30.07.2008 йилдаги ПҚ-929-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШНИ КУЧАЙТИРИШ ВА УЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар раҳбар ҳамда педагог кадрларининг меҳнатини моддий рағбатлантириш ва унга ҳақ тўлашнинг юксак касб маҳоратини намоён этган ва таълим-тарбия жараёнига шахсан катта ҳисса қўшаётган иқтидорли педагогларни рағбатлантиришни кўзда тутувчи сифат жиҳатдан янги механизмини жорий этиш, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида эҳтиёж сезилаётган малакали мутахассислар тайёрлашда уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 1 сентябрдан бошлаб педагог ва раҳбар ходимларнинг лавозимлари ва малака тоифалари бўйича базавий тариф ставкаларини белгилашга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг объектив, очиқ-равшан механизмини татбиқ этишга асосланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида юқори касб маҳоратига эга бўлган ва таълим-тарбия жараёнига шахсан аниқ ҳисса қўшаётган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган муассасалар ходимларига бир марталик мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларни рағбатлантириш учун Директор жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари — касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузурида тегишли муассаса раҳбари бошчилигида ҳамда Васийлик кенгаши, педагоглар ва ота-оналар жамоатчилиги вакиллари иштирокида ташкил этиладиган, ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар томонидан тасарруф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорларининг, ўқув ишлари, касбий таълим ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари Ягона тариф тизими бўйича амалдаги ставкаларга нисбатан ўрта ҳисобда 1,4 баравар оширилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 2008 йил 1 сентябрдан бошлаб ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчиларига қўшимча ҳақ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
гуруҳ раҳбарлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизидан 35,2 фоизигача;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёзма ишларни текшириш учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10,6 фоизидан 17,6 фоизигача;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув ва лаборатория кабинетларига мудирлик учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 8,8 фоизидан 17,6 фоизигача оширилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида юқори касб маҳоратига эга бўлганлиги ва ўқув-тарбия жараёнига шахсан ҳисса қўшганлиги, таълим беришдаги юқори самарадорлиги ҳамда сифати, ўқувчиларнинг касб-ҳунар кўникмалари ва билимларини ривожлантирганлиги, тарбиявий ва дарсдан ташқари ишлар олиб борганлиги учун Директор жамғармасидан уларга базавий тариф ставкаларининг 40 фоизигача миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низомни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг Директор жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 30 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-929-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 296-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)