03.09.1993 йилдаги 939-XII-сон
Ҳужжат 01.07.1994 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
3. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан ходим «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» — «е» бандларига мувофиқ пенсиялар тўловига кетадиган харажатларни қоплайдиган ҳақни 1994 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 80 фоиз миқдорида, 1995 йилда тайинланадиган пенсиялар бўйича 90 фоиз ҳамда 1996 йил ва ундан кейинги йилларда тайинланадиган пенсиялар бўйича 100 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта жамғармасига тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун амалга жорий этилгунга қадар амалда бўлган:
6. Белгилаб қўйилсинки, пенсия тайинланганидан кейин 1994 йил 1 июлгача ишланган вақт мазкур Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ пенсиялар миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш чоғида ҳисобга олинади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатларини «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ҳолга келтирсин. Республика вазирликлари ва идоралари ўзларининг мазкур Қонунга зид келувчи норматив ҳужжатлари ва йўриқномаларини қараб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин;