1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.03 16 ёшгача бўлган ногирон болаларга нафақалар. Болаликдан 1 ва 2 гуруҳ ногиронларига нафақа]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БОЛАЛИКДАН НОГИРОНЛАРГА НАФАҚАЛАР ТЎЛАШ БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 19 ноябрдаги 74-сонли ««Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1927-4, 10.12.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 02/1-1187-сон топшириғини бажариш мақсадида буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Илова қилинаётган Болаликдан ногиронларга нафақалар тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 6-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) 22-бандига мувофиқ болаликдан ногиронларга нафақалар (бундан кейинги ўринларда нафақалар деб юритилади) тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Нафақалар тўлаш бўйича харажатлар 2009 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) орқали республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Нафақалар тўлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ҳар бир туман (шаҳар)лар бўйича мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасини тузадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика бюджетидан Жамғарманинг ғазна ҳисобварағига маблағларни ўтказиб бериш тўлов ойининг 15-кунидан кечиктирмаган ҳолда Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни чекланган миқдори «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ томонидан тақдим қилинган кўрсатилган хизматлар учун харажатлар калькуляциясини кўриб чиқиш асосида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 июндаги 319-сонли «Болаликдан ногиронларга, қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Нафақаларни молиялаштириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар ойда тўлов ойининг 10-санасидан кечикмаган ҳолда Жамғармага нафақаларни тўлаш учун талаб қилинадиган маблағларни ҳар бир ҳудуд (туман, шаҳар) бўйича ногиронларнинг миқдорини кўрсатган ҳолда тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Жамғарма ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳар тўлов ойининг бошида нафақаларни олиш учун тайинлаш сертификатини тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармасига келишиш учун тақдим қилади. Бунда, тайинлаш сертификатининг суммасига олдинги ойларнинг қарздорлиги ҳам киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайинлаш сертификатига Ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар бўйича нафақа тўлаш учун харажатларнинг ёйилмаси илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси тайинлаш сертификатини кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижаси бўйича келишилади. Тайинлаш сертификатини келишиш нафақа харажатларини молиялаштириш учун режали бюджет ажратмаларининг мавжудлиги бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш Бош бошқармаси билан келишилган тайинлаш сертификати молиялаштиришни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат бюджети Бош бошқармасига тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ғазна ҳисобварағига маблағлар ўтказиб берилгандан кейин ғазначилик бўлинмаларида очилган ҳар бир шахсий ҳисобварақлар бўйича нафақа тўлаш учун харажатларнинг ёйилмаси Ғазначиликка тақдим қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ҳар ойда нафақаларни тўлаш учун тўлов ведомостларини «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ нинг бўлинмалари ва Давлат-тижорат Халқ банки филиаллари (бундан кейинги ўринларда Халқ банки деб юритилади) бўйича тайёрлайди ва ушбу тўлов ведомостлар асосида ғазначилик бўлинмаларига маблағларни Ғазна ҳисобварағидан 22610 «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ таркибий бўлинмалари орқали тўланадиган пенсия ва ижтимоий нафақалар» махсус депозит ҳисобварағига ва Халқ банкининг ҳисобварағига ўтказишга тўлов топшириқномаларини тайёрлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Жамғарма ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўлинмаларининг ҳисобварағларига тўғридан-тўғри маблағларни тўлаш туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг ғазначиликнинг ҳудудий бўлинмаларида очилган шахсий ҳисобварақларидан туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўлинмалари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Агар йил мобайнида ногиронлар миқдорининг ўзгариши нафақа тўлаш бўйича харажатлар сметасида кўзда тутилган харажатларнинг ошишига (камайишига) олиб келса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жамғармага харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги хат билан (асосланган ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда) мурожаат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг хатини кўриб чиққандан сўнг Жамғарма белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш учун нафақа олувчиларнинг ўзгарган миқдорига зарур бўлган маблағлар ҳисоб-китобларини тақдим қилади. Нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш аввало, республика бюджетида нафақаларни тўлаш учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси нафақа олувчиларнинг миқдори бўйича маълумотларни илова қилган ҳолда, тегишли туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг бош ҳисобчилари ва раҳбарлари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар сметаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига умумлаштириш ва республика бўйича жамланган харажатлар сметасини тузиш учун тақдим қилинади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тегишли текширишлар ва умумлаштиришлардан сўнг жамланган харажатлар сметасини тузади ва Ўзбекистон Республикаси бўйича туман ва шаҳарларнинг тасдиқланган харажатлар сметалари нусхаларини илова қилган ҳолда тасдиқлаш ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига топшириш учун Жамғармага тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ҳисоб ва ҳисобот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Нафақаларни тўлаш учун республика бюджетидан молиялаштирилиб берилган маблағлар республика бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим, боб, параграф ва харажат моддаси бўйича касса ва ҳақиқий харажат сифатида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ведомостлар бўйича Халқ банки ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўлинмаларининг ҳисоб рақамларига ҳисобот даврида ўтказиб берилган маблағлар нафақаларни тўлаш бўйича Жамғарманинг касса харажатлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Халқ банки ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ бўлинмаларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган маблағлар нафақа олувчиларнинг бошқа яшаш жойига кўчиб кетиши, нотўғри ва ортиқча ўтказиб берилган нафақа суммалари ёки нафақа олувчининг вафоти туфайли олинмаган қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса, ушбу маблағлар қолдиғи тўлов ойининг охирига қадар Ғазначиликнинг ҳисобварағига касса харажатларини тиклаш учун қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги билан келишилган нафақаларнинг ҳисобланиши ва тўланиши бўйича ҳисоботни туман (шаҳар) ва ойлар бўйича тузиб Жамғармага тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳисоботи кўриб чиқилгандан сўнг, Жамғарма ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар ушбу ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Нафақаларни тўлаш учун ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
__________________________ минг сўм. ___________________________________ (суммаси ёзув билан ва сонларда) миқдорида тасдиқланган Бюджет маблағлари бош тақсимловчиси ___________________________________
(имзо)
«____»_______________ _____йил
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа