Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 29.10.2007 йилдаги ПФ-3932-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини барпо этиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда қишлоқ аҳолисининг даромадларини кўпайтириш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, суғориладиган ерларнинг ҳозирги мелиоратив ҳолати қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини янада ўстиришга ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг даромадларини оширишга тўғаноқ бўлмоқда. Мелиорация соҳасидаги тадбирларнинг лойиҳаларини, шунингдек уларни молиялаштиришнинг аниқ манбаларини шакллантиришда тизимли равишда комплекс ёндошилмаётганлиги, сув хўжалиги тузилмалари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмаларининг суст ишлаши кейинги йилларда мелиорация ишлари ҳажмларининг камайишига, сизот сувларнинг даражаси кўтарилишига ва минераллашуви ошиб кетишига олиб келди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунинг оқибатида ҳозирги вақтда суғориладиган ерларнинг ярмидан кўпроғини турли даражада шўр босган, айни вақтда фермер хўжаликларига қарашли суғориладиган ерларнинг 16 фоизидан ортиғи қониқарсиз ҳолатдадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада барқарор ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уларнинг унумдорлигини ошириш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш, шунингдек мелиорация ишларини ташкил қилиш ва молиялаштириш механизмини такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш 2008—2012 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг қуйидагиларни назарда тутувчи энг муҳим устувор вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мелиорация ишларининг буюртмачилари ва ижрочилари ўртасида вазифаларни қатъий тақсимлаш ҳамда уларнинг жавобгарлигини ошириш асосида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишга ёндошувларни тубдан ўзгартириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ишларни молиялаштиришнинг ишончли механизмини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мелиорация шоҳобчаларининг самарали ишлашини, дренаж ва оқава сувларнинг коллектор-дренаж тармоғи орқали нормативга мувофиқ чиқарилишини таъминлайдиган ушбу шохобчаларни сақлаш механизмини сифат жиҳатидан такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
лизинг операцияларини кенг жорий этиш йўли билан сув хўжалиги ташкилотлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мелиорация техникаси саройини янгилаш.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 2 февралдаги ПФ-4273-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 4-5-сон, 32-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2007 йилнинг 15 ноябригача бўлган муддатда 2008 йилда биринчи навбатда реконструкция қилинадиган ва қуриладиган объектларни белгилаб берган ҳолда 2008—2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2008 йилнинг 1 январигача ихтисослаштирилган қурилиш ва эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини мелиорация техникаси билан таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган лизинг компаниясини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2008 — 2022 йиллар мобайнида жамғарма маблағлари ҳисобидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича пудрат ва бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ишлар ва хизматлар — қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПФ-5074-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 23-сон, 449-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкил этиладиган ихтисослаштирилган лизинг компанияси ўн йил муддатга — бўшайдиган маблағларни мелиорация техникаси етказиб берилишини молиялаштириш манбаларини тўлдиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда умумдавлат ва маҳаллий солиқлар тўлашдан, шунингдек сотиб олинадиган мелиорация техникаси учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 17-сон, 221-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2013 — 2017 йиллар мобайнида «Ўзмелиомашлизинг» Давлат лизинг компаниясининг «Мелиомашлизингсервис» шуъба корхонаси Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган товарлар, мелиорация техникасига, машина ва механизмларга техник ҳамда сервис хизмати кўрсатиш учун харид қилинадиган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун бож тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 17-сон, 221-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 29 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-3932-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 44-сон, 440-модда; 2008 й., 6-7-сон, 25-модда; 2009 й., 10-11-сон, 105-модда; 2011 й., 4-5-сон, 32-модда; 2013 й., 17-сон, 221-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2017 й., 23-сон, 449-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 06/17/5250/0284-сон; 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)