Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2009 ЙИЛ 4 ЯНВАРЬ ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНИ 2009 ЙИЛ 2 ЯНВАРЬ ЖУМАГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Янги йил байрами муносабати билан ҳамда аҳолини дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2009 йил 4 январь якшанба дам олиш куни 2009 йил 2 январь жумага кўчирилсин. 4 январь якшанба кунини иш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 24 декабрь,
ПҚ-1022-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 12-сон, 701-модда)