22.12.2008 йилдаги ЎРҚ-193-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
АМНИСТИЯ АКТИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 19 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 4 декабрда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 29-модданинг биринчи қисми «хабардор қилган ҳолда кўриб чиқиш» деган сўзлардан кейин «прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги ёхуд маҳкумни жазодан озод қилиш тўғрисидаги илтимосномасини кўриб чиқиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 34-модданинг биринчи қисми «558» рақамидан кейин «589» рақами билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисми «ёки ўзгартиришга» деган сўзлардан кейин «амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритишга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчи қисми «қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлардан кейин «амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида ёки жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида прокурорга тақдимнома киритиш ҳақидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4) 46-модданинг биринчи қисмидаги «ярашув тўғрисидаги» деган сўзлар «ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) 48-модданинг биринчи қисмидаги «ярашув тўғрисидаги» деган сўзлар «ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) 329-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи «чиқарилгунга қадар» деган сўзлардан кейин «ёхуд терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ушбу Кодекснинг 587-моддасига мувофиқ прокурорга юборилгунига қадар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) 333-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ушбу Кодекс 83-моддасининг 1 ва 2-бандларида ҳамда 84-моддаси биринчи қисмининг 1, 3 — 7-бандларида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради, жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар берган фуқаро, корхона, муассаса, ташкилот, жамоат бирлашмаси ёки мансабдор шахс бу ҳақда хабардор қилинади. Бунда уларга қарор ёки ажрим устидан шикоят қилиш ҳуқуқи ва тартиби тушунтирилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган ҳолат аниқланган тақдирда, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Суриштирув жиноят ишини терговчига ўтказиш ёки ишни тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан бирга прокурорга юбориш билан тамомланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи қисми биринчи хатбошиси «терговчига» деган сўздан кейин «ёки прокурорга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) 351-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Иш айблов хулосаси билан, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёхуд тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисидаги қарор билан, амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисидаги тақдимнома билан прокурорга топширилган куни ёхуд ишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган куни дастлабки тергов тамомланган ҳисобланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) 355-модда иккинчи қисмининг 7-банди «ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома киритади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) 372-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Дастлабки тергов жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор чиқариш, айблов хулосаси тузиш, ишни тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ёки тарафларнинг ярашуви учун судга юбориш тўғрисида қарор чиқариш ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида судга илтимоснома киритиш тўғрисида тақдимнома тайёрлаш билан тамомланади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12) 373-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ушбу Кодекс 84-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, жиноят ишини тугатиш ушбу Кодекснинг 63-бобида назарда тутилган қоидаларга биноан суд томонидан амалга оширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13) 382-модданинг учинчи қисми:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи—ўн учинчи хатбошилари тегишинча еттинчи—ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14) 385-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«6) амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15) қуйидаги мазмундаги 5361-модда билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«5361-модда. Маҳкумни амнистия актига асосан жазодан озод қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳкумни амнистия актига асосан асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиш ёхуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш прокурорнинг илтимосномасига биноан маҳкумнинг жазони ўташ жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан амалга оширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16) 542-модданинг бешинчи қисми «меҳнат стажига қўшиш» деган сўзлардан кейин «шунингдек маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-банди «83 ва 84-моддаларида» деган сўзлардан кейин «(84-модданинг биринчи қисми 2-банди бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-банди «ёхуд амнистия актига асосан жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18) қуйидаги мазмундаги 63-боб билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«63-боб. Ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
587-модда. Терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорга юбориш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувчи, терговчи терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини қайси шахсга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги масала қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг аризаси ҳамда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритиш ҳақидаги тақдимнома билан прокурорга юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар бир нечта шахсга нисбатан жиноят иши бўйича улардан лоақал биттаси амнистия актининг таъсир доирасига тушса, унга нисбатан жиноят ишининг қисми амнистия актини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритиш учун ушбу Кодекснинг 332-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан алоҳида иш юритишга ажратилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
588-модда. Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амнистия актини қўллаш тўғрисидаги ариза терговга қадар текширув қайси шахсга нисбатан ўтказилаётган бўлса, ўша шахс, гумон қилинувчи ёки айбланувчи томонидан, тегишинча терговга қадар ўтказилган текширувнинг, суриштирувнинг ва дастлабки терговнинг исталган босқичида берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
589-модда. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномани судга киритиш тўғрисидаги масаланинг прокурор томонидан кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Прокурор суриштирувчининг, терговчининг тақдимномаси асослилигини текшириб унга рози бўлган тақдирда, амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёхуд жиноят иши билан бирга судга юборади. Прокурор илтимосномани терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёки жиноят иши унга келиб тушган кундан эътиборан беш суткадан кечиктирмай судга юбориши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномани судга юбориш учун асослар бўлмаган тақдирда, прокурор терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчига ёхуд терговчига қайтариш ҳақида асослантирилган қарор чиқаради. Прокурорнинг қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
590-модда. Суд мажлиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси жиноят содир қилинган ёхуд дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси белгилайдиган бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд мажлиси илтимоснома жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги терговга қадар ўтказилган текширув материаллари ёки жиноят иши билан бирга судга келиб тушган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илтимосномани кўриб чиқиш суд томонидан прокурор албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд мажлисида амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахс, гумон қилинувчи, айбланувчи, шунингдек агар ишда қатнашаётган бўлса, уларнинг ҳимоячилари ва қонуний вакиллари иштирок этади. Суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида лозим даражада хабардор қилинган мазкур шахсларнинг узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги суд мажлисининг ўтказилишига монелик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қайси гумон қилинувчига, айбланувчига нисбатан танланган бўлса, ўша гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган гумон қилинувчининг, айбланувчининг суд мажлисида иштирок этиши зарурлиги масаласи суд томонидан ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд мажлиси прокурорнинг маърузаси билан бошланади, прокурор амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш зарурлигини асослаб беради. Сўнгра амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, ҳимоячининг, қонуний вакилнинг сўзлари эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд мажлиси вақтида ушбу Кодекснинг 90 — 92-моддаларида назарда тутилган қоидаларга кўра баённома юритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд муҳокамаси натижалари бўйича судья қонунда белгиланган тартибда ажрим чиқаради, ушбу ажримнинг гумон қилинувчини ёки айбланувчини қамоқдан озод қилишга доир қисми дарҳол ижро этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг ажрими ижро этиш учун прокурорга, маълумот учун эса амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахсга, гумон қилинувчига, айбланувчига, жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга), ҳимоячига ва қонуний вакилга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суд мажлиси давомида амнистия актини қўллаш учун асослар мавжуд эмаслиги аниқланса, суд терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
591-модда. Суднинг ажрими
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ажримининг кириш қисмида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ажрим чиқарилган вақт ва жой;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) ажрим чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг, таржимоннинг исми, отасининг исми ва фамилияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилаётган бўлса, ўша шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг исми, отасининг исми ва фамилияси, туғилган йили, ойи, куни ва жойи, яшаш жойи, ишлаш жойи, машғулоти, маълумоти, оилавий аҳволи ва уларнинг шахси тўғрисидаги, иш учун аҳамиятли бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ажримининг тавсиф-асослаш қисмида илтимосномани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар баён этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ажримнинг қарор қисмида суд қуйидаги масалаларни ҳал этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
прокурорнинг жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эҳтиёт чораси тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ашёвий далиллар тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суднинг ажримига амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахс томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари томонидан хусусий шикоят берилиши ва прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин, бундай шикоят ва протестлар тегишинча апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриб чиқилиши лозим».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 248-модда, № 9, 422-модда, № 12, 595-модда; 2008 йил, № 4, 187-модда) 166-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жазони ижро этиш муассасасининг ёки жазони ижро этувчи бошқа органнинг маъмурияти тегишли асос бўлган тақдирда, маҳкумга нисбатан амнистия актини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани судга киритиш ҳақида прокурорга тақдимнома юбориши шарт. Маҳкумларга нисбатан амнистия актини қўллаш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) 28-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси «амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида ёхуд жиноят ишини тугатиш тўғрисида судга илтимоснома киритади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) 31-модданинг учинчи хатбошиси «маҳкумни амнистия актига асосан жазодан озод қилиш тўғрисида судга илтимоснома киритишга» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 22 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-193-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 509-модда)