15.03.1996 йилдаги 9-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 15.03.1996 йилдаги 9-сон
Дата вступления в силу
15.03.1996
Ҳужжат 14.05.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Судларга тушунтирилсинки, шахснинг товар бозорларида рақобатни чеклашга олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлари «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январдаги Қонунини бузиш деб баҳоланиши ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддаси билан квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳаракатларга қуйидагилар киради:
3. Қандай бўлмасин мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида товарларни бозорга эркин кириб келишига ҳар қандай йўсинда тўсқинлик қилиш, маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни бозордан сиқиб чиқариш, ўта юқори нархларни сунъий равишда сақлаб туриш тўғрисида талаб қўйиш ва товар эгасига, бозор маъмурияти ёки ўзга шахсларга нисбатан зўрлик ишлатиш, уларни зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, мулкига шикаст етказиш ёки мулкини нобуд қилиш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар товламачилик (рэкет) тариқасида Жиноят кодексининг 165-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим. Товламачилик мулкий манфаатдор бўлиш мақсадида талаб қўйишда ёхуд товламачи фойдасига мулкий характердаги ҳаракатларни содир этишда (товарни паст нархда ёхуд текинга беришда, товарни зўрлик ишлатиб олиб қўйишда ва ш.ў.) ифодаланиши мумкин. Товламачилик учун жиноий жавобгарликка тортишга, айбдорнинг зўрлик ишлатиш тўғрисидаги таҳдидини амалга оширган бўлиши шарт бўлмай, бундай талаб қўйилишининг ўзи етарлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда амалга ошириб, анча миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддасининг иккинчи қисми, худди шундай ҳуқуқбузарликни қўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси учинчи қисми билан маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Ўша ҳаракатлар, жуда кўп миқдорда содир этилча, Жиноят кодекси 188-моддаси билан жиноий жавобгарликни юзага келтиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тушунтирилсинки, амалдаги қонунчиликка мувофиқ фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 165, 1763-моддалари билан маъмурий жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади. Агар бундай фаолият билан шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 190-моддаси бешинчи қисми ёки Жиноят кодекси 190-моддаси олтинчи қисмининг «а», «б» бандлари билан квалификация қилинади.
6. Жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қайд этилган ҳаракатлар ҳақ олиш билан боғлиқ бўлмай, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказган бўлса, уларни иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг 205-моддаси билан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёхуд Жиноят кодексининг 206-моддаси билан ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш ёинки, ташкилотнинг устав фондида давлат улуши бўлмаган тақдирда, Жиноят кодексининг 19211-моддаси билан квалификация қилиниши лозим тариқасида квалификация қилиш лозим.
Хўжалик юритувчи субъектдан бир марталик ёки бошқа йиғимлар учун белгиланган миқдордан ортиқ пул маблағлари олган бозор, савдо комплекслари маъмуриятининг хизматчилари қонунга хилоф эканлигини била туриб, мулкий манфаатдор бўлганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 611-моддаси иккинчи қисми ёки 1932-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши керак. Ўша ҳаракатлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, шахс Жиноят кодекси 19210-моддасининг иккинчи қисми ёки 214-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 4-моддасига мувофиқ, ҳар бир фуқаро солиқ органлари ёки ҳар қандай бошқа мансабдор шахснинг қарорлари ёки ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Судларнинг эътибори ушбу туркумдаги жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда тергов ва солиқ органларининг жиноятни ҳар тарафлама ва холисона тергов қилиш, унга алоқадор бўлган барча шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги материалларни тўлиқ бўлишлиги тўғрисидаги процессуал қонун нормаларига оғишмай амал қилишлари устидан талабчанликни кучайтириш зарурлигига қаратилсин. Фуқароларнинг асоссиз равишда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши, уларга тегишли мулкни қонунга хилоф тарзда хатлаш ёки олиб қўйиш ҳолларига жиддий муносабат билдирилсин. Ҳар бир қонун бузилиши, жиноятда қатнашган барча шахсларни жавобгарликка тортилмаганлиги факти бўйича мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала ҳал этилсин, савдо соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга имкон берган сабаб ва шароитлар синчиклаб ўрганилсин, хусусий ажрим чиқариш йўли билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13-1. Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар Жиноят кодексининг 13-моддасида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг аҳволини яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга эканлиги ҳақидаги талабларни оғишмай бажаришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.