ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ВИНО-АРОҚ МАҲСУЛОТЛАРИНИ УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА СОТИШДАН ТУШГАН ТУШУМНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШНИНГ МАХСУС ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 10 июнда 724-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2000 йил 16 октябрдаги 124-сонли буйруғи билан тасдиқланган Идоравий меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари (2000 йил 16 октябрь, рўйхат рақами 979)нинг 83-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1999 йил 19 апрелдаги ЭГ/17-13/780-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 1999 йил 29 апрелдаги 99-56-сон ва Марказий банкининг 1999 йил 26 апрелдаги 125-сон билан тасдиқланган «Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишдан тушган тушумни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг махсус тартиби» (1999 йил 11 май, рўйхат рақами 724 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 9-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 июнь,
58-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 июнь,
2008-27-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 4 июнь,
13/3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 231-модда)