06.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1899
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси ҳузиридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлантириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг буйруғи, 06.02.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1899
Дата вступления в силу
16.02.2009
Ҳужжат 06.10.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи

Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1899]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 160-сонли «Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 298-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори К. ТОЛИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 29 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008-41-сон

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 160-сонли «Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 31-32-сон, 298-модда) мувофиқ қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурталовчилар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси (кейинги ўринларда — профессионал иштирокчи) — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчининг ички назорати (кейинги ўринларда — ички назорат) — профессионал иштирокчиси фаолиятининг қонун ҳужжатлари талабларига, профессионал иштирокчининг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолияти билан боғлиқ унинг ички ҳужжатларига мувофиқлиги устидан назорат (кейинги ўринларда — ички ҳужжатлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг назоратчиси (кейинги ўринларда — назоратчи) — профессионал иштирокчининг мазкур Низомга мувофиқ ички назоратни амалга оширишга масъул бўлган мансабдор шахси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Ички назоратни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ички назоратни амалга ошириш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда профессионал иштирокчининг ваколатли бошқарув органи томонидан тайинланадиган назоратчи зиммасига юклатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси сифатидаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотда ички назоратни амалга ошириш ташкилот раҳбарига юклатилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 10 ноябрдаги 2010-21-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1899-3, 09.12.2010 й.) мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 464-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назоратчи номзодини келишиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан номзоднинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан эътиборан 20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 ноябрдаги 2009-44-сон буйруғи (рўйхат рақами 1899-2, 24.11.2009 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 48-сон, 518-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Назоратчи ўз фаолияти давомида профессионал иштирокчининг кузатувчи кенгашига ҳисобдор бўлади. Кузатув кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолда назоратчининг фаолиятини назорат қилишни профессионал иштирокчининг ижроия органи амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб борилган ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бир нечта назоратчилар зиммасига юклатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Профессионал иштирокчи ички назоратни амалга ошириш учун назоратчи раҳбарлиги остида алоҳида таркибий бўлинмани шакллантиришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Назоратчи ўз фаолиятида профессионал иштирокчининг бошқа таркибий бўлинмаларидан мустақилдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Назоратчи лавозими профессионал иштирокчининг ходимлар штатига киритилади. Назоратчи лавозимидаги иш ўрни назоратчи учун асосий иш жойи бўлиши керак. Назоратчи ишни бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ профессионал иштирокчиларда бирга қўшиб олиб боришга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Профессионал иштирокчи унинг кузатувчи кенгаши томонидан тасдиқланган ички назорат тўғрисидаги Йўриқномага (низомга) (кейинги ўринларда — Йўриқнома) эга бўлиши керак. Кузатувчи кенгаши мавжуд бўлмаган ҳолда Йўриқнома профессионал иштирокчининг ижроия органи томонидан тасдиқланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 24 апрелдаги 2009-25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-1, 12.05.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 19-20-сон, 243-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Йўриқномада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчини тайинлаш ва уни ишдан бўшатиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчининг вазифалари, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келиб тушган шикоятлар, мурожаатлар ва аризаларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчи томонидан қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши аниқланган ҳолда унинг ҳаракатлари тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчи томонидан ҳисобот ҳужжатларини тақдим этиш шакли ва муддатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг филиалларида ички назоратни амалга ошириш тартиби (қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи филиаллар мавжуд бўлган ҳолда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчининг ҳисоботлари кузатувчи кенгаши ва ижроия органига тақдим этилмаган ёки ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда назоратчининг жавобгарлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Йўриқномада ички назоратни амалга оширишни тартибга солувчи бошқа қоидалар ҳам акс эттирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Профессионал иштирокчининг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи филиали мавжуд бўлган ҳолда, филиалнинг ходимлар штатига филиал назоратчиси киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агарда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни бевосита филиал томонидан амалга оширилиши билан боғлиқ вазифаларни бажараётган филиалнинг штатида ходимлар сони уч кишидан ортиқ бўлмаса, профессионал иштирокчининг бош ташкилоти назоратчиси ёки филиал раҳбари филиал назоратчиси вазифаларини бажариши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 28 августдаги 2011-13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-4, 26.09.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 39-сон, 402-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 28 августдаги 2011-13-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1899-4, 26.09.2011 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 39-сон, 402-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Филиал назоратчисига мазкур Низомнинг меъёрлари қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда татбиқ этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филиал назоратчиси ўз фаолиятида филиалнинг бошқа ходимларидан мустақил ва филиал раҳбарига ва бош ташкилотнинг назоратчисига ҳисобдордир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филиал назоратчиси аниқланган барча қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида филиал раҳбари ва бош ташкилотнинг назоратчисига ахборот беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филиал назоратчиси филиал фаолиятига тегишли бўлган ҳисобот ҳужжатларини мазкур Низомда белгиланган тартибда бош ташкилот назоратчиси ва филиал раҳбарига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
111. Филиал назоратчиси вазифалари филиал раҳбари томонидан бажарилган тақдирда филиал раҳбари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бош ташкилотнинг назоратчиси ва раҳбарига ҳисобдордир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган барча қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисида бош ташкилотнинг назоратчиси ва раҳбарига ахборот беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
филиал фаолиятига тегишли бўлган ҳисобот ҳужжатларини мазкур Низомда белгиланган тартибда бош ташкилот назоратчиси ва раҳбарига тақдим этади.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2011 йил 28 августдаги 2011-13-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-4, 26.09.2011 й.) билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 39-сон, 402-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Назоратчига қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Назоратчи лавозимига тайинланадиган шахс қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Профессионал иштирокчининг назоратчиси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлардан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлардан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратини ташкил этиш ва амалга оширишга доир мажбуриятлардан ташқари ички назорат вазифаларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлмаган лавозим мажбуриятларини бажаришга ҳақли эмас.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2010 йил 10 ноябрдаги 2010-21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1899-3, 09.12.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 49-сон, 464-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қуйидаги шахс назоратчи бўлиши мумкин эмас:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг амалдаги малака гувоҳномасига эга бўлмаган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мутахассисликлардан бири бўйича олий маълумотга эга бўлмаган: молиявий-иқтисодий, юридик, математик ёхуд ахборот технологиялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 ноябрдаги 2009-44-сон буйруғига (рўйхат рақами 1899-2, 24.11.2009 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 48-сон, 518-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу шахснинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун кўрсатилган ташкилотларнинг мувофиқ фаолият турини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда якка ижроия органи вазифаларини бажарган, коллегиал ижроия органи таркибига кирган ёки профессионал иштирокчи, фонд биржаси, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотларининг таъсисчиси бўлган, агар бундай тўхтатиш пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахс банкрот деб эътироф этилган пайтда якка ижроия органи вазифаларини бажарган ёки унинг коллегиал ижроия органи таркибига кирган ва эътироф этилган пайтдан бошлаб икки йил ўтмаган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Профессионал иштирокчи қонун ҳужжатларига мувофиқ Йўриқномада назоратчига қўшимча талабларни ўрнатишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Назоратчининг вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Назоратчи ўз фаолиятини амалга ошираётганда қуйидаги вазифаларни бажаради:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Йўриқнома талабларига риоя этишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) профессионал иштирокчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, профессионал иштирокчининг ички қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) профессионал иштирокчи томонидан профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчига келиб тушган мурожаат, ариза ва шикоятларни кўриб чиқади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) профессионал иштирокчи томонидан қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланганлиги тўғрисида профессионал иштирокчининг раҳбарини дарҳол хабардор қилади, қонунбузилишнинг содир бўлиши сабабларини ва унда айбдор бўлган шахсларни белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) аниқланган қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг бузилишлари бартараф этилишини ва профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятидаги шунга ўхшаган қонунбузилиши юзасидан огоҳлантиришлар бўйича тадбирларга риоя этилишини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) профессионал иштирокчининг кузатувчи кенгаши ва ижроия органига уларнинг расмий талабига мувофиқ маълумотларни тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) профессионал иштирокчи томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(16-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 ноябрдаги 2009-44-сон (рўйхат рақами 1899-2, 24.11.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 48-сон, 518-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Назоратчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Назоратчи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишларда иштирок қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг ҳужжатларини тақдим қилинишини талаб қилиш ва қимматли қоғозлар бозорида фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган маълумотлар базаси ва регистрлар мазмуни билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбуриятлари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчининг ходимларидан назоратчи вазифасини амалга ошириш учун зарур бўлган тегишли ахборотларни тақдим қилишини талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбуриятлари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган профессионал иштирокчининг ходимларидан уларнинг ўз мажбуриятларини бажарилиши жараёнида юзага келадиган масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар тақдим қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назоратчи Йўриқномада белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Назоратчи:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчининг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг ички назорат тўғрисидаги ички ҳужжатлари талабларига риоя қилишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз вазифаларини тегишли равишда бажаришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчи ва унинг ходимларидан олинган ҳужжатлар ва файлларнинг аслини сақланиши ва уларга қайтарилишини таъминлашга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ички назоратни ташкил қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича профессионал иштирокчининг ходимларига маслаҳат беришга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олинган ахборотларга нисбатан хизмат сирига риоя этишга мажбурдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назоратчи Йўриқномада белгиланган бошқа мажбуриятларни ҳам олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Назоратчи томонидан қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолда, назоратчи иш кунидан кечиктирмасдан аниқланган қонунбузилиши тўғрисида профессионал иштирокчисининг раҳбарига ахборот беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Профессионал иштирокчининг раҳбари назоратчи томонидан аниқланган қонунбузилишлари тўғрисида ёзма равишда иш кунидан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ахборот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Назоратчининг мазкур Низом билан унга берилган ҳуқуқлар доирасидаги талаблари профессионал иштирокчининг барча ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Назоратчининг ҳисобдорлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Назоратчи ўз вазифаларини бажариш вақтида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишини текшириш тўғрисидаги ҳисоботни (кейинги ўринларда — қонунбузилишини текшириш тўғрисида ҳисобот) — қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг қонунбузилиши аниқлангандан сўнг икки иш кунидан кечиктирмасдан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чораклик ҳисоботни — ҳар чорак якуни бўйича ҳар бир чорак тугаганидан сўнг ўн беш кундан кеч бўлмаган муддатда тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисоботлар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган профессионал иштирокчининг тегишли бошқарув органига улар тузилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Қонунбузилишини текшириш тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириш асослари ва уни ўтказиш муддатлари тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириш жараёнида тасдиқланган ва бошқа аниқланган қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунбузилишини содир этилишининг белгиланган сабаблари ва бунда айбдор шахслар тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишини бартараф этиш ва шунга ўхшаш қонунбузилишларидан огоҳлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тўғрисидаги.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назоратчи томонидан илгари аниқланган, бироқ бартараф этилмаган қонунбузилишини такрорий аниқланган ҳолда назоратчи қонунбузилишини текшириш тўғрисида янги ҳисоботни тузмасликка ҳақли. Бунда, илгари аниқланган қонунбузилишининг бартараф қилинмаганлиги тўғрисидаги ахборот, назоратчининг чораклик ҳисоботига киритилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир хилдаги қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг бузилишлари (битта ва шу каби сабаблар бўйича йўл қўйилган қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларининг шу каби бир хил талабларининг бузилишлари) тўғрисидаги, шунингдек битта текширишни ўтказиш жараёнида аниқланган ўзаро боғланган қонун ҳужжатлари ва ички ҳужжатларнинг бузилишини (агарда битта қонунбузилиши бошқаси сабабли келиб чиқса) тўғрисидаги маълумотлар қонунбузилишини текшириш тўғрисидаги ягона ҳисоботда акс эттирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Чораклик ҳисобот қуйидаги умумлаштирилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтказилган текширишлар сони кўрсатилган ҳолда чорак мобайнида ўтказилган текширишлар, текшириш ўтказиш вақтида аниқланган қонунбузилишлари, тегишли қонунбузилишларга йўл қўйилиш сабаблари ва уларни бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги (кўриб чиқилган мурожаатлар, аризалар ва шикоятлар сони тўғрисидаги, мурожаатлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган қонунбузилишлари, тегишли қонунбузилишларга йўл қўйилиш сабаблари, профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятида шунга ўхшаш қонунбузилишларни бартараф этиш ва огоҳлантириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг келгуси фаолиятида қонун ҳужжатлари, профессионал иштирокчининг ички қоидалари талабларининг бузилишидан огоҳлантириш бўйича тавсиялар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчи томонидан амалга ошириладиган операциялар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган чекловларни бажариш тўғрисидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат ахборотларидан ноқонуний фойдаланиш, нархлар борасида ҳийла-найранг ишлатиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган тадбирни амалга ошириш ва қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият билан боғлиқ таваккалчиликни камайтириш бўйича тадбирлар тўғрисидаги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чораклик ҳисоботга профессионал иштирокчи ходимларининг малакасини ошириш, ички назоратни ташкил қилишни яхшилаш бўйича тавсиялар, шунингдек бошқа ахборотлар киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Назоратчи алоҳида йиғмажилдлар номенклатурасини шакллантириш йўли билан ҳисоботлар ҳисобининг юритилишини ва уларнинг сақланишини ташкил қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Назоратчининг ҳисоботлари ва бошқа ҳужжатлари профессионал иштирокчининг қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади ва агарда Йўриқномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Мурожаатлар, аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Профессионал иштирокчига келиб тушадиган мурожаатлар, шу жумладан аризалар ва шикоятлар кўриб чиқиш учун назоратчига юборилади ва профессионал иштирокчи томонидан белгиланган кирим ҳужжатларини рўйхатга олиш тартибига мувофиқ рўйхатга олиниши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Мурожаатларни кўриб чиқиш мазкур Низомда белгиланган алоҳида хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Аризачига мурожаат, ариза ёки шикоятларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ёзма жавоб хатида аризачи томонидан баён этилган ҳар бир далилга нисбатан асослантирилган жавоб акс эттирилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Мурожаат, ариза ва шикоят юзасидан жавоб хатини профессионал иштирокчининг раҳбари ва назоратчи имзолайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Профессионал иштирокчи аризачиларга унинг томонидан хабар берилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун жавобгар бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VIII. Профессионал иштирокчининг раҳбари ва ходимларининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Профессионал иштирокчининг раҳбари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчига унинг ўз мажбуриятларини бажарилишида ёрдам кўрсатади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқланган қонун ҳужжатлари, ички ҳужжатларининг бузилишларини, шунингдек қонунбузилишини содир этилишига имкон яратувчи сабаб ва шароитларни бартараф этилишини ташкил қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Профессионал иштирокчининг (профессионал иштирокчи филиалининг) ходимлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назоратчига унинг ўз мажбуриятларини бажарилишида ёрдам кўрсатадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
профессионал иштирокчининг бошқа ходимлари ёки бошқа шахслар томонидан содир этилиши кутилаётган қонун ҳужжатларининг, ички қоидаларнинг бузилишлари тўғрисида дарҳол назоратчига маълум қиладилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўй берган манфаатлар тўқнашуви тўғрисида, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ улар манфаатдор шахслар деб топилиши мумкин бўлган битимлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг аффилланган шахслари деб топилиши мумкин бўлган мижозлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижозлар томонидан кўрсатилган маълумотлар бўйича узоқ вақт (бир ҳафтадан ортиқ) давомида алоқа ўрнатиш мумкин бўлмаган мижозлар тўғрисида назоратчини хабардор қиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IХ. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 66-модда, 19-20-сон, 243-модда, 48-сон, 518-модда; 2010 й., 49-сон, 464-модда; 2011 й., 39-сон, 402-модда; 45-46-сон, 486-модда; 2013 й., 49-сон, 642-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1899-7/2749-сон, 23.10.2019 й., 10/19/1899-8/3948-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон; 24.06.2025 й., 10/25/1899-9/0533-сон)