Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022 16.07.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1837
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 16.07.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1837
Дата вступления в силу
26.07.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 25.07.2022
Ҳужжат 30.11.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚАРОРИ

БИРЖА САВДОЛАРИДА ПОЛИЭТИЛЕННИ СОТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 июлда 1837-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 8 июлдаги 55-сонли ва Молия вазирлигининг 2022 йил 7 июлдаги 31-сонли ««Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1837-1, 25.07.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Илова қилинган Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иқтисодиёт вазири Б. ХЎЖАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,

2008 йил 30 июнь,

55-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 30 июнь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68-сон

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йилдаги 55, 68-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа савдоларида полиэтиленни сотиш тартиби ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда) мувофиқ полиэтиленни товар хом ашё биржалари (бундан кейинги ўринларда Биржа деб юритилади) томонидан амалга ошириладиган биржа савдоларида сотиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом полиэтилен ишлаб чиқарувчи ва ундан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган корхона ва ташкилотларга татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган полиэтилен фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши мумкин, уни экспортга чиқариш ва қайта сотиш мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Полиэтиленни сотиш электрон биржа савдолари тизимидан фойдаланган ҳолда Биржада реал вақт режимида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Асосий тушунчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилган:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдолари электрон тизими — биржа аъзоларига республиканинг ҳар бир географик нуқтасидан аниқ вақт режимида узоқ масофадан туриб биржа савдоларида иштирок этиш имконини берадиган дастурий аппарат воситалари мажмуидан иборат глобал тақсимланган ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битишув баённомаси — харидор ва сотувчига биржа савдоларини ўтказиш якунлари бўйича бериладиган, сотувчи, харидор вакили ва биржа брокери томонидан имзоланган, тарафларни белгиланган муддатда талаб ва таклиф нархи бўйича биржа савдолари натижаларига кўра харид қилинган ҳажмда маҳсулотнинг олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини юклайдиган ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
закалат — Биржада амалга ошириладиган битишувлар бажарилиши кафолатини таъминлаш учун харидорлар ва сотувчи томонидан Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи депозит ҳисобварағига киритиладиган битишувларни кафолатли таъминлаш маблағи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳсулот — полиэтилен ресурслари ва тақсимоти тасдиқланган балансига мувофиқ биржа савдоларида истеъмолчиларга сотиладиган полиэтилен;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нархлар котировкаси — биржа савдоларининг бир куни учун Биржада ўтказилган савдо сессиялари натижалари бўйича аниқланган маҳсулотга ўртача нарх;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сотувчи — маҳсулотни биржа савдоларига чиқариш ва сотишни амалга оширувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўланган битишувлар реестри — тузилган олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларнинг тўлиқ қопланилишини таъминлайдиган миқдордаги маблағларнинг харидорнинг ҲККПдаги шахсий ҳисобварағига келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
харидорлар — биржа савдоларида маҳсулотни ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиш учун сотиб оладиган мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар. Шу билан бирга, кабель туридаги полиэтилен харидорлари бўлиб, фақат кабел-ўтказгич симларини ишлаб чиқариш учун ўз ихтиёрида полиэтиленни чуқур қайта ишлов бериш қувватларига эга, Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўртача белгиланган нарх — бир ҳафталик биржа савдолари натижалари бўйича аниқланган ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган маҳсулотнинг ўртача нархи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан кейинги ўринларда ҲККП деб юритилади) — биржа битишувлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи Биржанинг тузилмавий бўлинмаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Полиэтилен ҳажмларини шакллантириш ва уни сотиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Маҳсулотни сотиш ҳажмлари ҳар йили тасдиқланадиган полиэтилен ресурслар ва тақсимоти балансидан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Сотувчи кейинги йил учун полиэтилен ресурслар ва тақсимоти балансини олганидан сўнг 10 кундан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда маҳсулот сотиш учун уни биржа савдоларига чиқаришнинг ҳар ойлик жадвалларини Биржага тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Сотувчи ҳар йили Биржа билан биргаликдаги фаолият тўғрисида сотувчининг биржа савдоларида иштирок этиш шартлари, шартнома тузган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари белгиланган шартнома тузади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Савдолар иш кунларида мунтазам ўтказиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Биржа савдолари Ўзбекистон Республикасининг «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 171-модда) ва биржа савдолари қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Биржа савдоларининг ўтказилиши, биржа сессияларининг давомийлиги, сотувга қўйиладиган маҳсулотлар ҳажми, шунингдек маҳсулотнинг жойлашган жойи, ишлаб чиқарувчи-корхона, маҳсулотнинг бошланғич нархи тўғрисидаги ахборот Биржа томонидан харидорларга мажбурий тартибда оммавий ахборот воситалари, брокерлар ҳамда бошқа ахборот каналлари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Биржа барча савдо иштирокчиларига, уларнинг республика ҳудудида жойлашишидан қатъи назар, электрон савдоларда бир вақтда иштирок этиш имконини таъминлаб бериши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Савдоларни ўтказиш, қўйилган закалат суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, электрон биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш электрон биржа савдолари тизими орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битишувни рўйхатдан ўтказиш куни Биржа брокерга битишув баённомаси ва намунавий олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Олди-сотди шартномаси битишув баённомасида назарда тутилган шартларда у олинган кунда расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битишув баённомаси шартларининг бажарилиши томонлар учун мажбурий ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Савдоларда сотилмай қолган маҳсулотлар ҳажми кейинги савдоларга кўчирилади. Бунда, сотувчи маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдолари натижаларида вужудга келган ўртача нархлар бўйича сотиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сотувчи ва харидорлар учун Биржа томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Биржа хизматлари тарифларига мувофиқ ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тузилган олди-сотди шартномалари бўйича маҳсулотни сотиш олдиндан тўловни тўлиқ тўлаш ёки етказиб бериладиган маҳсулотнинг ҳар бир партияси учун чақириб олинмайдиган аккредитив қўйиш шарти билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Харидор томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, сотувчи маҳсулотни қайта савдога қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Полиэтилен нархларини аниқлаш ва ўзаро ҳисоб-китоблар механизми
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Маҳсулотни биржа савдоларига қўйишнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх (монополист корхоналар учун) ва улгуржи сотиш нархи (бошқа корхоналар учун) даражасида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Биржа савдоларида шаклланган маҳсулот нархи унинг бошланғич нархидан ошиши натижасида сотувчи томонидан олинган қўшимча даромад унинг ихтиёрида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Биржа савдоларида тузилган битишувлар бажарилишининг молиявий кафолатини таъминлаш учун биржа савдоларида тузилган битишувлар бўйича ҳисоб-китоблар Биржанинг ҲККПси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида, ҲККП Биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчининг маблағларини сақлаш ва биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади. Иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи Биржага хизмат кўрсатувчи банкда биржанинг иккиламчи депозит ҳисобварағини очиш тўғрисидаги аризасига мувофиқ очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Сотувчи ва харидорларнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги маблағлари ҳаракатини назорат қилиш учун ҲККП сотувчи ва харидорга фойдаланувчининг шахсий рақамига (бундан кейинги ўринларда ФШР деб юритилади) мос келувчи алоҳида шахсий ҳисобварақ очади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи ва харидорларнинг маблағлари ушбу шахсий ҳисобварақларда ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи доирасида ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. ҲККП мижознинг сўровига мувофиқ унга хизмат кўрсатиш шартлари, ушбу мижознинг қолган маблағлари тўғрисида ахборот бериб туриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҲККП томонидан мижознинг шахсий ҳисобварағи ҳолати тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этилиши ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Биржа мижозларнинг сўровларига мувофиқ уларни биржа клиринги натижалари, уларнинг маблағлари ҳолати ва жорий кунда белгиланган савдолар лимитлари пул маблағлари тўғрисида хабардор қилиб туриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Сотувчи ва харидорлар Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган маҳсулот умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 10 фоизигача миқдоридаги закалатни қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Харидорлар Биржада депонентга қўйилган закалат ҳисобга олинган ҳолда тўлаш мўлжалланаётган маблағ ҳажмида битишувлар тузишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидаги сотувчи ва харидорларнинг маблағларидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа битишувлари бўйича мажбуриятлар бажарилиши, харажатлар қисмида ва улар ўртасида тузилган шартномалар билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
келишилган муддат давомида, битишув амалга оширилмаган ёки белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, мижознинг банкдаги асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайтариш учун;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
депонентга қўйилган маблағлар ҳисобидан Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш банк иш кунида харидор тузилган олди-сотди шартномаси бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун Биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт. Бунда, маблағларни ўтказиш учун тўлов топшириқномасининг «тўлов мақсадлари» устунида харидорнинг ФШРи мажбурий тартибда кўрсатилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. ҲККП харидордан маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир банк иш кунида сотувчига харидор томонидан ўз мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарганлигини тасдиқловчи тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Агар харидор ушбу Низомнинг 27-бандида белгиланган муддатларда тузилган олди-сотди шартномасига мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, ҲККП кўрсатилган муддат ўтганидан кейин сотувчи ҳамда Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида бир иш куни мобайнида маълум қилади ва Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун сотувчининг ҳисобварағига жарима чораси сифатида закалат миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.

30. Сотувчи томонидан маҳсулотни харидорга олди-сотди шартномасида белгиланган муддатларда юклаб жўнатиш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, ҲККП шартномада белгиланган муддат ўтганидан кейин Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда маҳсулотни етказиб бериш учун белгиланган қийматдан 10 фоизгача миқдордаги маблағни жарима чораси сифатида харидор ҳисобига ўтказади ва харидор, сотувчи ва Биржага битишув бекор қилинганлиги тўғрисида хабар қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Битишув бўйича бекор қилинган маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта савдога қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. ҲККП томонидан сотувчига тақдим этилган тўланган битишувлар реестри сотувчининг маҳсулотни харидорга юклаб жўнатишга асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотувчи маҳсулотни харидор ўзининг мажбуриятларини бажарганлиги фактини ҲККПнинг тасдиғисиз жўнатган тақдирда, Биржа рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси бўйича харидор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Маҳсулот автомобиль транспорти орқали жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини харидор ва сотувчи имзолари билан тасдиқланган юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳсулот темир йўл транспорти орқали жўнатилганда, маҳсулот жўнатилганлиги фактини темир йўл юк хатининг нусхаси тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юк хати нусхасининг тақдим этилиши ҲККП учун бир банк иш куни мобайнида ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ очилган иккиламчи талаб қилиб олигунгача депозит ҳисобварағидан сотувчининг унга хизмат кўрсатувчи банкдаги асосий талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига, харидорнинг шахсий ҳисобварағи кўрсатилган ҳолда ўтказиш, шунингдек, битишувни ёпиш учун асос ва мажбурият бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Маҳсулотни харидорларга юклаб бериш олди-сотди шартномаларида белгиланган муддатларда сотувчининг нарядлари бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларнинг ҳал этилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Биржа аъзолари, биржа савдолари иштирокчилари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги биржа савдо қоидаларида назарда тутилган масалалар бўйича юзага келадиган низолар Биржа арбитраж комиссияси ёки суд орқали ҳал қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Арбитраж комиссияси томонидан низоларни кўриб чиқиш учун йиғимлар ундирилиши ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Арбитраж комиссияси қарорининг нусхаси томонларнинг аризасига биноан уч иш куни мобайнида тақдим этилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Харидор билан сотувчи ўртасидаги низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Ахборот таъминоти ва мазкур низом бажарилиши юзасидан мониторинг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Биржа котировка ҳайъати ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича Биржанинг биржада сотилган маҳсулот баҳоларининг биржа котировкаларини аниқлайди ва уларни ҳар ҳафта оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи саҳифаларида эълон қилиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Сотувчи ва Биржа ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига биржа савдосига қўйилган, сотилган маҳсулот ҳажми ҳамда савдоларда ҳосил бўлган ўртача сотиш нархлари ҳақида маълумот берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржа ҳар куни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасига савдога қўйилган ва сотилган маҳсулот ҳажмлари, шунингдек, савдоларда шаклланган ўртача нархлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VII. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтегаз» МХК ва «ЎзРМХБ» ОАЖ билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 июнь

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтегаз» МХК Раиси Н. АХМЕДОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 июнь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«ЎзРМХБ» ОАЖ Бошқаруви раиси Т. ТОХТАБАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 28 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 289-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)