Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2003 йил 6 октябрда Брюссель шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Атом энергияси бўйича Европа Ҳамжамияти (Евратом) ўртасида атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 6 май,
212-сон