LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада қанд-шакар ишлаб чиқариш ва сотишни кўпайтириш ҳамда «Xorazm Shakar» очиқ акциядорлик жамиятини молиявий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Xorazm Shakar» очиқ акциядорлик жамияти истисно тариқасида 2009 йил 1 январгача бўлган муддатга:
четдан олиб келинадиган асбоб-ускуналар, механизмлар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом ашё ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бошқа материаллар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан;
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 сентябрдаги 210-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 37-38-сон, 380-модда)
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.