05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1898
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 05.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1898
Дата вступления в силу
15.02.2009
Ҳужжат 04.04.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ОТА-ОНАЛАР ТОМОНИДАН БОЛАЛАРНИНГ болалар мусиқа ва санъат МАКТАБЛАРИДА ЎҚИШИ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1898]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 31 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 31 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
121-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 31 декабрдаги 46, 121-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сонли «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 — 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) мувофиқ болалар (ўқувчилар)нинг (бундан кейинги ўринларда болалар деб юритилади) болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун тўланадиган тўловнинг миқдори, уни тўлаш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Давлат бюджети томонидан молиялаштириладиган болалар мусиқа ва санъат мактабларига тааллуқлидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ўқиш учун тўловни амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида болаларнинг таълим олишлари учун тўловлар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бундан кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади) ва мактаб маъмурияти томонидан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган тўлов ўқув йили (сентябрь — май ойлари) учун тўланади. Тўловлар ҳар ойда келгуси ойнинг 5-санасидан кечикмасдан тўланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Боланинг касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўлов олинмайди. Бунда, боланинг касаллиги тўғрисида ота-онанинг аризаси ва даволаш муассасасидан ёки ҳудуд шифокоридан олинган маълумотнома тақдим этилиши зарур.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун амалга ошириладиган тўлов тегишли хизмат кўрсатувчи банкка тўланади ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси болалар мусиқа ва санъат мактабига тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Агар тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган бўлса, болалар мусиқа ва санъат мактабига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тўлов болалар мусиқа ва санъат мактабларига хизмат кўрсатувчи тегишли ғазначилик бўлинмаларининг ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва тегишли болалар мусиқа ва санъат мактабининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ундан кейинчалик фойдаланиш учун ҳисобга олинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Агар тўлов ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган муддатдан икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаби рўйхатидан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Боланинг болалар мусиқа ва санъат мактабида таълим олганлиги учун мавжуд бўлган қарздорлик бир ой ичида тўланган тақдирда, бола мазкур синфнинг ўқув дастурлари талабларини бажаргандан сўнг ўқувчилар сафига қайта тикланади. Бола ўқишни тегишли тўловни амалга оширган ҳолда кейинги ўқув йилида (ўтган ўқув йилининг тугатилмаган чорагининг биринчи ойидан) давом эттириши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ўқиш учун тўловлардан озод этиш ҳамда ўқитувчи ва концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссиянинг фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳар бир болалар мусиқа ва санъат мактабида ўқиш учун тўловлардан озод этиш ва ўқитувчи ҳамда концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Комиссия мактаб директори буйруғи асосида 5 — 7 кишидан иборат бўлган таркибда тайинланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия раиси — болалар мусиқа ва санъат мактаби директори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аъзолари — маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (масъул котиб), болалар мусиқа ва санъат мактабининг касаба уюшмаси қўмитасининг раиси, икки етакчи ўқитувчи ва ота-оналар қўмитасининг икки вакили.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Комиссиянинг асосий вазифаси қуйидагилар ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ўқув йилининг бошланишида, зарур ҳолларда ўқув йили давомида ота-оналарни болаларнинг ўқиши учун белгиланган тўловдан озод этиш масаласини кўриб чиқиш;
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ўқув йилининг бошланишида, шунингдек, зарур ҳолларда ўқув йили давомида ойлик устама белгилаш бўйича ўқитувчи ва концертмейстерларнинг номзодларини кўриб чиқиш ҳамда ҳар ойлик устама белгилаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ўқиш учун тўланадиган тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Комиссия келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. Мазкур қарор тегишли буйруқ чиқариш учун болалар мусиқа ва санъат мактаби директорига юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўқитувчи ва концертмейстерларга устама белгилаш учун номзодларни кўриб чиқишда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бўлинма мудирлари Комиссияга ўқитувчи ва концертмейстерларнинг тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, касбий маҳорати, ўқитиш сифати ва юксак кўрсаткичлари, шунингдек ўқув йили давомида бажарилган услубий ишлари тўғрисида тавсифномалар тақдим этишлари керак.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Комиссия, зарур ҳолларда, ўқув йили бошида белгиланган устамалар миқдорининг муддатидан олдин ўзгарганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Ўқиш учун тўловлардан озод қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқувчилар умумий сонининг 25 фоизи доирасида болаларнинг қуйидаги тоифалари тўловдан озод этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1 — 3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болалар — бир календарь йил мобайнида (ғолиб деб эълон қилингандан кейинги ойдан бошлаб 12 ой мобайнида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кам таъминланган оилалардан бўлган болалар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1 — 3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болаларни бир календарь йил мобайнида ўқитиш учун тўловдан озод этишга уларнинг танловда ғолиб бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжати асос бўлади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Кам таъминланган оилаларнинг болаларини тўловдан озод этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ота-оналарнинг аризаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Оиланинг бир аъзосига бир ойда тўғри келадиган жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оилаларнинг болалари тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатига биринчи навбатда киритилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатга кирмаган кам таъминланган оилаларнинг болаларидан захира шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳам болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун белгиланган тўловлардан озод этилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўқиши учун тўловдан озод этишга халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилган маълумотнома асос бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
231. Агарда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
232. Тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхати Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади ҳамда мазкур қарор асосида болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг буйруғи чиқарилади.
(231 ва 232-бандлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарорига (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Ота-оналарнинг тўловидан тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўқиш учун ота-оналар тўловидан тушган маблағлар биринчи навбатда болалар мусиқа ва санъат мактабларини сақлаш харажатларига (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) йўналтирилади. Тушумларнинг қолган қисми қуйидаги тартибда тақсимланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 40 фоизгача — мактаб педагог ходимлари умумий сонининг кўпи билан 50 фоизини қамраб олган ҳолда ўқитувчи ва концертмейстерлар базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар шаклида рағбатлантиришга, шунингдек ўқувчилари халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда 1, 2, 3, 4-ўринларни эгаллаган ўқитувчи ва концертмейстерларга тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг 10, 9, 8, 7 баробари миқдорида, республика танловларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаганлиги учун эса тегишинча энг кам иш ҳақининг 6, 5, 4 баробари миқдорида мукофотлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 20 фоизгача — ўқувчи, ўқитувчи ва концертмейстерларни танловлар, фестиваллар, устоз сабоқлари ҳамда ижодий мактаблардаги машғулотларга бориши, шунингдек ўқувчиларнинг театр, музей, концертларга ташрифи билан боғлиқ харажатларини тўлашга, мактабда маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) қолган маблағлар — мавжуд кредиторлик қарзларини қоплашга ва моддий-техник базани мустаҳкамлашга (бино ва иншоотларни, мебель, мусиқа асбоблари ва жиҳозларни капитал ва жорий таъмирлашга, шунингдек мебель, ускуналар, мусиқа асбоблари, ўқув қўлланмалари, адабиётлар ва бошқа зарур жиҳозлар сотиб олишга).
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2015 йил 8 апрелдаги 8-мҳ, 31-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-2, 28.04.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 17-сон, 212-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг тақсимланиши Комиссия қарори асосида мактаб директори буйруғи билан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг ўқув-тарбиявий ва синфдан ташқари ишлари, ўқув жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баҳоланади. Улардан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80 ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача устама белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60 баллдан 70 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 5 фоизигача устама белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ўқитувчи ва концертмейстерларга белгиланадиган устама миқдори уларнинг касбий маҳорати учун 100 баллик тизим асосида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ баҳоланади. Улардан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80 ва ундан кўп баллни тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 25 фоизигача устама белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70 баллдан 80 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача устама белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60 баллдан 70 баллгача тўплаган ўқитувчи ва концертмейстерларга базавий тариф ставкасининг 10 фоизигача устама белгиланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ўқиш учун тўланадиган тўловнинг тушуми ва сарфланиши бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш тегишли мусиқа ва санъат мактабининг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ота-оналар тўловининг ҳисобланиши, тушуми ва унинг ишлатилиши бухгалтерия ҳисоб-китобида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия қайдномалари орқали расмийлаштирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ота-оналар томонидан тўловни амалга ошириш ва педагог ходимларга белгиланадиган устамаларнинг мониторингини олиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг раҳбари ва бош ҳисобчиси ота-оналар тўлови тушумини мақсадли сарфлаш бўйича жавобгар ҳисобланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиш учун тўланадиган ота-оналар тўловидан тушган маблағларнинг ўз вақтида қабул қилиниши, шунингдек, мақсадли сарфланиши ҳамда педагог ва концертмейстерларнинг устамалари миқдорини ҳисоблашнинг тўғри тақсимланиши бўйича назорат олиб борилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 2 мартдаги 1-мҳ ва 12-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-3, 01.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 13-сон, 127-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ушбу Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
(1-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқув-тарбиявий ва синфдан ташқари ишларнинг асосий кўрсаткичлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р‎ Баҳолашнинг юқори бали
1.‎ Ота-оналар билан ишлашнинг педагогик мақсадга мувофиқ кўрсаткичлари ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий савиясини кўтариш ва иқтидорини ривожлантирганлик бўйича‎ 20 балл‎
2.‎ Мактаб жамоат ишларидаги фаол иштироки учун‎ 10 балл‎
3.‎ «Мусиқа маданияти ва санъати» фани бўйича умумтаълим мактабларига услубий ёрдам берганлик ва ҳамкорлик қилганлиги учун‎ 20 балл‎
4.‎ Умумтаълим мактаблари, меҳрибонлик уйлари, маҳаллалар ва бошқа таълим муассасаларида ўқувчиларнинг концертларини ташкил этиш ва ўтказиш учун‎ 20 балл‎
5.‎ Ўқувчиларнинг концертлар, музейлар, театр ва кўргазмаларга олиб боришини ташкил этганлиги учун‎ 10 балл‎
6.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим олиш учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб борганлиги учун‎ 20 балл‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2014 йил 31 мартдаги 22, 29-сонли қарори (рўйхат рақами 1898-1, 17.04.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 16-сон, 184-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўқитувчи ва концертмейстерлар маҳоратининг асосий кўрсаткичлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Т/р‎ Баҳолашнинг юқори бали
1.‎ Юксак маҳорат ва таълим жараёнига қўшган шахсий ҳиссаси ҳамда ўқитишнинг юқори кўрсаткичлари ва сифати учун‎ 15 балл‎
2.‎ Ишда таълимнинг энг янги методларини қўллаш, ўқув-тарбиявий ишларнинг замонавий шаклларини жорий этиш, ўқитадиган фанига қизиқиш уйғота билиш учун‎ 20 балл‎
3.‎ Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ривожига қўшган ҳиссаси, таълим муассасасининг жамоат ишларидаги фаол иштироки учун ‎ 20 балл‎
4.‎ Ўз устида доимий равишда ишлаш, юқори малака ва профессионал маҳорат учун‎ 10 балл‎
5.‎ Билим олишнинг барқарор даражасини, тестлар асосида аниқланувчи (академик концертлар, имтиҳонлар) таълимнинг юқори сифатини таъминловчи педагогик ишнинг юқори самараси учун‎ 10 балл‎
6.‎ Иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида ишлашни ташкил этиш, халқаро ва республика кўргазма-танловларида юқори натижаларга эришиш учун ‎ 20 балл‎
7.‎ Иқтидорли ўқувчиларни ушбу йўналиши бўйича академик лицей ва коллежларга киришга тайёрлаш учун‎ 5 балл‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 65-модда; 2014 й., 16-сон, 184-модда; 2015 й., 17-сон, 212-модда; 2016 й., 13-сон, 127-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)