11.09.1998 йилдаги 21-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 11.09.1998 йилдаги 21-сон
Дата вступления в силу
11.09.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 27.12.2016
Ҳужжат 27.12.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги 10-сонли ва 2006 йилдаги 5-сонли қарорларига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан)
Шу билан бирга, айрим судлар ҳар доим ҳам фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини кўрмайдилар, тергов органлари томонидан мол-мулкни ўз вақтида хатламаслик ҳолларига баъзан тегишли муносабат билдирмайдилар, зарарнинг миқдори ва хусусияти тўғрисидаги далилларни тўлиқ текширмайдилар, фуқаровий даъволарни етарли асосларсиз кўрмасдан қолдирадилар, жиноят оқибатида қўлга киритилган маблағ эвазига зарарни қоплаш мумкинлиги масаласини ҳамма вақт ҳам муҳокама этмайдилар, фуқаровий даъво қўзғатилмаган ҳолларда етказилган мулкий зарарни ундириш масаласини ўз ташаббуслари билан ҳал қилмайдилар, биргаликда содир этилган ҳаракатлар натижасида зарар етказган шахсларнинг солидар жавобгарлиги ҳақидаги қонун талабларининг бузилишига йўл қўймоқдалар. Зарарни келтириб чиқарувчи жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ишлари етарли даражада олиб борилмаётир.
3. Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ёки васийлари ҳамда ЖПКнинг 58-моддасига биноан, фуқаровий жавобгар тариқасида ишга жалб этилган корхона, муассаса ва ташкилотлар зарар уларнинг айби билан етказилмаганлигини исботлай олмасалар, жиноий ҳаракат натижасида етказилган моддий зарар учун жавобгар бўладилар.
6. Жиноий ҳодиса юз бермаганлиги ёки шахснинг жиноятга дахлдор бўлмаганлиги, шунингдек шахснинг ҳаракати зарурий мудофаа чегарасидан чиқмаган ҳолда содир этилганлиги сабабли оқлов ҳукми чиқарилаётганда, суд ЖПК 283-моддаси 2-қисми ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги 7-сонли қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошисига биноан фуқаровий даъвони қаноатлантиришни рад этади.
7. Фуқаровий даъво масаласини ҳал этишда суд ЖПКнинг 467-моддасига биноан айблов ҳукмининг тавсиф қисмида даъвони тўла ёки қисман қаноатлантириш ёинки уни рад этиш асосларини, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг моҳияти ва ҳажмини кўрсатиши, шунингдек, зарар миқдорининг тегишли ҳисобларини келтириши, фуқаровий даъвони ҳал қилишда асосланилган қонунни кўрсатиб ўтиши лозим.
10. Биргаликдаги жиноий ҳаракатлар натижасида зарар етказган барча шахслар етказилган моддий зарарни қоплашда солидар жавобгар бўладилар. ФКнинг 1000-моддасига биноан жабрланувчининг аризасига кўра ва унинг манфаатларини кўзлаб, агар бу тартиб зарар қопланишини таъминласа, суд биргаликда зарар етказган шахслар зиммасига солидар эмас, ҳиссали жавобгарликни юклатишга ҳақли.
Шу билан бирга судлар фуқаровий даъвогарларга ФКнинг 1001-моддасига биноан умумий асосларда фуқаровий ишларини юритиш тартибида зарар етказилган шахсдан тўланган зарар миқдорини қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга эканликларини тушунтиришга мажбурдирлар.
Корхона, муассаса, ташкилотлар ўртасидаги низолар ФПКнинг 31-моддасига кўра судга тааллуқли эмаслигини эътиборга олиб, фаолияти теварак-атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирувчи манба бошқа корхонага моддий зарар етказган ҳолларда ФПКнинг 100-моддаси 1-бандига мувофиқ келтирилган даъво талаби бўйича иш юритишдан тугатилиши ва манфаатдор тарафларга хўжалик судида низони ҳал этиш ҳуқуқлари тушунтирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш бўйича бир неча шахслар айбли деб топилган тақдирда, ЖПКнинг 320-моддасига кўра, суд харажатлари маҳкумлар зиммасига улардан бирининг айб даражаси ва мулкий аҳволи инобатга олиниб юклатилади.
21. Ҳукмнинг фуқаровий даъво қисми ФПК нинг 377-моддасида белгиланган муддат ичида мажбурий тартибда ижро этиш учун топширилиши мумкин. Ўтказиб юборилган процессуал муддат ҳукм чиқарган суд ёки ижро қилинадиган жойдаги суд томонидан тикланиши мумкин (ФПК нинг 379-моддаси).