ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ПЕНЯЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ СЕРТИФИКАТЛАРНИ ЧИҚАРИШ, ҲИСОБГА ОЛИШ, САҚЛАШ ВА БЕРИШ ВАҚТИНЧАЛИК ТАРТИБИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 29 майда 550-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 18 майдаги 127-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 ноябрдаги 462-сонли «Аҳолининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 ноябрда 62-сон билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 1998 йил 24 ноябрда 03N-25/1168-сон ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан 1998 йил 19 ноябрда НР-01-21/1776-сон билан келишилган Пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги сертификатларни чиқариш, ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш вақтинчалик тартиби (1998 йил 28 ноябрь, рўйхат рақами 550) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва «Ўзбекэнерго» ДАК билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 май,
52-сон
Келишилган:
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори Ў. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 май
«Ўзбекэнерго» ДАК бошқаруви раиси Б. ТЕШАБОЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 26 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 211-модда)