20.05.2008 йилдаги ПҚ-870-сон
Ҳужжат 20.05.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. «Бухоротекс» очиқ акциядорлик жамияти кредиторлари йиғилишининг «S.I.S. Sayilgan Iplik Tekstil Turizm Insaat San. ve Tic A.S.» компаниясининг Бухоро шаҳридаги «Бухоротекс» очиқ акциядорлик жамияти комплекси қолган мулкий қисмини, 1-иловага мувофиқ, унинг негизида пахта толасини комплекс қайта ишлаш бўйича хорижий корхона барпо этиш билан «SAYILGAN HOLDING» A.S. (Туркия) Холдинг компаниясининг шуъба корхонасига сотиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.
6 йил мобайнида, 3-иловадаги жадвалга мувофиқ, мазкур мулк комплекси негизида, замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган, йилига ишлаб чиқариш қуввати 32 минг тонна пахта толаси, 26 минг тонна йигирилган ип, 12 млн.п.м тайёр мато ва 1,2 млн. дона тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги корхонани барпо этиш орқали 141 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, «Бухоротекс» очиқ акциядорлик жамиятининг мулкий комплексини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-798-сонли Қарорига мувофиқ «ДЭУ Интернейшнл» (Корея Республикаси) компаниясига ҳамда «S.I.S. Sayilgan Iplik Tekstil Turizm Insaat San. ve Tic A.S.» компанияси — «SAYILGAN HOLDING» A.S. (Туркия) Холдинг компаниясининг шўъба корхонасига сотишдан тушган маблағлар «Бухоротекс» очиқ акциядорлик жамиятининг кредиторлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда навбатдаги ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг махсус алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.