ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ВА ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 8 апрелда 1787-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1997 йил 1 июлда 97-52-сон билан тасдиқланган Акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш ва сотиш тартиби (1997 йил 4 июль, рўйхат рақами 353);
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 1997 йил 24 сентябрда 97-78-сон билан ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1997 йил 22 сентябрда 05/8-71-сон билан тасдиқланган «Акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларини ва алкоголли ичимликларни мусодара қилиш ва сотиш тартиби»га ўзгартиришлар ва қўшимчалар (1997 йил 2 октябрь, рўйхат рақами 353-1).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 март,
2008-19-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 март,
01-02/22-27-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 111-модда)