Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ҲОКИМИЯТНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИДОРАЛАРИНИ ҚЎРИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари бузилмаслигига асосланиб ҳамда халқ қонуний тарзда сайлаб қўйган ҳокимият идораларига қарши қаратилган фаолиятга йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
I. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида ҳамда улар асосида қабул қилинган қонунларда белгилаб берилган ҳокимият конституциявий идораларининг ваколатларини ўзлаштиришга ҳеч ким ҳақли эмас. Ҳокимият конституциявий идораларининг фаолиятини тўхтатиб туриш ёки тугатиш ёхуд Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясида кўзда тутилган тартибдан фарқли ўлароқ тарзда ҳокимият тузилмаларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ҳамда қонунга биноан жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Ҳокимият конституциявий идораларининг ваколатларини ўзлаштириб олган идоралар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тарқатиб юборилиши лозим.
(1-бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II-бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги 73-I-сон қарорига асосан чиқарилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
728-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 9-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)