ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ
ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ
буйруғи
ТАБИИЙ, ТЕХНИКАВИЙ ВА ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАР БЎЙИЧА ҚЎЛЁЗМАЛАРНИ ДЕПОНЕНТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 18 июнда 355-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ буюраман:
1. Фан ва техника давлат қўмитасининг 1997 йил 9 июндаги қарори билан тасдиқланган «Табиий, техника ва ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича қўлёзмаларни депонентлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома» (1997 йил 15 июль, рўйхат рақами 355) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июнь,
26-сон
Келишилди:
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июнь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси в.б. К. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июнь
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июнь
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Б. АЛИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 11 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 244-модда)