25.10.2002 йилдаги 20/107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қўшма қарори, 25.10.2002 йилдаги 20/107-сон
Дата вступления в силу
25.10.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2015
Ҳужжат 25.10.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Судларга тушунтирилсинки, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва имтиёзларини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни асосий ҳуқуқий манба бўлиб ҳисобланади. Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини бир-биридан фарқлашда, судлар юқорида қайд этилган қонуннинг 5-моддасида белгиланган мезонлардан келиб чиқиши, уларга берилган имтиёзларни назарда тутган ҳолда, ишда иштирок этаётган тарафларнинг кичик ёки ўрта тадбиркорлик субъектлари туркумига киришини аниқлаб, бу ҳақда тегишли суд ҳужжатларида қайд этишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига кўра, деҳқон хўжалигидаги фаолият тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ҳамда деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра, юридик шахс ташкил этиб ёки ташкил этмасдан амалга оширилиши мумкин. Деҳқон хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига биноан, фермер хўжалиги тадбиркорлик фаолиятининг шаклларидан бири бўлиб, ташкил этилишидан кўзланган мақсадларга эришиш учун шу мақсадларга монанд тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятининг субъекти тариқасида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этганлик, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузганлик устидан келтирилган шикоятлар умумий юрисдикция судларига тааллуқлилиги уқдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 100-моддасининг 9-қисми ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддаси 3-қисмига мувофиқ, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказилган маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги даъво фақат уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказилганда қаноатлантирилиши мумкин.
Судлар эътиборда тутсинларки, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддасида кўрсатилган тадбиркорлик фаолияти субъектига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини ҳал этишда, зарар қайси орган ёки мансабдор шахснинг қонунга хилоф ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ёки ғайриқонуний ҳужжат чиқариши натижасида етказилган бўлса, ўша орган ёки мансабдор шахс хизмат қиладиган орган томонидан қопланиши лозим. Зарарни ундириш ҳақидаги даъво ҳам ўша органга нисбатан қўзғатилади. Бу тоифа низоларни кўришда, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддаси талабига кўра, етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан ушбу мансабдор шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
Судлар фермер хўжаликлари билан тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномаларини бекор қилиш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш Тартиби»да кўрсатилган қоидаларга амал қилишлари лозим.
Ердан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш деганда, ер эгаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9-моддасида кўрсатилган ер фонди тоифаларининг ўзбошимчалик билан ўзгартирилиши назарда тутилади.
7. Ўзбекистон Республикаси «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Фермер хўжалиги тўғрисидаги» Қонунининг 32-моддасида деҳқон ва фермер хўжалигини тугатиш (фаолиятини тўхтатиш) асослари кўрсатилган бўлиб, бу асослар қатъий ва уларни кенгайтириб талқин этишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб эътироф этишнинг сабаб ва оқибатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 26-моддасида белгиланган. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.