20.11.1991 йилдаги 443-XII-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.1993
 LexUZ шарҳи
Ҳакамлик суди мазкур низоларни, башарти улар ташкилотларнинг (ушбу Қонунда «ташкилотлар» деганда юридик шахслар-корхоналар, уларнинг бирлашмалари, ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотлар, шу жумладан жамоа хўжаликлари ва хусусий корхоналар тушунилади), фуқароларнинг (ушбу Қонунда «фуқаролар» атамаси тадбиркорлик фаолиятини мустақил равишда олиб бораётган фуқароларга ва уларнинг бирлашмаларига нисбатан ишлатилади) ўзаро муносабатларидан, шунингдек ташкилотлар ва фуқароларнинг давлат идоралари ва ўзга идоралар* билан муносабатларидан келиб чиққудек бўлса, ҳал этади. Бундай низоларда ажнабий корхоналар, хорижликлар иштирокидаги корхоналар ёки ажнабий фуқаролар қатнашган ҳолларда томонлар ўртасида битим бўлган тақдирда ёхуд бу ҳол қонун ҳужжатида махсус назарда тутилган бўлса, низо ҳал қилиш учун ҳакамлик судига берилиши мумкин.
Низо мавзуси юзасидан мустақил талабларни баён этмаган учинчи шахслар, башарти хўжалик низоси бўйича қабул қилинадиган қарор томонлардан бирига нисбатан ўз ҳуқуқлари ёхуд мажбуриятларига таъсир этиши мумкин бўлса, ҳакамлик суди қарор қабул қилгунига қадар даъвогар ёки жавобгар томонида туриб ишга қўшилишлари мумкин. Улар томонларнинг, прокурорнинг таклифига кўра ёки ҳакамлик судининг ташаббуси билан ҳам ишда қатнашиш учун жалб этилиши мумкин. Мустақил талабларни баён этмаган учинчи шахслар даъво асосини ва мавзусини ўзгартиришга, даъво талаблари миқдорини ошириш ёки камайтиришга, шунингдек даъводан воз кечишга, даъвони эътироф этишга ёхуд муросага келишга, қарорнинг мажбурий тарзда ижро этилишини талаб қилишга бўлган ҳуқуқлардан ташқари, томоннинг процессуал ҳуқуқларидан фойдаланадилар ҳамда унинг процессуал мажбуриятларини зиммага оладилар.
Иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ажрим ушбу Қонун 125-моддасининг талабларига риоя этилган ҳолда чиқарилади. Ажримда иш юритишни бошлашга асос бўлган маълумотлар ҳамда қоидабузарликнинг моҳияти ҳам кўрсатилади.
Ҳал қилув қарорининг ижросини кечиктирилган ёки чўзилган тақдирда ҳакамлик суди қарор мазкур Қонуннинг IX бобида назарда тутилган тартибда ижро этилишини таъминлаш чораларини кўриши мумкин.