24.09.1999 йилдаги 16-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 24.09.1999 йилдаги 16-сон
Дата вступления в силу
24.09.1999
Ҳужжат 30.11.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Фуқаролик кодексини татбиқ қилиш билан боғлиқ ишларни тўғри ҳал қилиш қонунчиликка қатъий риоя қилишни таъминлашда, қонун билан ҳимояланган давлат манфаатлари ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ФКнинг 488-моддаси 2-қисмига биноан уй, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
ФКнинг 112-моддаси 2-қисмига мувофиқ эса инобатга олиш шарт бўлган қатъий бир шароитларда битимнинг нотариал шакли суд қарори билан тўлдирилиши мумкин. Чунончи, агар тарафларнинг бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, бунда тузилган битимнинг қонунийлиги муҳим шарт ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ФКнинг 187-моддасига кўра эгалик ҳуқуқини олиш ҳақидаги низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат ўзганинг мулкига амалда асоссиз эгалик қилиб келиш ҳолларига ҳам татбиқ этилади. Эгалик қилувчида бирон-бир эгалик қилиш ҳуқуқий асоси мавжудлиги, масалан, узоқ муддатли ижара шартномаси борлиги эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддатни амалда бўлишини инкор қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғирлаган ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга тушунтирилсин. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187-моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахс-мулкдор).
12. Амалда эгалик қилиш муддати асосида ашёга эгалик ҳуқуқини олиш учун у ҳалол йўл билан эгалланган бўлиши лозимлиги (яъни амалда эгалик қилувчи ўзганинг мулкини мулкдорнинг эрк-хоҳишига зид равишда қасддан эгаллаб олган ўғри ва шу каби шахс бўлмаслиги керак) судларга тушунтирилсин. Бундай эгалик қилиш бошқа шахслар учун ошкора ва аниқ кўринадиган бўлиши, шунингдек эгалик қилувчи тегишли мулкка ўзиники каби муносабатда бўлиши (фақатгина ундан фойдаланибгина қолмай, балки уни лозим даражада сақлаш чораларини кўрганини ҳам назарда тутиш) зарур. Эгалик қилиш қонунда белгиланган муддатларда узлуксиз давом этган бўлиши ҳам зарур (ФКнинг 187-моддаси 4-қисми талабларига асосан мулкка амалда эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтираётган шахснинг ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахс томонидан бу мулкка амалда эгалик қилиб келган барча вақтини қўшиши мумкин, масалан, мерос қолдирувчи ёки юридик шахс таркибидан кейинчалик алоҳида ажралиб чиққан юридик шахс-мулкдор).
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. ФК 259-моддасига биноан мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, заколат ҳамда қонун ҳужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкинлигини судлар назарда тутишлари лозим.
14. ФК 264-моддасига кўра гаров асосий бош мажбуриятга тўлиғича боғлиқ бўлган қўшимча мажбуриятдир ва асосий мажбурият тугаши билан у ҳам тугайди. Лекин гаров шартномасини суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши асосий мажбуриятни тугатилишига асос бўлиб ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Гаров тўғрисидаги шартноманинг муҳим шартлари бўлиб гаров нарсаси ва унинг баҳоси, моҳияти, миқдори ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг бажарилиш муддати, шунингдек, гаровга қўйилган мулк тарафлар (гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи)нинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши ҳисобланади (ФК 271-моддаси 1-қисм). Агар кўрсатиб ўтилган шартлардан ҳеч бўлмаганда биттаси бўйича тарафлар ўзаро келиша олмаган бўлсалар, ёхуд тегишли шартлар шартномада қайд этилмаган бўлса, гаров тўғрисидаги шартнома тузилган деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. ФК 272-моддасининг 4-қисмига биноан бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади. Бунда бино ёки иншоотни гаровга берувчи шахс тегишли ер участкасининг эгаси ёки ижарага олувчи бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа ҳолатларда агар бино ёки иншоотни гаровга берувчи ер участкасининг эгаси ёки ижарачиси ҳисобланмаса, ипотека шартномаси ФК 272-моддасининг 4-қисмига асосан қонунчиликка мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди. Гаровга қўювчининг ҳуқуқи, ундирув гаровга қаратилган бино ёки иншоотга қаратилган ҳолларда сотиб олувчининг ер участкасига нисбатан ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 22-моддасига асосан белгиланади, унга кўра корхона, бино, иншоот ёки бошқа кўчмас мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки уларни оператив бошқариш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ана шу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар жойлашган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчи (кредитор) гаров билан таъминланган мажбуриятини қарздор бажармаган тақдирда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш имконияти бўлмаган тақдирдагина гаровга олувчи (кредитор) бу мол-мулкни ФКнинг 281-моддасида белгиланган тартибда ўз эгалигига олиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. ФКнинг 733-моддаси 1-қисмига биноан қарз берувчи юридик шахс бўлганида ёки фуқаролар ўртасида тузилган қарз шартномасининг суммаси энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлган ҳолларда қарз шартномасини оддий ёзма шаклда тузилиши талаб қилинади. Судлар қарз шартномасининг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмаслигини назарда тутишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФК 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ тарафлар бундай ҳолда гувоҳларнинг кўрсатувларига асосланишга ҳақли эмас, лекин бу уларни ёзма ва бошқа далиллар келтириш имкониятидан маҳрум қилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. ФКнинг 734-моддасига асосан қарз шартномаси қарз бўйича олган мулк (ашё)нинг қайтарилишини назарда тутади, қарз суммасига олинадиган фоизлар миқдори шартномада белгиланади. ФКнинг 734-моддасига асосан қарз шартномаси ҳақ эвазига тузилган деб фараз қилинади ва фоизлар миқдори шартнома билан белгиланади. Қарз олувчидан фоизлар ундиришда суд бир вақтнинг ўзида фоиз суммасидан давлат фойдасига солиқ ундириши лозим. ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган пул мажбуриятини, шунингдек қарз мажбуриятини бажармаганлик учун фоизлар, қарз шартномасида белгиланган фоизлардан ҳам ортиқ ҳисобланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Фуқаролик ишларини кўришда судлар суд харажатларини ундирилганлигининг тўғрилигига эътиборларини қаратишлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги «Давлат божи ставкалари ҳақида»ги 533-сонли қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2009 йил 24 ноябрдаги 14-сонли «Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси талабларига қатъий риоя қилишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят судлари ва Тошкент шаҳар судига судлар томонидан Фуқаролик кодексини тўғри татбиқ қилиниши юзасидан назоратни кучайтиришлари, вақти-вақти билан фуқаролик ишларининг айрим тоифаларини кўриш амалиётини умумлаштиришлари ва суд хатоларини тузатиш, шунингдек бундай низоларни келтириб чиқарадиган омилларни бартараф қилиш чораларини кўришлари лозимлиги тавсия қилинсин.