Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида боғлиқ имтиёзли кредит бериш тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида кредит бериш тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Полша Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги Битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида Битим.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномалар юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 14 август,
352-сон