Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2018 09.11.2007 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.11.2007 йилдаги 232-сон
Дата вступления в силу
09.11.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2018
Ҳужжат 02.11.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли «Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 9 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
232-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
балансдаги захиралар — асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни ўз ичига оладиган конларнинг захиралари, шу жумладан қазиб олинадиган нефть, газ, нефтдаги газ, конденсат аралашмаси ва улардаги саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали компонентлар, шунингдек йод, бром ва ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси талабларига риоя қилган ҳолда минерал хом ашёни кавлаб олиш ва қайта ишлашнинг мавжуд ёхуд саноат томонидан ўзлаштирилаётган илғор техникаси ва технологияси шароитида улардан фойдаланиш иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлган саноат ва нефть сувларидаги бошқа фойдали компонентлар захиралари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
балансдан ташқари захиралар — асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларни ўз ичига оладиган конларнинг захиралари, шу жумладан қазиб олинадиган нефть, газ, нефтдаги газ, конденсат аралашмаси ва улардаги саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали компонентлар, шунингдек йод, бром ва ҳозирги вақтда кавлаб олиниши иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бунинг техник имкони бўлмаган, бироқ кейинчалик балансга ўтказилиши мумкин бўлган саноат ва нефть сувларидаги бошқа фойдали компонентлар захиралари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчилар балансидан чиқариш учун асослар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда «Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси» деб юритилади) қарори билан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Фойдали қазилмалар захиралари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган қидирув ёки фойдаланиш конденцияларига мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсатлари, газ конденсатлари, газ ва битум конлари учун — Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган тегишли фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб олиш коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим участкаларда аниқланган кон-геология, гидрогеология, муҳандислик-геология, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида захираларга техник-иқтисодий сабаблар бўйича ишлов беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларнинг сақланиши таъминланиши мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлигига ёки объектларга зарар етказилиши учун хавф туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарисига кўчириш мумкин бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар учун сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захираларнинг кейинчалик геология-қидирув ишлари чоғида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини ишлатишда тасдиқланмаслиги туфайли ер ости бойликларидан фойдаланувчилар балансидан чиқарилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва консервация қилишда балансдаги захиралар балансдан ташқари захираларга ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни консервация қилишда фойдали қазилмалар захиралари ҳисобдан чиқарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналар қурилишини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтиришда ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқарилиши керак бўлган фойдали қазилмалар ушбу Низомнинг 4-банди «а» ва «б» кичик бандларида баён қилинган асослар бўйича фойдали қазилмалар конларини ишлатиш жараёнида улар қидирув, тайёргарлик кўриш ёки тозалаш ишларида қисман ёки тўлиқ контурланишига қараб белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига бериладиган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг балансидан чиқариш учун ер ости бойликларидан фойдаланувчи Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясига тушунтириш хати тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Фойдали қазилмалар захираларининг мўлжалланган ҳисобдан чиқарилишини Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган контурларда ва геология ва маркшейдерлик ҳужжатлари маълумотларини тезкор ҳисобга олиш, захираларни синаб кўриш ва қайта ҳисоблаш контурларида алоҳида асослаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ушбу Низомнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда, — тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) ишлатилаётган кон тўғрисидаги қисқа маълумотлар (ишлатиш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда нобуд бўлиш ва яроқсиз ҳолга келиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни қазиб олиш коэффициентлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) чизмалар ва бошқа иловалар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фойдали қазилмалар захиралари улар бўйича ҳисобдан чиқариладиган участкалар, руда жисмлари (ҳисобланган блоклар) жойлашиш схемаси, проекциялар, горизонт бўйича натижалар, қидирув ва ишлатиб синаб кўриш маълумотлари ҳамда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари контурлари, шунингдек ишлатиб қидириш натижалари бўйича ҳисоблаб чиқилган захиралар контурлари билан бирга разрезлар (саёз конлар);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кон ажратмаси нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
конни қидирган (баҳолаган) корхонанинг хулосаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг хулосаси (экологик сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган захиралар ҳисобдан чиқарилган тақдирда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ер ости бойликлари участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлигини тасдиқлайдиган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг хулосаси ва маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги хулоса ва таклиф.
(8-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Зарурат бўлган тақдирда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси ер ости бойликларидан фойдаланувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган бошқа материаллар тақдим этилишини талаб қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Тақдим этилган материалларни Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясида кўриб чиқиш ер ости бойликларидан фойдаланувчи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Материалларни кўриб чиқиш муддати ер ости бойликларидан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ ушбу муддат 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартнома бўйича тўланиши керак бўлган сумма фойдали қазилмаларнинг турига ва коннинг (участканинг) геологик тузилиши мураккаблигига қараб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари бўйича — энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) норуда фойдали қазилмалар конлари ва ер ости сувлари бўйича — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) рудали фойдали қазилмалар ва углеводородлар конлари бўйича — энг кам ойлик иш ҳақининг 70 бараваригача миқдорни ташкил этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи ҳисобидан чиқариш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган (нефть, нефть-газ, газ конденсати, нефть-газ конденсати, газ ва битум конлари учун — қазиб олиш коэффициенти ўзгариши туфайли) кондицияларга мувофиқ бўлмаган, шунингдек фойдали қазилмалар захираларининг қайта тасдиқланиши натижасида балансдаги ва (ёки) балансдан ташқари тоифасидан чиқарилган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) кон-геологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик, экологик ва бошқа табиий шароитларнинг аниқланган жиддий ўзгариши оқибатидаги техник-иқтисодий сабабларга кўра қазиб олиниши мақсадга мувофиқ бўлмаган фойдали қазилмалар захиралари ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш тасдиқланган техник-иқтисодий хулоса ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг хулосалари асосида амалга оширилади;
(11-банднинг «б»кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардаги қурилишлар муносабати билан саноат иншоотлари, уй-жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, сув ҳавзалари ҳамда бошқа табиий объектлар учун муҳофаза мақсадида қолдирилган кон захиралари Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган хулоса асосида ҳисобдан чиқарилади.
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмаларнинг балансдаги захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш уларни балансдан ташқари захираларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Фойдали қазилмалар захираларини техник-иқтисодий сабабларга кўра ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги техник-иқтисодий асослашда, захираларни очиш ва тайёрлашнинг энг оқилона усулларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг илғор технологиясини қўлланишни ҳисобга олган ҳолда, ушбу захираларни қазиб олишнинг аниқ конларга нисбатан татбиқ этиш мумкин бўлган бир нечта вариантлари кўриб чиқилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Фойдали қазилмаларнинг тасдиқланмаган захиралари ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш умуман ишлов берилган кон бўйича ёки унинг участкалари бўйича, шунингдек захираларни тасдиқлашда Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан қабул қилинган, тўлиқ ишланган ёки уларнинг контурида етарли ҳажмда фойдаланиш учун ҳисоблаб чиқилган блоклар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Кейинги геологик-қидирув ишларида ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган фойдали қазилмаларнинг балансдаги ва (ёки) балансдан ташқари захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг хулосаси ва, зарур ҳолларда эса, конни қидириш (баҳолаш)ни ўтказган корхонанинг хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш конни қазиб олиш жараёнида ёки геология-қидирув ишлари натижалари бўйича олинган фойдали қазилмалар жисмлари миқдори, фойдали қазилмаларнинг жойлашиш шароитлари ва сифати тўғрисидаги янги маълумотлар, нефть, газ, нефтдаги газ ва конденсат аралашмасининг қазиб олинадиган захиралари бўйича эса — нефть, газ, нефтдаги газ ва конденсат аралашмасини қазиб олишнинг камайиб борувчи коэффициенти миқдорини кўриб чиқишнинг техник-иқтисодий асосланган янги маълумотлари асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча фойдали компонентларни, шу жумладан тарқоқ элементларни ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш асосий фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш билан бир вақтда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаган захираларини ҳисобдан чиқаришда ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тасдиқлаган захиралар контурлари доирасида конни қидириш ва қазиб олиш маълумотлари қиёсланиши керак. Қиёслаш кон жисмлари (қатламлари), ҳисобланган захиралар блоклари, тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилиши керак. Қиёслаш асосида, конни қидириб топган (баҳолаган) корхона билан биргаликда фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаганлиги сабаблари таҳлил қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Фойдали қазилмалар балансдаги захираларининг ҳисобдан чиқарилганлари ва (ёки) ҳисобдан чиқаришга мўлжалланаётганларининг умумий миқдори тасдиқланган захираларнинг (нефть ва газ, шу жумладан уларнинг қазиб олинадигани учун) 20 фоизидан ортиқ бўлган ҳолларда умуман кон бўйича захиралар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади ва қайта тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори протокол билан расмийлаштирилади, унинг нусхалари экспертиза материаллари билан бирга икки ҳафта муддатда ер ости бойликларидан фойдаланувчига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясининг фойдали қазилмалар захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги протоколи Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансига белгиланган тартибда зарур тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқариш ер ости бойликларидан фойдаланувчи томонидан давлат статистика ҳисоботида акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Участкаларга ёндашиш учун хизмат қиладиган, захиралари саноат учун аҳамиятини йўқотган ёхуд кейинги геология-қидирув ишларида ёки конни қазиб олишда тасдиқланмаган захиралар сифатида ер ости бойликларидан фойдаланувчи захирасидан чиқаришга мўлжалланган кон ишлари ўрни фақат кўрсатиб ўтилган захиралар ҳисобдан чиқарилгандан ва қазиб олинадиган бирликлар қайта ишлангандан кейин қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎КИРИТИЛГАН:
‎———————————————
‎корхона раҳбари

‎‎КЕЛИШИЛГАН:
‎————————————————
‎«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи

‎‎200_ йил «___» _______________

‎‎200_ йил «___» _______________

‎‎

‎___________________________________________ томонидан ишлатилаётган

‎‎(конни ишлатаётган корхонанинг номи)

‎‎_______________________________ бўйича ____________________________

‎‎(коннинг номи)

‎‎(фойдали қазилманинг номи)

‎‎фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тўғрисида
‎ТАКЛИФ

‎‎
‎Биз, қуйида имзо қўйганлар, ______________________________________нинг

‎‎(корхонанинг номи)

‎‎раҳбари ______________________, бош (катта) геолог ____________________,

(Ф.И.О.) ‎

(Ф.И.О.) ‎

‎‎бош (катта) маркшейдер ______________________________________________

(Ф.И.О.) ‎

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(фойдали қазилмалар конининг ва ундаги мавжуд қўшимча фойдали

____________________________________________________________бўйича‎‎

‎‎компонентларнинг номи, ҳар қайси компонентнинг миқдори алоҳида кўрсатилади)

‎‎балансдаги (балансдан ташқари) захираларни қуйидаги сабабларга кўра _____
‎__________________________________________________________________
‎_______________________ ______________________________________нинг
‎‎(ташкилотнинг номи)
‎‎балансидан чиқариш тўғрисидаги ушбу Таклифни туздик.
‎‎_____________________________________________________нинг балансдан

(фойдали қазилманинг номи)

‎‎чиқарилаётган (балансдан ташқари захираларга ўтказилаётган) захиралари __
‎__________________________________________________________________

‎‎(участка, горизонт, блок, дўнглик ва захиралар жойлашган жойни аниқловчи

‎‎__________________________________________ бўйича ҳисоблаб чиқилган.

‎‎бошқа маълумотлар номи)

‎‎Балансдан чиқаришгача балансдаги (қазиб олинаётган), балансдан ташқари захиралар ____ кв. метр майдонда жойлашганди, ____ метр ўртача нормал қалинликка, _____ т/куб.м (г/куб.см) ҳажмли массага, ____________________

‎‎(%, г/т, г/куб. ва ҳ. к.)

қўшимча фойдали компонентларга эга эди ва ____________________________

‎‎(фойдали қазилма ва қўшимча фойдали

‎‎_____________________________ ни ташкил қилади.

‎‎(компонентлар миқдори)

‎‎Ҳисобдан чиқарилгандан кейин амалда қолган балансдаги (қазиб олинаётган), балансдан ташқари захиралар _________ кв. метр майдонда жойлашганди, ________ метр ўртача нормал қалинликка, __________ т/куб.м ‎(г/куб.см) ‎ҳажмли массага, __________________________ қўшимча фойдали

‎‎‎‎(%, г/т, г/куб. ва ҳ.к.)

‎‎компонентларга эга ва улар ___________________________ни ташкил қилади.

(фойдали қазилма ва компонентлар миқдори)‎

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(Кон бўйича фойдали қазилмадан фойдаланувчи балансидан чиқариладиган ва чиқариб бўлинган захиралар миқдори

‎‎__________________________________________________________________

‎‎(умуман кон бўйича тасдиқланган захираларга нисбатан %ларда)

‎‎__________________________ни ташкил қилади.

‎‎

‎Корхонанинг бош (катта) геологи



‎Ф.И.О. ‎



‎имзо ‎



‎сана ‎

‎‎
‎Бош (катта) маркшейдер


‎‎ ‎Ф.И.О. ‎ ‎


‎‎имзо ‎


‎‎сана ‎

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 46-47-сон, 468-модда; 2010 й., 51-сон, 486-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2013 й., 41-сон, 550-модда; 2014 й., 31-сон, 380-модда)