16.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1940
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 16.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1940
Дата вступления в силу
26.04.2009
Ҳужжат 26.04.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МУАССАСАЛАРИ ВА КОРХОНАЛАРИНИНГ ОШХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1940]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2009 йил 16 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13/Б-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 16 мартдаги 13/Б-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари (бундан кейинги ўринларда ошхоналар деб юритилади) учун қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Қоидалар қурилиш меъёрлари ва қоидалари, санитария нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ошхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчи томонидан амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Хавфсизликнинг умумий талаблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ошхоналарда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш «Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги Намунавий низомга (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 273) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ошхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида»ги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Хавфли ишларга, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш электр қурилмалари, махсус технологик ускуналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш ишларига тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. «18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитига эга ишлар рўйхати»га (2001 йил 9 июнь, рўйхат рақами 1040 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 йил, 11-сон) мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда касбий-техник тайёргарликдан ўтган бўлишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш «Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида»ги Намунавий низомга (1996 йил 14 август, рўйхат рақами 272) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида»ги низомга (2000 йил 7 январь, рўйхат рақами 870) мувофиқ ишлаб чиқилади, ишловчиларни шу йўриқномалар билан таъминлаш корхона раҳбарияти зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Касбий танлов
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ошхонада ишга қабул қилишда касбий танлов талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Иш берувчи касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танловни ташкиллаштириши ҳамда амалга ошириши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Иш берувчи касбий танловдан ўтган ва ишга қабул қилинган шахсларни танлов тўғри бўлганини амалий тасдиқлаш ва зарур ҳолларда тузатишлар киритиш мақсадида назорат қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ошхонада ишлашга белгиланган тартибда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтган ҳамда тиббий жиҳатдан соғлом бўлган шахслар қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Корхона раҳбарияти (ёки иш берувчи) ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Корхона раҳбарияти тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, ҳамда далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш «Ўзбекистон Республикасида ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруқ (2000 йил 23 июнь, рўйхат рақами 937 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 12-сон) асосида амалга оширилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-§. Шахсий ҳимоя воситалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Ишчи ва хизматчилар белгиланган тартиб бўйича корхона томонидан шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар уларнинг қўлланилиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишни билишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ошхонани қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишларнинг амалга оширилиши тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Корхона раҳбарияти қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилиш (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-§. Ошхона хоналарига бўлган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Овқат тайёрлаш, овқатланиш хоналари, омборхона, маъмурий-маиший ва бошқа хоналар (кейинги ўринларда ошхоналар деб юритилади) амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ошхона бинолари водопровод, канализация, марказий иситиш, иссиқ сув таъминоти ҳамда ҳавони киритиш ва тортиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ошхона ва унга тегишли совутиладиган омборхоналар, машина бўлимларини беморлар хоналари тагига ўрнатилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ошхоналарни беморлар хоналари ойналари олдида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Шифохона ва туғруқхоналарда марказлаштирилган ҳолда ошхоналарнинг умумий юзаси, ёрдамчи хоналар ва омборхоналар билан бирга беморларнинг ўринлари сонига қараб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-§. Маиший хизмат хоналари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Корхонада кийиниш хоналари бўлиши шарт. Бунда кийимларни сақлаш учун икки табақали шкафлар бўлиши назарда тутилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ходимлар учун маиший хизмат хоналари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимлар хонаси (дам олиш ва овқатланиш учун), бет-қўл ювгичлар, столлар, стуллар, диванлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ювиниш жойларида кўзгу билан совун қўйиш учун мослама, сочиқ ва кийим учун илгичлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Ҳожатхоналарга кираверишдаги эшиклар яхши ёпилиши учун уларга пружиналар ўрнатиш лозим. Ҳожатхоналарга кираверишда бет-қўл ювгичлар (ҳар бир ҳожатхонага биттадан бет-қўл ювгич) ва махсус кийимлар учун илгичлар бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Поллар тозалаш учун осон, силлиқ ва сирғанмайдиган материаллардан қилиниши ҳамда мазкур хонадан фойдаланиш гигиенаси талабларига жавоб бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Маъмурий ва ишлаб чиқариш хоналарининг иш жойларида поллар иссиқ (линолеум билан қопланган тахтадан ва бошқалар) бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ярим тайёр маҳсулот тайёрлаш цехлари ва идиш-товоқ ювиш хоналарида ифлос сувларни оқизиш мақсадида поллар ариқчалар томонига қияликка эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Полларга ўрнатилган ифлос сувларни оқизувчи ариқчалар, қувур ўтказгичлари пол билан бир хил баландликда панжаралар билан ёпилган ва тозалаш учун қулай бўлишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-§. Иситиш ва вентиляция
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Марказий иситиш тизими иссиқлик режими, иссиқлик ажратиши ва ҳавонинг намлигига қараб хоналарга иссиқлик берилишини бошқариш имконига эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Иситиш асбоблари уларнинг юзасини доимо тозалаб турилишини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши ва жойлаштирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Маҳаллий иситиш тизими мавжуд бўлган хоналарда печкалар панжара билан жиҳозланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ошхоналар, идиш-товоқ ювиш хоналари вентиляция қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Ошхона ходимларининг исиб кетишининг олдини олиш мақсадида бевосита иш жойларига тоза ҳаво берадиган ҳаво душлари қурилмасини ўрнатиш назарда тутилиши тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Ҳавони бевосита ифлослантирувчи манбаларни (газ, чанг ва бошқа) маҳаллий тортиш вентиляцияси (зонтлар, қалпоқлар, тортувчи шкафлар) билан жиҳозлаш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Ошхоналар осон очиладиган форточка ва фрамугалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-§. Канализация тизими
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Ошхоналар канализация тизимига уланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Таркибида ёғ моддалари бўлган оқова сувлар канализация тизимига туширилгунга қадар ёғ тутиб қолувчи мосламаларда тозаланиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Ёғ тутиб қолувчи мосламалар бинодан ташқарида канализация чиқишларида ўрнатилади, уларга ошхоналардаги идиш-товоқлар, балиқ ва гўшт ювувчи хоналар уланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Оқизувчи қувур ёғ тутиб қолувчи мосламага қадар иложи борича қисқароқ ва етарли даражада тафтиш қилиш ва тозалаш учун қулай бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Таркибида кўп миқдорда қум ва бошқа қаттиқ моддаларга эга сабзавот ювувчи ва картошка тозаловчи машиналардан оқизилган сувлар канализация тизимига туширилишидан олдин қум тутиб қолувчи қурилмаларда тозаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-§. Ёритиш тизими
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Ошхоналар табиий ёруғлик билан таъминланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Кийимхоналар, ҳожатхоналар, бет-қўл ювгичлар, душхоналар, омборхоналар, нон кесувчи хоналар, буфетлар, йўлаклар, ювувчи ва музлатгич мосламаларининг машина бўлинмаларини сунъий ёритишда люминесцент лампалардан фойдаланиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Совутиш камераларида табиий ёритишга рухсат этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Деразаларни шкафлар, жавонлар билан тўсиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Сунъий ёритишда иш жойига етарли даражада ёруғлик берилиши ва ёруғлик бир текисда тарқалиши лозим, шу билан бирга иш жойи ва атроф ёритилишида кескин фарқлар ва кескин соялар бўлмаслиги ва ёруғлик манбаи кўзни қамаштирмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
53. Ошхоналарда, йўлаклар ва зинапояларда одамларни фавқулодда ҳодисалардан эвакуация қилиш учун қўшимча ёритиш назарда тутилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ошхоналарда ишлатиладиган асбоб-ускуналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-§. Технологик электр ва механик ускуналарга қўйиладиган умумий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Технологик, электр ва механик ускуналар (бундан кейинги ўринларда ускуналар деб юритилади) билан ишлаш учун улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича масъул ходим бириктирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар битта ускуналарни хавфсиз ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Ускуналар яқинида ёки бунинг учун махсус ажратилган жойларда хавфсизлик техникаси бўйича плакатлар ёки огоҳлантирувчи ёзувлар осиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Ускуналарнинг хавфсиз ишлатилиши устидан тегишли тайёргарликка эга бўлган ходим томонидан назорат ўрнатилади. Унинг мажбуриятлари ускуналарни текширувдан ўтказишда қатнашиш, ускуналардан хавфсиз фойдаланиш ва уларни белгиланган муддатларда профилактик таъмирлашни амалга оширишни назорат қилишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ускуналарни техник кўрикдан ўтказиш ҳар 15 кунда амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Кўрикдан ўтказиш натижалари ва ўтказилган таъмирлаш ҳақидаги маълумотлар махсус журналда қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар бир янги ўрнатилган ёки таъмирланган ускуналар техник кўрикдан ўтказилиши ва салт юришда ҳамда юк остида синаб кўрилиши керак. Синов ҳақида далолатнома тузилади ва журналга ёзиб қўйилади, шундан сўнг ускуналар фойдаланишга топширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Ускуналарни ўрнатишда, таъмирлашда, жойини ўзгартиришда унинг ағдарилиб тушиши ёки ўз-ўзидан ҳаракатланиб кетишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Электр двигателлар ҳамда машина ва механизмларнинг барча ҳаракатланувчи қисмлари (валлари, роликлари ва бошқалар) тўсилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Ускуналарни ишлатишдан олдин унда ҳеч қандай ишлар олиб борилмаётганлигига ишонч ҳосил қилиш ва яқин орадаги ходимларни бу ҳақда огоҳлантириш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Электр двигателини ёққанда узатма вали ускунадаги стрелка билан кўрсатилган йўналиш бўйича айланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Электр двигатели ускунани (картошка тозаловчи, гўшт майдаловчи) маҳсулот билан юклашдан олдин ёқилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Иш камерасини меъёридан ортиқ юк билан тўлдириш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Ускунада ишлаганда электр двигателининг редуктор қутиси ва подшипниклар корпусининг қизиб кетмаслигини назорат қилиш лозим. (қизиши 60оС дан ошмаслигига рухсат этилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Ускуна ишлаётган вақтда тезликни ўзгартириш фақатгина поғонасиз тезлик ростлагичлари бўлганда йўл қўйилади, қолган ҳамма ҳолларда тезликни ўзгартириш узатма узиб қўйилганида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Ишлаётган машиналарни қаровсиз қолдириш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Ускуналар ишламаётган вақтда бегона шахслар томонидан ишлатиб юборилишининг олдини олиш мақсадида уларни ёқиш қурилмаларини ўчириб қўйиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Авария юз берганида ёки ускуна ўз-ўзидан тўхтаб қолганида зудлик билан ускуна узатмасини тўхтатиш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Ускуналарни фойдаланиш йўриқномаларида назарда тутилмаган операцияларни бажариш учун қўллаш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Ускуналар фақатгина малакали мутахассислар томонидан таъмирланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Ускуналарни тозалаш, созлаш ва таъмирлаш фақатгина двигатель ўчирилганидан ва ҳаракатланувчи қисмлари тўлиқ тўхтаганидан сўнг амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Ускуналарни бўлакларга ажратиш ва йиғишда белгиланган мақсадга номувофиқ бўлган ва ўлчами тўғри келмайдиган асбоблардан фойдаланиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-§. Электротехник қурилмалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Барча қўлланиладиган электр жиҳозлари (машиналар, аппаратлар, ўлчов асбоблари, симлар кабеллар ва бошқалар) хавфсизлик техникаси талабларига жавоб бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. Электр жиҳозларининг барча турлари, типи, қуввати, ток кучи, кучланиши белгиланган завод маркаси ва паспортига эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. Электр қуввати билан ҳаракатга келтириладиган электр жиҳозларининг барча турлари, шунингдек электр қурилмалари ўрнатилган металл конструкциялар ерга уланган бўлиши шарт. Электр жиҳозларидан ерга уланмасдан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. Ерга уланганликни текшириш бир йилда бир марта ўтказилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
77. Кучли (асосий) қурилмаларни ҳаракатга келтирувчи рубильникларни ток ўчиргичлар ва ёруғлик рубильниклари ёнига ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
78. Бошқа хонадан бошқарилувчи ҳаво киритиш ва сўриш вентиляцияси электр двигателлари камерасига тўсиқлар билан ҳимояланган қўшимча уч полюсли рубильниклар ўрнатиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
79. Электр жиҳозлари ва ёритгичларни тозалаш, чангини артиш ва таъмирлаш фақат электр қуввати ўчирилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80. Электр жиҳозларини тузатиш ва таъмирлаш ишлари «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» (2004 йил 9 июль, рўйхат рақами 1383) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари» (2004 йил 20 август, рўйхат рақами 1400) бўйича билими текширилган ва гувоҳномага эга бўлган электр-техник ходимлар томонидан бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-§. Музлатгич қурилмалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
81. Музлатгич қурилмаларини ишлатишда меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82. Компрессор яқинида кўринарли жойда фреон музлатгич қурилмалари ёки аммиакли музлатгич қурилмаларини ишлатиш бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари осиб қўйилган бўлиши, шунингдек биринчи тиббий ёрдам ҳақида, ўт ўчириш командаси ва тез ёрдамнинг телефон рақамлари, автоматик қурилмалар ўрнатилган бўлса, мазкур қурилмани назорат қилувчи ташкилотнинг манзили, телефон рақами бўлиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-§. Иситиш ускуналари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83. Иситиш ускуналарига хизмат кўрсатиш, уларни ишлатиш ва назоратини олиб бориш бўйича белгиланган тартибдаги гувоҳномага эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
84. Босим остида ишловчи ускуналарда яроқсиз манометрлар, сақловчи ва ҳаво клапанларидан фойдаланишга рухсат этилмайди. Манометр циферблатида мазкур аппарат ишлаши мумкин бўлган босимни белгиловчи қизил чизиқ ўтказилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85. Манометрлар корхона томонидан ҳар 6 ойда бир марта техник кўрикдан ўтказилиши, сақловчи клапан ва продувка крани ишловчилар томонидан ҳар куни текширилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
86. Ҳар бир аппарат олдида ундан хавфсиз фойдаланиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаси осиб қўйилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
87. Ускуна ишлаётганида уни қаровсиз қолдиришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
88. Корхона раҳбари ёки механигининг рухсатисиз иссиқлик ускуналари, коммуникацияларни таъмирлаш, шунингдек арматурани таъмирлаш, созлаш ва монтаж қилиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
89. Босим остида ишлайдиган ускуна капитал таъмирланганидан сўнг техник далолатнома расмийлаштирилиб, икки ҳиссали босим остида гидравлик синовдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-§. Қаттиқ ёқилғида қизитилувчи овқат пишириш плиталари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
90. Янги лойиҳаланаётган ва қайта қурилаётган ошхоналарда қаттиқ ёқилғида қизитилувчи плиталар учун ошхонадан пардевор билан ажратилган алоҳида эшикли ўтхона қуриш тавсия этилади. Кўмирда ишловчи плиталар учун бундай хонанинг қурилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
91. Плитани ёқишда керосин, бензин ва бошқа тез алангаланувчи суюқликлардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
92. Ёқилғи (кўмир ва бошқалар) учун махсус таралар бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
93. Қаттиқ ёқилғида қизитилувчи плиталар олдида улардан хавфсиз фойдаланиш учун меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномаси осиб қўйилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-§. Газда овқат пишириш аппарати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
94. Газ аппаратурасига хизмат кўрсатиш газда овқат пишириш аппаратидан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибдаги гувоҳномага эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади. Уларнинг билимлари ҳар йили такрорий текширишдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
95. Ҳар бир аппарат олдида келаётган газ линиясида кран бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
96. Горелкани ёқишдан аввал хонани ва ёниш камерасини шамоллатиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
97. Хонани шамоллатиш учун сўрувчи вентиляция ёқилади, агар у йўқ бўлса, форточкалар ва эшиклар очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
98. Ишлаётган аппаратларни қаровсиз қолдириш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
99. Газ коммуникацияси, аппаратлари ёки автоматикаси бузилганида, шунингдек газ ҳиди сезилганида газ бўйича чилангарни чақириш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
100. Хонада газ ҳиди сезилса, электр чироқлари, вентиляторлар ва бошқа электр асбобларини ёқиш ва ўчириш, шунингдек олов ёқиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
101. Аппаратлар иши тугатилганидан сўнг горелка кранлари, умумий газ крани ва аппарат шиберини ёпиш лозим. Бундан ташқари ошхонада иш тугаганида ҳисоблагич олдидаги умумий газ кранини ёпиш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-§. Буғда овқат пишириш аппарати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
102. Аппарат ишлаётган вақтда доимо манометрга қараб, буғ босимини кузатиб туриш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
103. Буғ ўтказувчи ва конденсат қувур ўтказгичлари изоляцияланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
104. Буғда пиширувчи аппаратура қайтиш линиялари конденсацион тувакларга эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гидравлик зарбларнинг олдини олиш учун конденсацион тувакнинг ишлашини доимо кузатиб туриш зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конденсацион тувак даврий тарзда конденсатни тушириб туриши ва буғ чиқармаслиги керак. Тувак нотўғри ишлаганида механикни чақириш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-§. Электр иситгич аппаратлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
105. Электр иситгич аппаратларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш паспорт ва йўриқнома кўрсатмаларига ҳамда «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари» ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари»га биноан амалга оширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
106. Ҳар бир электр иситувчи аппарат уни ишлаб чиқарган корхонанинг номи, аппаратнинг рақами, ток кучланиши, истеъмол қуввати кўрсатилган паспортга, шунингдек фойдаланиш ва кўрикдан ўтказиш бўйича йўриқномага эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
107. Ёқувчи мосламалар аппаратни тезликда ва хавфсиз ёқиб ўчирилишини таъминлаган ҳолда бевосита иш жойи яқинида ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
108. Электр иситгич аппаратларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш фақат электр механиклар томонидан амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-§. Плиталар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
109. Плита тўшамаси текис ва силлиқ бўлиши керак. Тўшамаси деформацияланган плитани ишлатишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Плита борт юзалари ва тутқичларга эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
110. Духовка эшикчаларининг тутқичлари яхши изоляция қилинган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
111. Қиздирилган плиталарнинг тўшамаси ёки конфоркаларини сув билан сунъий совутишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-§. Сув қайнатгичлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
112. Қайнатгични ишлатиш учун ёқишдан аввал унга сувнинг кираётганлиги, ҳамда сув билан тўлдирилганлигига, сузувчи клапаннинг нормал ишлашига, шунингдек иссиқ сувнинг чиқишидаги жўмракнинг очилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
113. Қайнатгичга совуқ сув келиши тўхтаб қолганида ишни зудлик билан тўхтатиш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
114. Қайнатгичнинг сигнал трубкасини ёпиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
115. Қайнатгич ишлаётганида кузатув остида бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
116. Зарблар, буғланиш ва кучли шовқин пайдо бўлганида, зудлик билан қайнатгич ишлашини тўхтатиш ва механикни чақириш керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги учун ходимларнинг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
117. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузган ходимлар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Соғлиқни сақлаш муассасалари ва корхоналарининг ошхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 10 март

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 10 март
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 10 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 205-модда; 2010 й., 40-41-сон, 350-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 15.06.2023 й., 10/23/1940-2/0376-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)