21.04.2008 йилдаги ЎРҚ-155-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.04.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 21 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (бундан буён матнда мажбурий суғурта деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Асосий тушунчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчи — транспорт воситаси бошқа шахс томонидан фойдаланилаётганда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
компенсация тўловлари — мажбурий суғурта бўйича суғурта тўловини амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолларда, жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига амалга ошириладиган тўловлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ҳодисаси — транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурта қилдирувчининг ёки транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича жавобгарлиги суғурталанган бошқа шахснинг фуқаролик жавобгарлиги юзага келиши бўлиб, бу суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш мажбуриятини келтириб чиқаради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчи — мажбурий суғурта қилишга ҳақли тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчи — суғурталовчи билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган транспорт воситаси эгаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта пули — бу шундай суммаки, суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда етказилган зарарнинг ўрнини унинг доирасида жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) қоплаш мажбуриятини олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси — йўлларда одамларни, багажни, юкларни ёки ўзига ўрнатилган ускуналарни ташиш учун мўлжалланган қурилма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасининг эгаси — транспорт воситасининг мулкдори, шунингдек транспорт воситасига хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқида ёхуд бошқа қонуний асосда (мулк ижараси шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома, тегишли органнинг мазкур шахсга транспорт воситасини топшириш тўғрисидаги фармойиши ва шу кабилар) эгалик қилувчи шахс. Ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши туфайли, шу жумладан транспорт воситасининг мулкдори ёхуд ўзга эгаси билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси асосида транспорт воситасини бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси бўлмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (бундан буён матнда мажбурий суғурта шартномаси деб юритилади) — суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасидан фойдаланиш — транспорт воситасидан унинг йўлларда (йўл ҳаракатида), шунингдек уларга туташ, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган ҳудудларда ҳаракатланишидан иборат бўлган фойдаланиш. Транспорт воситасига ўрнатилган ва транспорт воситасининг ҳаракатланишда иштирок этиши билан узвий боғлиқ бўлмаган ускуналардан фойдаланиш транспорт воситасидан фойдаланиш ҳисобланмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчи — транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўргатилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Мажбурий суғуртанинг асосий принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғуртанинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумийлик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурийлик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарар ўрни қопланишининг кафолатланиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Мажбурий суғуртани амалга ошириш шартлари ва тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Мажбурий суғурта объекти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситасидан фойдаланишда транспорт воситалари эгаларининг жабрланувчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ юзага келиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлари мажбурий суғурта объектидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситаси бошқа эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Транспорт воситалари эгаларининг ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларидан фойдаланишда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ушбу Қонунда белгиланган тартибда ва шартларда суғурталашлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти қуйидаги транспорт воситаларининг эгаларига нисбатан татбиқ этилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
энг катта конструктив тезлиги соатига йигирма километрдан ошмайдиган транспорт воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш ҳажми эллик куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёхуд ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг транспорт воситалари, бундан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг хўжалик фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобиллар, бошқа транспорт воситалари мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, агар улар эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимлари доирасида суғурталанган бўлса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келганда (у мулк қилиб, хўжалик юритувига, оператив бошқаришга ёки бошқа қонуний асосда олинганда) транспорт воситаси эгаси унга эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунга мувофиқ фуқаролик жавобгарлиги бошқа шахс томонидан суғурталанган транспорт воситалари эгаларига нисбатан фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги ушбу Қонунга мувофиқ суғурталанмаган транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимларининг суғурта полислари мавжуд бўлмаган тақдирда, чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Мажбурий суғурта шартномаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномаси оммавий шартнома бўлиб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномасини тузиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасининг намунавий шартларига мос бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Суғурта ҳодисаси ҳисобланмайдиган фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунга мувофиқ қуйидагилар оқибатида фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий суғурта бўйича суғурта полисида (бундан буён матнда суғурта полиси деб юритилади) кўрсатилмаган транспорт воситасидан фойдаланилганда зарар етказилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маънавий зарар етказилганлиги ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш мажбуриятининг юзага келганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасидан махсус ажратилган жойларда мусобақалар, синовлар ёки ўқув машқлари мобайнида фойдаланилганда зарар етказилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
атроф муҳитнинг ифлосланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташилаётган юк таъсирида зарар етказилганлиги, агар бундай жавобгарлик мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий суғурта қилиниши лозим бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимлар хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажараётганида уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги, агар бу зарарнинг ўрни мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши лозим бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимга зарар етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш мажбурияти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчининг ўзи бошқараётган транспорт воситасига ва унинг тиркамасига, уларда ташилаётган юкка ва (ёки) уларга ўрнатилган ускуналарга зарар етказганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юкни ортиш ёки туширишда, шунингдек транспорт воситаси мазкур транспорт воситасининг эгаси бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот ҳудудида ҳаракатланаётганида зарар етказилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодир ва бошқа ноёб буюмларга, меъморий ёдгорликлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмларга, санъат асарлари, қўлёзмалар, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа маҳсулларига, қимматли қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчиларнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлари натижасида зарар етказилганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда транcпорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш муддати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномаси бир йил муддатга тузилади, ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида, шунингдек ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эгалари ушбу транспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланиладиган бутун муддатга, лекин камида ўн беш кунга мажбурий суғурта шартномасини тузади, ушбу Қонун 6-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситаси олинганда (сотиб олинганда, мерос қилиб олинганда, ҳадяга олинганда ва ҳоказо) унинг эгаси транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жойига бориш муддатига мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Мажбурий суғурта бўйича суғурта тарифларининг давлат томонидан тартибга солиниши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта бўйича суғурта тарифларини давлат томонидан тартибга солиш ушбу Қонунга мувофиқ иқтисодий асосланган суғурта тарифларини ёки уларнинг энг юқори даражаларини белгилаш, шунингдек суғурта тарифларининг тузилишини ва суғурталовчилар томонидан суғурта мукофоти миқдорини аниқлашда уларнинг қўлланилиш тартибини белгилаш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта бўйича суғурта тарифлари, уларнинг энг юқори даражалари, суғурта тарифларининг тузилиши ва суғурталовчилар томонидан суғурта мукофоти суммасини аниқлашда уларнинг қўлланилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Қонунга мувофиқ белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган суғурта тарифларининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлиши мумкин эмас. Суғурта тарифларининг ўзгариши суғурта қилдирувчи тўлаш пайтида амалда бўлган суғурта тарифларига кўра тўлаган суғурта мукофотининг миқдори мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши муддати мобайнида ўзгаришига олиб келмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Суғурта тарифларининг базавий ставкалари ва коэффициентлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта тарифлари базавий ставкалардан ва коэффициентлардан иборат бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта тарифларининг базавий ставкалари транспорт воситаларининг улардан фойдаланишда зарар етказилиши эҳтимолига ва етказилган зарарнинг потенциал миқдорига жиддий таъсир этадиган техник тавсифлари, конструктив хусусиятлари ҳамда белгиланган мақсадидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта тарифларининг коэффициентлари қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасидан энг кўп фойдаланиладиган ҳудуддан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтган даврларда мажбурий суғуртани амалга оширишда суғурталовчилар томонидан суғурта тўловлари тўланганлиги ёки тўланмаганлигидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳайдовчининг ҳайдовчилик стажидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситасидан фойдаланишнинг мавсумийлигидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтган даврларда суғурталовчи сўраган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар суғурта қилдирувчи томонидан била туриб бузиб кўрсатилганлиги, тўғри маълумотлар хабар қилинган тақдирда тўланиши лозим бўлган суммага нисбатан камроқ суммада суғурта мукофоти тўланишига олиб келганлиги фактларининг мавжудлигидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтган даврларда суғурта қилдирувчи (мажбурий суғурта шартномаси бўйича фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган бошқа шахс) томонидан суғурта ҳодисаси содир бўлишига, шунингдек етказилган зарарнинг миқдори ошишига қасддан кўмаклашиш ёки суғурта ҳодисасининг содир бўлиши ҳолатларини суғурта тўловини ошириш мақсадида била туриб бузиб кўрсатиш фактларига йўл қўйилганлигидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўтган даврларда регресс талаб қўйилишига асос бўлган ҳолатларда суғурта қилдирувчи (мажбурий суғурта шартномаси бўйича фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган бошқа шахс) томонидан зарар етказилиши фактлари мавжудлигидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган суғурта тарифларининг коэффициентлари қўлланилганидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модда учинчи қисмининг олтинчи—саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларни ҳисобга олувчи суғурта тарифларининг коэффициентлари мазкур ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлик тўғрисида суғурталовчига маълум бўлган даврдан кейинги давр учун мажбурий суғурта шартномасини тузишда суғурталовчи томонидан қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг энг кўп миқдори транспорт воситасидан энг кўп фойдаланиладиган ҳудуд инобатга олинган ҳолда тузатиш киритилган тегишли суғурта тарифи базавий ставкасининг уч бараваридан, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ белгиланган суғурта тарифларининг барча коэффициентлари қўлланилганда эса, беш бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта тарифларида чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда суғурталовчи томонидан қўлланиладиган базавий ставкалар ва коэффициентлар қўшимча равишда назарда тутилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчилар ушбу Қонунга мувофиқ белгиланганидан фарқ қилувчи суғурта тарифларининг базавий ставкалари ва коэффициентларини қўллашга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Суғурта мукофоти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта қилдирувчи суғурталовчига суғурта мукофотини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаши шарт. Суғурта мукофоти суғурта тарифлари базавий ставкалари ва коэффициентларининг кўпайтмаси сифатида ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситасининг эгаси ўзгариши ёки транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланиши ёхуд у бундан буёнги фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатда эканлиги сабабли мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши муддатидан илгари тугатилган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта тўғрисидаги шартноманинг қолган амал қилиш муддати кунларига мутаносиб суммада суғурта қилдирувчига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганидан бошқа асосларга кўра муддатидан илгари тугатилганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг қайтариладиган қисмидан мазкур мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзининг исботланадиган харажатлари суммасини суғурта мукофотининг 25 фоизидан ошмаган миқдорда чегириб қолиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул маблағлари суғурталовчининг (суғурта агентининг) банк ҳисобварағига келиб тушган сана суғурта мукофоти тўланган сана ҳисобланади.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Суғурта мукофотлари бўйича сийловлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта мукофотлари бўйича сийловлар олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёхуд уларга тенглаштирилган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1941—1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронти фахрийлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ёки бошқа турмуш қурмаган беваси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар;
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пенсионерлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ногиронлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти тўлашда суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов берилади. Суғурта мукофоти суммасининг қолган 50 фоизи Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан (бундан буён матнда Тўловларни кафолатлаш жамғармаси деб юритилади) суғурталовчининг суғурта мукофотига доир сийловни компенсация қилиш масаласи юзасидан ёзма равишда мурожаати олинган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта мукофоти бўйича сийлов ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суғурта қилдирувчининг ўзига тегишли битта транспорт воситаси бўйича мажбурий суғурта қилинганда берилади. Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ берилган суғурта мукофоти бўйича сийлов тўғрисида суғурта полисига тегишли белги қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчиларга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғуртани амалга ошириш учун суғурталовчи ўзига махсус ваколатли давлат органи томонидан берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғуртани амалга оширувчи суғурталовчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мажбурий суғурта шартномаси тузишга, жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) суғурта тўловлари ҳақидаги талабларини кўриб чиқишга ҳамда суғурта тўловларини амалга оширишга ваколатли ўз филиалларига эга бўлиши керак.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эгаллаб турган биноларда ва ҳудудларда мажбурий суғурта шартномалари тузишга ҳамда мажбурий суғурта бўйича муайян суғурталовчининг хизматлари рекламасини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Суғурта полиси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта транспорт воситасининг эгаси ва суғурталовчи ўртасида мажбурий суғурта шартномасини тузиш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномаси тузилганда суғурталовчи суғурта қилдирувчи ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофотини тўлаганидан кейин унга мажбурий суғурта амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлган суғурта полисини, шунингдек махсус давлат белгисини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта полиси тегишли бланкада расмийлаштирилади. Суғурта полиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш серияси, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта полиси йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда суғурталовчи суғурта қилдирувчининг аризасига кўра унинг дубликатини беради. Бунда суғурта қилдирувчи суғурталовчининг дубликатни бериш учун қилган харажатларини тўланган суғурта мукофоти суммасининг 10 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлаши керак;
(15-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта полисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчи тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчининг, ҳайдовчининг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи тўғрисидаги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг, унинг барча филиалларининг номи, жойлашган ери (почта манзили), улар билан алоқа боғлаш воситалари ҳақидаги ҳамда филиалларнинг иш вақти тўғрисидаги;
(15-модданинг бешинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта қилдирувчининг фаолияти тури тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш даври тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта мукофоти тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта пули тўғрисидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинаётган транспорт воситаси тўғрисидаги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий суғурта шартномасининг бошқа муҳим шартлари тўғрисидаги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта полиси бланкасининг намунаси ва уни тайёрлаш тартиби, шунингдек махсус давлат белгисининг шакли ҳамда уни транспорт воситасига жойлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланишда мажбурий суғурта қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситасининг эгаси ўзига тегишли транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситасининг фақат суғурта қилдирувчи кўрсатган ҳайдовчилар томонидан бошқарилиши ва (ёки) транспорт воситасидан мавсумий (календарь йилда мажбурий суғурта шартномасида белгиланган олти ёки ундан кўпроқ ой мобайнида) фойдаланилиши транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланиш деб эътироф этилади. Транспорт воситасининг эгаси суғурталовчига мажбурий суғурта шартномасини тузишда мазкур ҳолатлар ҳақида ёзма равишда билдиришга ҳақли. Бу ҳолда суғурта мукофоти транспорт воситасини бошқаришга рухсат этилган ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилик стажи, ёшини ҳамда шахсига оид бошқа маълумотларни ва (ёки) транспорт воситасидан фойдаланиладиган муайян даврни ҳисобга олувчи суғурта тарифларининг коэффициентлари қўлланилган ҳолда белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда мажбурий суғурта амалга оширилаётганда суғурта полисида транспорт воситасини бошқаришга, шу жумладан тегишли ишончнома асосида бошқаришга рухсат этилган ҳайдовчилар ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган транспорт воситасидан фойдаланиладиган аниқ давр кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳисобга олинадиган мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши даврида суғурта қилдирувчи транспорт воситасини бошқаришга рухсат этилганлар сифатида суғурта полисида кўрсатилмаган ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш топширилганлиги ва (ёки) ундан фойдаланиш даври мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган аниқ даврдан кўпайтирилганлиги ҳақида суғурталовчига дарҳол ёзма шаклда хабар қилиши шарт. Бундай хабар олинганда суғурталовчи суғурта полисига тегишли ўзгартишлар киритади. Бунда суғурталовчи суғурта полисига хавфнинг ошишига мутаносиб равишда тегишли ўзгартишлар киритилган кунда амалда бўлган суғурта тарифлари бўйича қўшимча суғурта мукофоти тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Мажбурий суғурта бўйича суғурта захирасини шакллантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар мажбурий суғуртани амалга оширишда мазкур суғурта тури бўйича суғурталовчининг даромадлари ва харажатлари орасидаги фарқ бир йилда кўрсатилган даромадларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлса, ортиқ сумма суғурталовчи томонидан кейинги йилларда суғурта тўловларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун суғурта захирасини шакллантиришга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг алмаштирилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг алмаштирилиши мазкур суғурталовчи бошқа суғурталовчи билан тузган шартнома асосида, ушбу модданинг талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчининг алмаштирилишига махсус ваколатли давлат органининг ва суғурталовчининг қайси суғурта қилдирувчилар олдидаги мажбуриятлари мажбурий суғурта шартномаси бўйича бошқа суғурталовчига ўтказиладиган бўлса, шу суғурта қилдирувчиларнинг розилиги билан йўл қўйилади. Бундан ташқари, мажбуриятлар бошқа суғурталовчига ўтказиладиган мажбурий суғурта шартномалари бўйича суғурта тўловларини амалга оширишни талаб қилаётган жабрланувчиларнинг (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларининг) розилигини олиш зарур бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни қабул қилиб олаётган суғурталовчининг суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) суғурталовчини алмаштиришга рози эканликлари тўғрисидаги сўрови ёзма шаклда амалга оширилади. Сўровда суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчиларнинг (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларининг) суғурталовчининг алмаштирилишини рад этиш ҳуқуқи тушунтириб берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) суғурталовчининг алмаштирилишига розилик беришга ёки рад этишга ҳақлидир. Суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) мажбурий суғурта шартномаси бўйича мажбуриятларни топширувчи ёки қабул қилиб олувчи суғурталовчини ўз қарори тўғрисида ёзма шаклда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ваколатли давлат органи, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни қабул қилиб олувчи суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзига ўтказилаётган мажбуриятларни қабул қилиб олиши қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган, бажарилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларининг бузилишига сабаб бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчининг алмаштирилиши тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлса, суғурталовчининг алмаштирилишини рад этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Суғурта ҳодисалари бўйича зарарнинг ўрнини қоплаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчиларнинг (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларининг) ҳаракатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчиларга зарар етказилишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) мазкур ҳодисанинг бошқа иштирокчилари талабига кўра уларга ушбу транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган мажбурий суғурта шартномаси тўғрисидаги маълумотларни хабар қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) ёки унинг вакили суғурта ҳодисаси содир бўлганда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчига (унинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) уч календарь кундан кечиктирмай суғурта полисининг нусхасини топшириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарҳол, лекин мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган муддатдан кечиктирмай, содир бўлган ҳодиса ҳақида ёзма шаклда, суғурта полисининг нусхасини илова қилган ҳолда суғурталовчига ёки унинг филиалига ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига билдириши. Билдиришномада ҳодисанинг хусусияти, содир бўлган пайти, кўрилиши тахмин қилинган зарарнинг миқдори, йўл-транспорт ҳодисасига алоқадор барча шахсларнинг, шу жумладан тахмин қилинган даъвогарларнинг номлари ва манзилларига тааллуқли ахборот имкон қадар тўлиқ ҳажмда, шунингдек суғурта қилдирувчи ҳодиса ҳақида илк маротаба қай тарзда хабардор бўлганлиги ва суғурта қилдирувчининг нега ҳодисани талабнома билдиришга сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблашига оид тафсилотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши керак;
(19-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар ёки унга қарши бошланган суд муҳокамаси тўғрисида дарҳол хабар қилиши, зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ва ваколатли органлардан олинган, суғурта ҳодисасининг сабаблари ҳамда оқибатларини, зарарнинг хусусияти ва миқдорини белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) суғурта тўловига бўлган ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ниятида бўлса, у суғурталовчига ўз ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини суғурта пули доирасида қоплаш тўғрисидаги талаб билан ёзма ариза юбориши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчининг ёки унинг меросхўрларининг (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат қилишга имкон бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакилларининг) ёхуд унинг ҳуқуқий ворисларининг суғурта тўлови тўғрисидаги талаби кўрсатилган аризаси қуйидагиларнинг асли ёки нусхалари илова қилинган ҳолда суғурталовчига ёки унинг филиалига юборилади:
(19-модданинг тўртинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта полиси (агар бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хулоса ёки қарор, тиббиёт муассасаси маълумотномаси ёхуд ҳаёт ёки соғлиққа зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, ўлим ҳақидаги далолатнома ёхуд гувоҳнома);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулкка зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (тижорат далолатномалари, юк хатлари, асосий воситалар дафтаридан кўчирмалар, тўлов ҳужжатлари, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш учун тузилган шартномалар, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа шу кабилар);
(19-модда тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни олганликларини, шунингдек меросхўрларнинг шахсини ёки ҳуқуқий ворисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар суғурта товони жабрланувчининг меросхўрларига ёхуд ҳуқуқий ворисларига тўланиши керак бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар фойдаланилаётганда жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказган транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанмаган ёки эгаси номаълум бўлса, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда компенсация тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг жабрланувчиларга тааллуқли қоидалари боқувчисининг вафоти натижасида зарар кўрган шахсларга, жабрланувчиларнинг меросхўрларига ҳамда фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шахслар томонидан транспорт воситаларидан фойдаланишда жабрланувчига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эга бўлган ўзга шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Суғурта ҳодисасининг тўғридан-тўғри ҳал этилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этишда суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) бўлган жабрланувчи ўзи билан мажбурий суғурта шартномасини тузган суғурталовчига ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш қўлланилганда айбдор тарафнинг суғурталовчиси жабрланувчининг суғурталовчисига жабрланувчига суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган ҳамда мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланадиган зарарнинг миқдорини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган ҳамда мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланадиган зарарнинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади. Жабрланувчи (унинг меросхўри) ўз ташаббуси билан ёки суғурталовчининг сўровига биноан суғурталовчига ушбу Қонун 19-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган барча ҳужжатларни тақдим этиши, шунингдек унга ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ҳажми ҳамда хусусиятини тасдиқловчи барча маълум бўлган маълумотларни ёзма шаклда хабар қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мол-мулкка зарар етказилганда жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини зарар етказилиши ҳолатларини аниқлаш учун кўздан кечириш ва мустақил экспертизани ташкил этиш ҳамда ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини белгилаш учун баҳолашни ташкил этиш мақсадида суғурталовчига ўз ташаббуси билан ёки суғурталовчининг сўровига биноан тақдим қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) томонидан тақдим этилган шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини кўздан кечириш ва мустақил экспертиза қилиш суғурта ҳодисаси мавжудлигини тўғри белгилаш, ўтказилган баҳолаш натижалари эса мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини тўғри аниқлаш имконини бермаса, мазкур ҳолатларни аниқлаш учун суғурталовчи суғурта қилдирувчининг фойдаланилаётганда жабрланувчига зарар етказилган шикастланган транспорт воситасини кўздан кечиришга ва (ёки) ушбу транспорт воситаси ёки унинг қолдиқларига нисбатан такрорий мустақил экспертизани ташкил этишга, шунингдек жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) томонидан тақдим этилган шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этишга ҳақли. Суғурта қилдирувчи суғурталовчининг талабига кўра ушбу транспорт воситасини ёки унинг қолдиқларини мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган тартибда тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчи шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) ёзма равишда мурожаат этган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда, агар улар ўртасида ёзма шаклда бошқа муддат келишилмаган бўлса, кўздан кечириши, унинг мустақил экспертизасини ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар шикастланишларнинг хусусияти ёки шикастланган мол-мулкнинг ёхуд унинг қолдиқларининг ўзига хос хусусиятлари мол-мулкни суғурталовчи, эксперт ва (ёки) баҳоловчи ташкилот жойлашган ерда кўздан кечириш, мустақил экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш учун тақдим этилишини истисно этса (транспорт воситасининг йўл ҳаракатида иштирок этишини истисно этадиган тарзда шикастланганлиги ва бошқа ҳолларда), кўздан кечириш, мустақил экспертиза ва баҳолашдан ўтказиш шикастланган мол-мулк ёки унинг қолдиқлари турган ерда ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суғурталовчи шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда кўздан кечирмаган, мустақил экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этмаган бўлса, жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) шикастланган мол-мулкни ёки унинг қолдиқларини суғурталовчига кўздан кечириш учун тақдим этмаган ҳолда экспертизани ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиш учун мустақил тарзда ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақли. Бу ҳолда суғурталовчи мустақил экспертиза ва баҳолаш натижалари юзасидан низолашишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта тўлови амалга оширилишига асос бўлган мустақил экспертиза ва баҳолаш қиймати суғурталовчи томонидан мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарар таркибига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар шикастланган мол-мулкни ёхуд унинг қолдиқларини кўздан кечириш, мустақил экспертиза қилиш ва баҳолашга қадар ушбу модда талабларига мувофиқ амалга оширилган мазкур мол-мулкни таъмирлаш ёки унинг қолдиқларини утилизация қилиш суғурта ҳодисасининг мавжудлигини ва мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдорини тўғри аниқлаш имконини бермаса, суғурталовда жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта тўловини ёки унинг бир қисмини тўлашни рад этишга ҳақли.
(21-модданинг иккинчи—саккизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Суғурта товони миқдори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда суғурта товонининг миқдори суғурта пулининг 65 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир нечта жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда ҳар бир жабрланувчига (унинг меросхўрига) тегадиган суғурта товони миқдори ҳар бир жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган сумма доирасида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда суғурта товонининг миқдори суғурта пулининг 35 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир нечта жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда ҳар бир жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тегадиган суғурта товони миқдори ҳар бир жабрланувчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда, ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган сумма доирасида аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчи суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахснинг) ташаббуси билан ёки суғурталовчининг талабига биноан зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилиши муносабати билан юзага келган суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахснинг) барча билдирилган ва исботланадиган харажатларини, ҳатто бу чоралар муваффақиятсиз бўлган ҳолларда ҳам қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш бўйича харажатлар суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта товони суд харажатларини, шунингдек жарималар ва бошқа шу каби тўловларни қопламайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган суғурта пули доирасида қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Суғурта товонини тўлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта товони етказилган зарар миқдорида, лекин суғурта пулидан ошмаган миқдорда суғурталовчи томонидан бевосита жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) жабрланувчига етказилган зарарнинг ўрнини суғурталовчининг ёзма розилиги билан ўз ҳисобидан қопласа, суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибида ўзи амалга оширган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин суғурталовчи суғурта қилдирувчига суғурта тўловини тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурталовчининг ёзма розилигисиз ҳар қандай усулда қопласа ёки қоплашни ваъда қилса, суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахснинг) бу ҳаракатлари суғурталовчи учун мажбуриятларни келтириб чиқармайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчи (унинг меросхўри) ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига бошқа манбалардан олган тўловлар суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятини камайтирмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) суғурта ҳодисаси содир бўлганда зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш чораларини кўрганлиги ёхуд жабрланувчига кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатганлиги суғурталовчи ушбу Қонунда ўзи учун белгиланган мажбуриятларни бажаришни рад этишига асос бўлолмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар мажбурий суғурта объекти бир вақтнинг ўзида ихтиёрий суғурта бўйича ҳам суғурталанган бўлса, ихтиёрий суғурта бўйича суғурта товони мажбурий суғурта бўйича суғурта товонини тўлаш шартларидан қатъи назар тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суғурта ҳодисаси содир бўлиши натижасида жабрланувчи ҳалок бўлган ёки унинг соғлиғига зарар етказилган бўлса, суғурта товони ушбу Қонуннинг 22-моддаси талаблари инобатга олинмаган ҳолда, шундай ҳодиса учун тўловни назарда тутувчи барча турдаги суғурта шартномаларига мувофиқ тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар битта суғурта ҳодисаси натижасида икки ёки ундан ортиқ суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахсларнинг) фуқаролик жавобгарлиги юзага келган бўлса, суғурталовчилар жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) ҳар бир суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахснинг) айби даражасига мувофиқ суғурта товонини тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта товони тўловлари бир нечта жабрланувчига (уларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) тўланиши керак бўлса ва уларнинг суғурталовчига билдирилган талаблари суммаси суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлса, суғурта товони ҳар бир жабрланувчининг барча жабрланувчилар (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворислари) талабларининг умумий суммасидаги улушига мутаносиб равишда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўрни қопланиши лозим бўлган зарарнинг миқдори тўлиқ аниқлангунига қадар суғурталовчи жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) аризасига кўра суғурта тўловининг мазкур зарарнинг амалда аниқланган қисмига мувофиқ бўлган қисмини тўлашга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) билан келишувга кўра ва мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган шартлар асосида суғурталовчи шикастланган мол-мулкнинг суғурта товони ҳисобидан таъмирланишини ва (ёки) унинг қолдиқлари утилизация қилинишини ташкил қилишга ва ҳақини тўлашга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурта товонини тўлаш суғурталовчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан беш иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги ёки уни тўлаш ҳақидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товони тўлаш тўғрисида ёзма мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши керак ва товон тўлаш рад этилганда, қарорда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар суғурта товонини тўлаш ушбу Қонунда белгиланган муддатда амалга оширилмаган бўлса, суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товонига қўшимча равишда, суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар мажбурий суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта товони тўласа, суғурта қилдирувчи суғурталовчидан суғурта товони тўланганлиги тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан икки ҳафталик муддатда тўланган суғурта товони суммасига ва мажбурий суғурта шартномаси амал қилишининг қолган муддатига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчи мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиши даврида вужудга келган зарарларнинг ўрнини, агар жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) зарарларни келтириб чиқарган суғурта ҳодисаси ҳақида зарарларнинг ўрнини мажбурий суғурта шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин уч йил ичида ундириш тўғрисида даъво аризаси берган бўлса, қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Суғурталовчининг регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчи зарар етказган шахсга (суғурта қилдирувчига, фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахсга) ўзи тўлаган суғурта тўлови миқдорида қуйидаги ҳолларда регресс тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур шахснинг қасди оқибатида жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарар транспорт воситаси мазкур шахс томонидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқарилаётганда етказилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур шахс ўзи фойдаланаётганда зарар етказган транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдан яширинган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур шахс транспорт воситасини бошқаришга рухсат этилган шахс сифатида мажбурий суғурта шартномасига киритилмаган бўлса (транспорт воситасидан фақат мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган ҳайдовчилар фойдаланиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта ҳодисаси мазкур шахс транспорт воситасидан мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилмаган аниқ даврда фойдаланаётганда содир бўлган бўлса (транспорт воситасидан мажбурий суғурта шартномасида назарда тутилган даврда фойдаланиш шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилганда). Бунда суғурталовчи мазкур шахсдан суғурта ҳодисасини кўриб чиқишда қилинган харажатларни қоплашни ҳам талаб қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Компенсация тўловлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Компенсация тўловларини олиш ҳуқуқи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига компенсация тўлови мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта тўлови қуйидагилар оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчига нисбатан банкротлик тартиб-таомили қўлланилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахснинг номаълумлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан, эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги;
(25-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдаланилаётганда зарар етказган транспорт воситасининг эгаси ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган ёки жорий календарь йилда якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги ўн икки ойлик давр ичида жами бир юз саксон уч кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистон Республикасида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар компенсация тўловларини олиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет давлатлар фуқаролари компенсация тўловларини олиш ҳуқуқига, агар шу чет давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ шундай ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилган бўлса, эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги талаб жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган кундан эътиборан уч йил ичида билдирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Компенсация тўловларини амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчига нисбатан банкротлик тартиб-таомили қўлланилганлиги оқибатида суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлаш имкони бўлмаган тақдирда суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисидаги далолатномани ва суғурталовчига нисбатан банкротлик тартиб-таомили қўлланилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармасига жабрланувчиларга (уларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдаланилаётганда жабрланувчига зарар етказилган транспорт воситаси эгасининг номаълумлиги ёки фуқаролик жавобгарлиги суғурталанмаганлиги ёки транспорт воситаси уни ғайриқонуний йўл билан эгаллаб олган шахс томонидан фойдаланилганлиги натижасида зарар етказилганлиги сабабли суғурта товонини тўлаш имкони бўлмаган тақдирда жабрланувчи ёки унинг меросхўрлари (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат этиш имконини бермаса, қариндошлари ёки бошқа вакиллари) ёхуд ҳуқуқий ворислари қуйидаги ҳужжатларнинг аслини ёки нусхаларини илова қилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармасига компенсация тўловларини амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этади:
(26-модданинг иккинчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурта полиси (агар бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги суд қарори, агар иш суд томонидан кўрилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хулоса ёки қарор, тиббиёт муассасаларидан олинган маълумотнома ёхуд ҳаётга ёки соғлиққа зарар етказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, ўлим ҳақидаги далолатнома ёхуд гувоҳнома);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мол-мулкка зарар етказилганлиги фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар (тижорат далолатномалари, юк хатлари, асосий воситалар дафтаридан кўчирмалар, тўлов ҳужжатлари, шартномалар, мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар ва бошқа шу кабилар);
(26-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланувчининг шахсини ёки унинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мерос ҳуқуқини ёки ҳуқуқий ворисликни олганликларини, шунингдек меросхўрларнинг шахсини ёки ҳуқуқий ворисларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар суғурта товони жабрланувчиларнинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига тўланиши лозим бўлса).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчи компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини ҳамда зарар ва суғурта товонининг миқдори тўғри аниқланганлигини ўрганиб чиқишга, шу жумладан суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини шартнома асосида жалб этиш орқали ўрганиб чиқишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) компенсация тўловини амалга ошириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат этган тақдирда, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси зарар ва суғурта товони миқдорини аниқлаш учун суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини шартнома асосида жалб этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация тўловларини амалга ошириш ёки мазкур тўловларни тўлашни асослантирилган тарзда рад этиш тўғрисидаги қарор Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан суғурталовчи ёки жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) илтимоснома билан мурожаат этган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация тўловлари уларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ҳафталик муддат ичида бевосита жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар компенсация тўловлари ушбу моддада белгиланган муддатда тўланмаган бўлса, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) уларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда амалда бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкасидан келиб чиққан ҳолда пеня тўлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун 21-моддаси қоидаларининг жабрланувчининг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш тартибига доир қисми Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг ёки шартнома асосида ушбу мақсадда жалб қилинган суғурта бозори профессионал иштирокчисининг ҳаракатларига нисбатан татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар шикастланган мол-мулкни ушбу Қонун талабларига мувофиқ кўздан кечириш ва мустақил экспертиза қилишни ҳамда баҳолашдан ўтказишни ташкил қилишга қадар шикастланган мол-мулк таъмирланганлиги ёки унинг қолдиқлари утилизация қилинганлиги суғурта ҳодисаси мавжудлигини ва ўрни қопланиши лозим бўлган зарарларнинг миқдорини аниқ белгилаш имконини бермаса, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси жабрланувчига компенсация тўловини ёки унинг бир қисмини тўлашни рад этишга ҳақли.
(26-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-257-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 37-сон, 315-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг компенсация тўловларини амалга оширишни рад этиши устидан суғурталовчи ёки жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) даъво аризаси бериши орқали суд тартибида низолашилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Компенсация тўловларининг миқдори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация тўловларининг миқдори ушбу Қонун 22-моддасининг талабларига риоя этилган ҳолда аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация тўловлари суд харажатларини, шунингдек жарималар ва бошқа шу каби тўловларни қопламайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Компенсация тўловлари зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш юзасидан жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) ташаббуси билан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилганлиги муносабати билан вужудга келган, унинг барча билдирилган ва исботланадиган харажатларини ҳатто бу чоралар муваффақиятли бўлмаган ҳолларда ҳам қоплайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарарни бартараф қилиш ва (ёки) камайтириш юзасидан жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) ташаббусига кўра кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилганлиги муносабати билан вужудга келган унинг харажатлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган суғурта товони миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Компенсация тўловлари суммаларини ундириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун 25-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига мувофиқ жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) тўланган компенсация тўлови суммаси жабрланувчига етказилган зарар учун жавобгар шахсдан Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг даъвосига кўра регресс тартибида ундириб олинади. Тўловларни кафолатлаш жамғармаси мазкур шахсдан компенсация тўлови ҳақидаги жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) талабини кўриб чиқиш учун қилинган харажатлар қопланишини талаб қилишга ҳам ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жабрланувчининг (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий ворисининг) суғурталовчига нисбатан мажбурий суғурта бўйича суғурта тўловини талаб қилиш ҳуқуқи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) ушбу Қонун 25-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ тўланган компенсация тўлови суммаси доирасида Тўловларни кафолатлаш жамғармасига ўтади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Мажбурий суғурта бўйича тўловларни кафолатлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Тўловларни кафолатлаш жамғармаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мажбурий суғурта бўйича тўловларни кафолатлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Тўловларни кафолатлаш жамғармаси ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси нотижорат ташкилот бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Низом асосида фаолият кўрсатади.
(29-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
транспорт воситаларидан фойдаланилаётганда жабрланувчиларга етказилган зарарнинг ўрни уларга ушбу Қонун талабларига мувофиқ компенсация тўловларини амалга ошириш орқали кафолатли қопланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонунга мувофиқ суғурта мукофотлари бўйича сийловлар олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш тизимини мазкур сийловларни компенсация қилиш орқали молиявий жиҳатдан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мажбурий суғурта тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан мажбурий суғурта шартномалари, суғурта ҳодисалари, суғурта қилдирувчилар ва жабрланувчилар шахсига оид маълумотларни ўз ичига олган ахборот маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек мазкур маълумотлар суғурталовчилар ва Тўловларни кафолатлаш жамғармаси ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган суғурта сири тўғрисидаги талаблар таъминланган ҳолда айирбошланишини ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу моддага мувофиқ Тўловларни кафолатлаш жамғармаси зиммасига юклатилган асосий вазифаларни амалга ошириш бўйича унинг фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг мол-мулки ва молиявий фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг мол-мулки қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчиларнинг бир йўла ва календарь муддатларда тўланадиган бадаллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси амалга оширган компенсация тўловлари ва жабрланувчиларнинг (уларнинг меросхўрлари ёки ҳуқуқий ворисларининг) тегишли талабларини кўриб чиқиш бўйича харажатлар доирасида жабрланувчиларга етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан реализация қилишдан тушган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг пул маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси молиявий ёрдам кўрсатиши ва хайрия фаолияти билан шуғулланиши, шунингдек юридик шахсларнинг муассиси бўлиши ҳамда суғурта ташкилотларининг устав фондида иштирок этиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси ўз мажбуриятлари юзасидан ўзининг барча мол-мулки билан жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг компенсация тўловларини молиялаштириш ва суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилиш учун мўлжалланган маблағлари Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг бошқа мол-мулкидан ажратиб қўйилади, улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади ва алоҳида банк ҳисобварағи очилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг компенсация тўловларини молиялаштириш ва суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилиш учун мўлжалланган маблағларининг вақтинча бўш турган қисмини инвестициялаш йўналишлари ҳамда ҳажмлари ҳар йили Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг кузатув кенгаши (бундан буён матнда кузатув кенгаши деб юритилади) томонидан тасдиқланади. Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг мазкур маблағларни инвестициялаш диверсификация, қайтарилиш, фойдалилик ва ликвидлик шартлари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг ўз маблағларини давлат қимматли қоғозларига ва бошқа активларга жойлаштиришдан олинган даромадлари солиқ солиш объекти бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус ваколатли давлат органи Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг компенсация тўловларини молиялаштириш ва суғурта мукофотлари бўйича сийловларни компенсация қилиш учун банк ҳисобварағидаги маблағларнинг энг кам суммасига нисбатан талаблар белгилаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг молиявий фаолияти ҳар йили аудиторлик текширувидан ўтказилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-модда. Суғурталовчиларнинг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўлайдиган мажбурий бадаллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир йўла ва календарь муддатларда тўланадиган бадаллар суғурталовчиларнинг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўлайдиган мажбурий бадалларидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчининг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига бир йўла тўлайдиган бадали миқдори Тўловларни кафолатлаш жамғармасига бадални тўлаш кунидаги, қонун ҳужжатларида белгиланган суғурталовчи устав фонди энг кам миқдорининг 0,1 фоизини ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Календарь муддатларда тўланадиган бадал суғурталовчилар томонидан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига йилнинг ҳар чорагида ўтказиладиган пул маблағларидан иборат бўлади. Тўловларни кафолатлаш жамғармаси календарь муддатларда тўланадиган бадал миқдорини суғурталовчи тузган мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта пулининг йилнинг ҳисобот чорагидаги ўсиши ҳажмидан келиб чиқиб, махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчилар томонидан календарь муддатларда тўланадиган бадалларни тўлаш календарь муддатларда тўланган бадаллар суммаси мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта пулидан келиб чиқиб, махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан белгиланган миқдорга етганда тўхтатилади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта пулининг миқдори ўзгарганда, суғурталовчи томонидан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига календарь муддатларда тўланган бадаллар суммаси қайтадан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Календарь муддатларда тўланадиган бадал ставкаси ўзгарган тақдирда, Тўловларни кафолатлаш жамғармаси бу ҳақда суғурталовчиларга кейинги тўлов муддатидан камида ўттиз кун олдин хабар қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчиларнинг Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тўлайдиган мажбурий бадаллари уларнинг кўрсатилаётган хизматлар таннархига киритиладиган харажатларига тегишли бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33-модда. Кузатув кенгаши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув кенгаши Тўловларни кафолатлаш жамғармаси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув кенгашига раис бошчилик қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув кенгашининг мажлислари кенгаш раиси ёки кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисми томонидан заруриятга кўра, бироқ йилнинг ҳар чорагида камида бир марта чақирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув кенгаши, агар мажлисда аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, қарорлар қабул қилишга ваколатлидир. Кузатув кенгашининг қарори, агар уни мажлисда ҳозир бўлганларнинг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кузатув кенгаши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғурталовчиларнинг календарь муддатларда тўланадиган бадаллари ставкаларини, календарь муддатларда тўланадиган бадалларнинг энг юқори суммаларини, бадалларни ҳисоб-китоб қилиш тартибини ва тўлаш муддатларини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда агент банкни танлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг маблағларини давлат қимматли қоғозлари ва бошқа активларга жойлаштириш юзасидан қарор қабул қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан жорий фаолиятга доир харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг ижро этувчи органини шакллантиради ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аудиторлик ташкилотини белгилайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34-модда. Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг молиявий ва бошқа ҳисоботлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси махсус ваколатли давлат органига молиявий ҳамда бошқа ҳисоботларни шу орган белгилаган шаклда ва муддатларда тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳри бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси йиллик молиявий ҳисоботининг тўғрилиги аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг йиллик молиявий ҳисоботи кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг йиллик молиявий ҳисоботи махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган шаклда ва муддатларда матбуотда эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35-модда. Мажбурий суғурта бўйича фаолиятни амалга оширувчи суғурталовчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармасидан унинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни сўраш ва олишга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тузилган мажбурий суғурта шартномаларининг сони, мажбурий суғурта бўйича олинган суғурта мукофотларининг, мажбуриятларнинг ва тўланган суғурта товонларининг миқдорлари ҳақидаги ахборотни Тўловларни кафолатлаш жамғармасидан сўраш ҳамда олишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суғурталовчилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси билан ёзма битимлар тузишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу Қонунда белгиланган мажбурий бадалларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлашлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тузилган мажбурий суғурта шартномаларининг сони, мажбурий суғурта бўйича олинган суғурта мукофотларининг, мажбуриятларнинг ва тўланган суғурта товонларининг миқдорлари ҳақида Тўловларни кафолатлаш жамғармасига ахборот тақдим этишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36-модда. Ахборотни айирбошлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, шунингдек тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар суғурта товонининг миқдорини аниқлаш мақсадида суғурта ҳодисалари содир бўлишининг сабаблари ва ҳолатлари тўғрисидаги ҳамда етказилган зарар ҳақидаги масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва хулосаларни суғурталовчиларнинг ҳамда Тўловларни кафолатлаш жамғармасининг сўровига кўра тақдим этиши шарт.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 15 апрелдаги ЎРҚ-283-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 15-сон, 149-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўловларни кафолатлаш жамғармаси ва махсус ваколатли давлат органи Тўловларни кафолатлаш жамғармаси ўз ваколатларини амалга ошириши учун зарур бўлган ахборотни мунтазам айирбошлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37-модда. Мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонунда белгиланган мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилиш транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда (қайта ўтказишда), уларнинг мажбурий техника кўригини ташкил этишда ва йўл ҳаракати қоидаларига, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назорат қилишга доир бошқа ваколатларни амалга оширишда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан амалга оширилади. Транспорт воситаси ҳайдовчиси ўз ёнида суғурта полисини олиб юриши ва уни текшириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ бунга ваколатли бўлган давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларига кўрсатиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эгалари томонидан мажбурий суғурта бўйича ушбу Қонунда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни божхона органлари ва давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38-модда. Низоларни ҳал этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39-модда. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 21 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎРҚ-155-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 128-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда; 2011 й., 15-сон, 149-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)