Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 432-сонли «Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сон Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 1 майдаги ПФ-3993-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Давлат божининг қуйидаги ставкалари белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни, шунингдек юридик маслаҳатхоналар тўғрисидаги низомларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун — мазкур банднинг тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошида кўрсатилган ставкаларнинг 20 фоизи миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия берилганлиги учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Белгилансинки, адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахслар уларнинг лицензия бериш тўғрисидаги аризалари кўриб чиқилганлиги учун тегишли адлия органларига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сон Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, 2009 йилнинг 1 январигача фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмалари, шунингдек уларда ишлаётган адвокатлар 2009 йилнинг 1 июлигача адвокатлик тузилмаларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини, лицензияларини ҳамда адвокат мақомларини кўрсатиб ўтилган Қонунга мувофиқлаштириши мажбурийлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузурида Олий малака комиссияси ва Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида малака комиссиялари тузишни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда амалдаги адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказишни, уларда ишлаётган адвокатлар томонидан малака имтиҳонлари қайта топширилишини, уларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи янги намунадаги лицензиялар ва адвокат гувоҳномалари берилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси ва Палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари таркибига киритилган адвокатларга малака имтиҳонлари топширмасдан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензиялар берилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмалари ва уларда ишлаётган адвокатлар мазкур қарорга мувофиқ тегишли равишда адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказишда ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беришда давлат божлари ва йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисида» 1997 йил 13 мартдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 12-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2003 йил 5 ноябрдаги 485-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 109-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 9 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссияларининг (кейинги ўринларда малака комиссиялари деб аталади) қарорлари асосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Лицензия олиш учун адвокат мақомини олишга талабгор шахс (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) юридик мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлиши, шу жумладан адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида олти ой стажировка ўтаган бўлиши керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда бериладиган адвокатлик гувоҳномаси адвокатнинг мақомини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгор лицензия олиш учун тегишли адлия органига уч ой ичида мурожаат қилиши керак. Бу муддатни ўтказиб юборган талабгор лицензия олиш учун адлия органига малака имтиҳонини топширганидан кейингина мурожаат қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Лицензия Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Лицензия талаблари ва шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Адвокатлик фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатлари талабларига, Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдига риоя этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатга юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қонунда тақиқланмаган воситалар ва усуллардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Лицензия олиш учун адлия органига тақдим этилган ҳужжатлар масъул шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда талабгорга юборилади (топширилади) ва адлия органи томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун талабгордан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш схемаси ушбу Низомга 1-иловада келтирилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида ҳолларда, келиб тушган ҳужжатлар қўшимча, шу жумладан, мустақил экспертизадан ўтказилганда адлия органи раҳбари ёки унинг ўринбосари ушбу муддатни узайтириши, бироқ 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Талабгорнинг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш натижаларига кўра адлия органи лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабгорни қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома талабгорга ёзма шаклда банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия талабгор давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан кейин икки кун муддатда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар талабгор лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой ичида лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаса адлия органи лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Лицензия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги махсус бланкаларда расмийлаштирилади ҳамда адлия органи раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртмасига биноан босмахона усулида «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия бланкаларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензияни берган адлия органлари томонидан ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича лицензиялар реестрлари юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестр дафтари ип билан тикилади, рақамланади ва унинг орқа тарафида бетлар сони, дафтарни юритиш санаси (йил, кун, ой) кўрсатилади ва адлия органи раҳбарининг муҳри ва имзоси қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Адлия органи қуйидаги ҳолларда лицензия беришни рад этиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор малака имтиҳонини топширган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин малака имтиҳонини қайта топширмасдан мурожаат қилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини топширмаса ёки уларни номувофиқ равишда расмийлаштирса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи бўлмаса, шунингдек адвокатлик тузилмасида камида олти ойлик стажировкадан ўтмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқат бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгор белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилса, шунингдек судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиясининг амал қилиш муддати тугаган шахс қонунга мувофиқ талабгор бўлиши мумкин бўлмаган уч йиллик муддат ўтмаган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия беришни бошқа сабабларга кўра, жумладан мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаш сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия бериш рад этилган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Лицензияни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорга ёзма равишда ва рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади), агар сабаблар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса. Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар талабгор лицензия беришни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этса, ҳужжатлар адлия органи томонидан талабгорнинг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади. Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Талабгор адлия органининг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва лицензия дубликатларини бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Талабгорнинг (адвокатнинг) фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда у бир ой муддатда лицензия берган адлия органига кўрсатилган маълумотларни ва лицензияни қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган холда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия қайта расмийлаштирилгунгача адвокатлик фаолиятини илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига талабгор (адвокат)нинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензия дубликатини олиш учун талабгор (адвокат) лицензия берган адлия органига фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда лицензия дубликатини бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда лицензия дубликатини бериш тўғрисида ариза тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Адвокатга гувоҳнома берган адлия органлари адвокат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия органи адвокат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, адлия органи адвокатга нисбатан интизомий иш қўзғайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида, адвокат лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда, ушбу адвокатга гувоҳнома берган адлия органига аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокатга гувоҳнома берган адлия органи қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокат жиноий жавобгарликка тортилганда, у айбланувчи тариқасида жалб этилган пайтдан бошлаб ва суд ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди бузилганлиги аниқланганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармасининг ёки адлия органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган, шу жумладан адвокатнинг зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлари адвокат томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас, адвокат жиноят ишида иштирок этишга айбланувчи тариқасида жалб қилинган ҳол бундан мустасно. Лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни, агар улар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса, кўрсатилган муддатда бартараф этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш адвокат мақомининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш адвокатга гувоҳнома берган адлия органининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокат лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этганда, агар ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) буни талаб қилса, илгари қабул қилинган топшириқни бажариб бўлганидан сўнг;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар талабгор лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Адвокатура тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддаси олтинчи қисмида ва 131-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган талаблар бажарилмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензия бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатнинг муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суднинг адвокатни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбига доир вазифаларини уч ой ичида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этилганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатларни лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилган муддатларда бартараф этмаганда (малака комиссиясининг қарорига асосан);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокат вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиянинг амал қилиши суд қарорига биноан ҳам тугатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Адлия органининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Лицензиянинг амал қилишини тугатиш адвокат мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарор, тегишли равишда адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тугатиш тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Адлия органлари лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги буйруқ чиққан кундан бошлаб уч кун муддатда бу тўғрисида адвокат мақоми тўхтатиб турилган ёки тўхтатилган шахсни ёзма равишда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Лицензиянинг амал қилишини ва адвокат мақомини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги ахборот, адвокатга гувоҳнома берган адлия органи томонидан лицензиялар реестрига маълумотлар киритиш учун лицензия берган адлия органига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатга гувоҳнома берган адлия органи адвокат мақоми тўхтатиб турилганлиги, тикланганлиги ва тугатилганлиги тўғрисида суд-тергов органларига маълумот учун хабар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЛИЦЕНЗИЯ
____________________________________________________ га берилди.
(фамилияси, исми, отасининг исми)
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ушбу лицензия Ўзбекистон Республикаси фуқаросига адвокат мақомини олиш ҳуқуқини беради.
Ушбу лицензия Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида амал қилади ва унинг амал қилиш муддати чекланмаган.
Лицензияни берган адлия органи _____________________________________
Лицензия берилган сана 20__ йил «____» _______________
Лицензиялар реестри бўйича тартиб рақами ____________________________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш деб аталади) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда адлия органлари деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) адвокатлик тузилмаси жойлашган жойдаги адлия органи томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларининг муассислари адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) эга бўлган, адвокат сифатида қасамёд қабул қилган шахслар ва адвокатлар бўлиши мумкин, юридик маслаҳатхоналар муассислари эса — Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Рўйхатдан ўтказиш учун адлия органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассис томонидан (бошқа муассислар томонидан бунинг учун ваколат берилган муассислардан бири томонидан) имзоланган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатлик фирмаси ёки адвокатлар ҳайъатини ташкил этиш тўғрисидаги, уларнинг муассислари тўғрисидаги, уларнинг уставларини тасдиқлаш тўғрисидаги, раҳбарлик органларини шакллантириш тўғрисидаги (адвокатлик фирмалари ёки адвокатлар ҳайъатлари учун) маълумотларни ўз ичига олган таъсис йиғилишининг протоколи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъсис ҳужжатларининг давлат тилидаги, нотариал тасдиқланган иккита асл нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Устав адвокатлик бюроси ва адвокатлик фирмасининг, устав ва таъсис шартномаси эса — адвокатлар ҳайъатининг таъсис ҳужжатлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъатининг устави уларнинг муассислари томонидан тасдиқланади, адвокатлар ҳайъатининг таъсис шартномаси эса унинг муассислари билан тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Адвокатура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига мувофиқ адвокатлар ҳайъатларидаги аъзолар сони ўн нафардан кам бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳисобга олиш учун адлия органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳудудий бошқарманинг раҳбари томонидан имзоланган, юридик маслаҳатхона ташкил этиш зарурати асослари акс эттирган ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий бошқарма раҳбарининг юридик маслаҳатхона ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низомнинг нотариал тасдиқланган иккита асл нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Аризани барча зарур ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш якунларига кўра адлия органи рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисида ёки рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги қарор адлия органи раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ариза берувчининг билдиришнома олгандан кейин мурожаати бўйича адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати рўйхатдан ўтказилган тақдирда қуйидагилар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адлия органининг муҳри билан тасдиқланган, «рўйхатдан ўтказилган» белгиси қўйилган таъсис ҳужжатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки нусхада муҳр ва штамп намуналари эскизи, агар мавжуд бўлса — эмблемаси ва бошқа рамзлари ҳам, «тасдиқланган» белгиси билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ариза берувчининг билдиришнома олгандан кейин мурожаати бўйича ҳисобга қўйилганда ҳудудий бошқармага қуйидагилар берилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги гувоҳнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низом, «ҳисобга қўйилди» белгиси билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муҳр ва штамп намуналарининг эскизлари, «тасдиқланган» белгиси билан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Гувоҳномаларнинг бланкалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртманомаси бўйича босмахона усулида «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гувоҳномалар бланкаларини сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Адлия органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни бериш билан бир вақтда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича адвокатлик тузилмаларининг тегишли реестрларига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Реестр дафтари ип билан тикилади, рақамланади ва унинг орқа томонида бетлар сони, дафтар юритилиб бошланган санаси (йил, кун, ой) кўрсатилади, муҳр, адлия органи раҳбарининг имзоси қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса ёки улар лозим тартибда расмийлаштирилмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза муассислар лицензия олган кундан бошлаб уч ой муддат ўтгандан кейин топширилса, агар улар адвокат мақомига эга бўлмасалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъсис ҳужжатлари қонунчиликка тўғри келмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида (низомларда) ҳақиқий бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар аниқланган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини ташкил этишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ушбу Низомнинг 15-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатда рўйхатдан ўтишни рад этиш билан бир вақтда адлия органи томонидан Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тугатиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига ёзма равишда ва рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ҳамда уларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади), агар сабаблар бартараф этиб бўлмайдиган хусусиятга эга бўлмаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар ариза берувчи рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этса, рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатлар адлия органи томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза топширилган кундан бошлаб ўн кун муддатда, ҳисобга олиш бўйича ҳужжатлар эса — беш кун муддатда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат тугагандан кейин топширилган ариза янгидан топширилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ариза берувчи адлия органининг рўйхатдан ўтказишни (ҳисобга олишни) рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати банкда ҳисоб рақами очганидан кейин бир ҳафта муддатда ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат статистика органларида ва давлат солиқ хизмати органларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига (низомларига) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда, шунингдек адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари қайта ташкил этилганда рўйхатдан ўтказган (ҳисобга олган) адлия органига етти кун муддатда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати ваколатли органларининг таъсис ҳужжатларига (адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари учун) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий бошқарма раҳбарининг юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруғи (юридик маслаҳатхоналар учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уставга ва (ёки) таъсис шартномасига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъатининг муҳри қўйилган икки нусхадаги матни (адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик маслаҳатхона тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчаларнинг уни ташкил этган ҳудудий бошқарма муҳри қўйилган икки нусхадаги матни (юридик маслаҳатхоналар учун);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ном ўзгартирилганда — рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ҳамда адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки ўхшаш номлар йўқ эканлиги тўғрисидаги маълумотнома, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек икки нусхада янги штамп ва муҳр намуналарининг эскизлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокатлик тузилмасини ажратиб чиқариш ёки қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил қилинганда — қайта ташкил қилинаётган адвокатлик тузилмасининг барча кредиторлар ва қарздорлар олдидаги барча мажбуриятлар бўйича, жумладан тарафлар ўртасидаги даъволашаётган мажбуриятлар юзасидан ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги низомни ўз ичига олган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек қўшилаётган адвокатлик тузилмасининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Адвокатлик тузилмаларининг таъсис ҳужжатларига (низомларига) киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтказилган (ҳисобга олинган) тартибда ва муддатларда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги маълумотлар тегишли адлия органлари томонидан адвокатлик тузилмалари реестрига («Қўшимча маълумотлар» устунига) киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Почта манзили ўзгарганда адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари, адвокатлар ҳайъатлари ва юридик маслаҳатхоналарни ташкил этган ҳудудий бошқармалар ўн кун муддатда рўйхатдан ўтказган (ҳисобга олган) адлия органини бу ҳақда хабардор қилиши шарт. Бунда давлат божи ундирилмайди. Адлия органлари билдиришномани олган вақтдан бошлаб икки кун муддатда бу ўзгаришлар тўғрисида давлат статистика органларига ва давлат солиқ хизмати органларига хабар берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Адвокатлик тузилмаларининг фаолиятини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Адлия органлари рўйхатдан ўтказувчи органлар сифатида адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатларига, уставдаги фаолиятга, қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартибига риоя этилишини назорат қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда, адлия органлари адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларига аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир. Юридик маслаҳатхоналар фаолиятида қонунбузарликлар аниқланганда тақдимномалар адлия органлари томонидан ушбу юридик маслаҳатхоналарни ташкил этган ҳудудий бошқармаларга киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга олиш) тартиби бузилганда, шунингдек таъсис ҳужжатларининг талабларига риоя этилмаганда адлия органи адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати ва тегишли ҳудудий бошқармадан хўжалик суди орқали энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жарима Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади. Бундай даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилишда адлия органлари давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ва адвокатлар ҳайъати жарима ундирилгандан кейин қонунчиликни ва таъсис ҳужжатлари талабларини бузишда давом этсалар адлия органи хўжалик судига уларни тугатиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Адвокатлик тузилмалари ўз фаолияти натижаларини ҳисобга олиб борадилар ва тегишли ҳудудий бошқармаларга Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланган шакл бўйича ва муддатда статистик маълумотлар тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Адвокатлик тузилмаларини қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини қайта ташкил қилиш уларнинг муассислари (шериклари, аъзолари) қарорига биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини тугатиш уларнинг муассислари (шериклари, аъзолари) ёки хўжалик суди қарорига биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик бюросининг муассиси бўлган адвокатнинг лицензияси амал қилишининг тугатилиши адлия органининг даъво аризасига кўра ушбу адвокатлик бюросининг тугатилишига олиб келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Юридик маслаҳатхоналар фаолиятини тўхтатиш уларни ташкил этган ҳудудий бошқармаларнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатларини қайта ташкил қилиш ва тугатиш ҳамда юридик маслаҳатхоналар фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги ёзувлар тегишли адлия органлари томонидан адвокатлик тузилмалари реестрига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш)