Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 26 ОКТЯБРДАГИ 218-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА» 2008 ЙИЛ 5 МАРТДАГИ ПФ-3972-СОН ФАРМОНИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 июлдаги 206-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2008 йил 5 мартдаги ПФ-3972-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 26 октябрдаги 218-сон қарорининг 1-бандидаги «ойига 18630 сўм» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 9 апрель,
65-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 104-модда)