20.02.2008 йилдаги ПФ-3968-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.02.2008 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА АҲОЛИ ОМОНАТЛАРИ ШАРТЛАРИНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ҲАМДА КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолининг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш, мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантириш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш учун инвестиция ресурсларининг ғоят муҳим манбаи сифатида аҳолининг эркин пул маблағларини тижорат банклари омонатларига жалб этишни янада рағбатлантириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2008 йил 1 апрель — 2009 йил 1 апрель оралиғидаги даврда банклар Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахслардан депозит ҳисобварақларга, жумладан, тақдим этувчининг депозитларига нақд пул шаклида қўйилган ёки ўзларининг хорижий банклардаги шахсий ҳисобварақларидан ўтказилган миллий ва хорижий валютадаги пул маблағларини омонатларнинг миқдорини чекламаган ва уларнинг келиб чиқиш манбаларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда қабул қилишга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси резидентлари — жисмоний шахслар томонидан банклардаги депозит ҳисобварақларга қўйиладиган маблағлар манбалари декларация қилинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 1 апрель — 2009 йил 1 апрель оралиғидаги даврда жисмоний шахслар томонидан банклардаги депозит ҳисобварақларга қўйиладиган пул маблағлари солиқлардан ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Республика банкларига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ ва бошқа назорат органларига омонат қўювчи жисмоний шахслар ҳамда уларга хизмат кўрсатадиган банклардан пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари қонунийлиги тўғрисидаги турли ҳужжатлар ва маълумотномаларни ҳамда банк сири ҳисобланадиган бошқа маълумотларни сўраб олиш қатъиян тақиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул қўювчидан пул маблағларининг келиб чиқиш манбалари тўғрисида маълумотномалар ва бошқа ахборотларни ҳар қандай тарзда талаб қилиш ноқонуний деб ҳисоблансин, ушбу талабларни бузган мансабдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул қўювчи жисмоний шахслар банклардаги депозит ҳисобварақларига қўйилган пул маблағларини ўзларининг хоҳишларига кўра ва чекловларсиз тасарруф этишлари мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банклар жисмоний шахсларнинг ҳисобварақлари ва пул қўйилмалари борасида, шунингдек, улар бўйича амалга ошириладиган операциялар хусусида банк сири сақланишини кафолатлашлари шарт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
банк сири ҳисобланган маълумотларни ноқонуний ошкор этгани ёки учинчи шахсларга бергани учун айбдор бўлган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавобгарликка ҳам тортилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маҳаллий ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, солиқ ва бошқа назорат органлари, банклар, мансабдор шахслар томонидан банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 йил 20 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-3968-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 35-модда)