Олдинги таҳрирга қаранг.
Судгача санация қилиш (бундан буён санация деб юритилади) қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишга қадар амалга оширилади ва қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятини, иқтисодий қувватини тиклаш ва келгусида унинг фаолияти самарали бўлиши учун шарт-шароитлар яратишдан иборатдир.
(1-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
қишлоқ хўжалиги корхонасининг фаолиятини ташкил этиш ва уни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган зарур ўзгартишларни амалга ошириш;
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Зарар кўриб ишловчи, тўловга қобилиятсиз ва иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволдаги қишлоқ хўжалиги корхоналари санация объектлари бўлади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг мулкдорлари, кредиторлар ёки бошқа юридик ва жисмоний шахслар санация субъектлари бўлиши мумкин.
Санация давлат маблағларини жалб этган ёки жалб этмаган ҳолда ўтказилиши мумкин. Санация қилиш жараёнида давлат маблағлари қайтариб бериш асосидагина жалб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш ҳамда давлат кредитларини қайтариш муддатларини санация муддатига узайтириш;
(4-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятини тиклаш ва унинг ўз фаолиятини давом эттиришидан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши;
корхона ўз фаолиятини давом эттириши учун кредиторларга тегишли қарзларни тўлаш муддатини узайтириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш ёки қарзларнинг муайян қисмидан кечиш тўғрисида корхона ва кредитор (кредиторлар) ўртасида битим тузиш;
Санация қилиш вақтида қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат ёрдами иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг энг муҳим йўналишларига қараб, тармоқни ривожлантириш, шунингдек, меҳнат бозори ва иш ўринларини вужудга келтириш учун корхонанинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш бўйича давлат сиёсатини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ваколат берилган санация ишлари бўйича орган (қуйида ваколатли орган деб юритилади) амалга оширади.
қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси бўлган ердан оқилона ва аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланилишини таъминлаш зарурлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш устидан назоратни ваколатли орган қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш учун сарфланадиган маблағ манбалари қуйидагилардан иборат:
корхона мол-мулки мулкдорлари, кредиторлар, корхоналар бирлашмалари (хўжалик уюшмалари), бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг кредиторлари талабларини қондириш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(10-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаралсин: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 — 258 ва 784-моддалари.
Ваколатли органнинг қишлоқ хўжалик йили якунлари бўйича молиявий ва хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш натижасида қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятини ва иқтисодий қувватини тиклаш учун реал имкониятлар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш ҳақида қарор чиқариш учун асос бўлади.
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий аҳволи қай даражадалигига қараб, санациянинг ҳар хил шакллари ва турлари қўлланилади.
Қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, корхона мол-мулки мулкдорининг розилиги билан кредитор (кредиторлар) ваколатли органга санация ўтказиш тўғрисида илтимоснома топшириши мумкин. Ваколатли орган корхона мол-мулки мулкдорининг розилиги билан қишлоқ хўжалиги корхонасида санация ўтказиш ташаббуси билан чиқишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш йигирма тўрт ой муддатгача жорий этилади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ушбу муддатнинг ўн икки ойга узайтирилишига йўл қўйилади.
(13-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисида иқтисодий суд томонидан ҳам қонунчиликда назарда тутилган тартибда қарор қабул қилиниши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган корхона мол-мулкининг мулкдори ва кредиторларнинг розилиги билан матбуотда санация ўтказиш учун танлов эълон қилади.
Ҳар қандай юридик ва жисмоний шахсларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилади. Танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза танлов ўтказиш ҳақида эълон чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ваколатли органга топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Башарти, танловда иштирок этиш учун ариза бериш муддати тамом бўлгунига қадар ҳеч ким санация қилишда иштирок этиш истагини билдирмаса, ваколатли орган санация қилиш учун давлат маблағларини жалб этиш ёки материалларни қонунга мувофиқ тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш учун иқтисодий судга юбориш мумкинлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқади.
(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ваколатли орган корхонанинг ижро муддати санация ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар бошланган пул мажбуриятлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларига мораторий жорий қилади. Мораторийнинг амал қилиш муддати давомида молиявий (иқтисодий) жазолар қўлланилмайди.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг тўққизинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мораторий фуқароларнинг меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алиментлар ундириш ва муаллифлик шартномалари бўйича ҳақ тўлаш юзасидан қўядиган талабларига, шунингдек, фуқароларнинг ўз ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасига нисбатан қўядиган талабларига дахл қилмайди.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилишда иштирок этишига йўл қўйилган шахслар бир ойлик муддат ичида санация ўтказиш режасини ишлаб чиқишлари шарт.
барча кредиторларнинг талаблари улар билан келишилган муддатларда қондирилишини таъминлаш мажбурияти;
Санация ўтказиш режасида қишлоқ хўжалиги корхонасининг асосий воситаларни санация иштирокчиларига топшириши назарда тутилиши мумкин эмас.
Санация иштирокчилари зиммасига кредиторлар олдида олган мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажаришлари шарт ва бу мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгар бўладилар.
Санация ўтказиш тўғрисида ишлаб чиқилган режа қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори ва кредитор (кредиторлар) билан мувофиқлаштирилади.
Иштирокчилар томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш режаси ваколатли органга экспертиза учун тақдим этилади.
Экспертиза натижалари қишлоқ хўжалиги корхонасининг тўлов қобилиятини ва иқтисодий қувватини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни реал амалга ошириш мумкинлигини аниқлаб бериши лозим.
Ташқаридан бошқариш санация қилиниши лозим бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасининг фаолиятини бошқаришни ташкил этиш услуби бўлиб, бунда корхонани бошқариш ва унинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар ташқаридан тайинланган бошқарувчига ўтади.
LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги корхонасини ташқаридан бошқаришни ваколатли орган уни санация қилиш муддатига жорий этади.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбари ва бошқарув органларининг ваколатлари тўхтайди ва ташқаридан тайинланган бошқарувчига ўтади. Корхонанинг бошқарув органлари ташқаридан бошқарувчи тайинланган пайтдан эътиборан етти кун ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа бойликлари ташқаридан тайинланган бошқарувчига топширилишини таъминлашлари шарт;
(19-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги корхонасининг пул мажбуриятлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга мораторий жорий этилади.
(19-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-197-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 513-модда)
Ташқаридан бошқарувчи туман ҳокими томонидан ваколатли орган, қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, кредитор (кредиторлар) билан келишилган ҳолда тайинланади.
ҳудудий бошқарув органи билан келишган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхонасининг штатлар жадвалини тасдиқлайди ва хўжаликнинг бош мутахассисларини тайинлайди;
кредиторлар билан қарзларни тўлаш муддатини узайтириш ва (ёки) уларни бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида корхона номидан битим тузади;
ташқаридан бошқарувни амалга ошириш ва кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисобварақ очади;
ваколатли органга санация ўтказиш режаси қандай рўёбга чиқарилаётганлиги тўғрисида йилнинг ҳар чорагида ҳисобот тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-модда иккинчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Башарти, санация ўтказиш режасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташқаридан тайинланган бошқарувчи йирик битимларни қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, кредиторлар ва ваколатли орган билан келишилган ҳолдагина тузади.
Йирик битимлар жумласига битим тузиш пайтида қишлоқ хўжалиги корхонаси активлари баланс қийматининг ўн фоизидан ортиқ миқдорда баланс қийматига эга бўлган кўчмас мулк ёки бошқа мол-мулкни тасарруф этишга олиб келадиган битимлар киради.
Башарти, ташқаридан бошқариш жорий этилганидан кейин пайдо бўлган қишлоқ хўжалиги корхонасининг пул мажбуриятлари миқдори кредиторлар талаблари реестрига мувофиқ талаблар суммасининг йигирма фоизидан ортиқ бўлса, ташқаридан тайинланган бошқарувчи қишлоқ хўжалиги корхонасининг янги пул мажбуриятларига сабаб бўлувчи битимларни фақат қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, кредиторлар ва ваколатли органнинг розилиги билангина тузиши мумкин, санация ўтказиш режасида назарда тутилган битимлар бундан мустасно.
у ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаётган ёки лозим даражада бажармаётган бўлса, қишлоқ хўжалиги корхонаси кредиторлари ёки унинг мол-мулки мулкдорининг илтимосномасига биноан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ташқаридан тайинланган бошқарувчининг ваколатларини тўхтатиш тўғрисидаги қарор туман ҳокими томонидан ваколатли орган, қишлоқ хўжалиги корхонаси мол-мулкининг мулкдори, кредитор (кредиторлар) билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги корхонасини санация қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг талаблари бажарилмаётганлиги сабабли;
(22-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Санация қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(23-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)