09.12.1992 йилдаги 737-XII-сон
1. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.
 LexUZ шарҳи
«Гаров тўғрисида»ги Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 1993 йил 21 январдаги 14 (519)-сонида эълон қилинган.
2. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни у амалга киритилганидан кейин пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилиши белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, башарти, улар ушбу Қонунга зид бўлмаса, қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига «Гаров тўғрисида»ги Қонундан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши муҳокамасига тақдим этсин;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва бошқа идоралари «Гаров тўғрисида»ги Қонунга зид бўлган меъёрий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.