Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микрокредит ташкилотлари ВА ЛОМБАРДЛАР ТОМОНИДАН КАССА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-1, 14.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 94-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 24 сентябрда 1719-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/16-сонли ««Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1719-4, 23.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 149-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар (кейинги ўринларда — нобанк кредит ташкилотлари) томонидан касса операцияларини амалга ошириш, нақд пулларни ва бойликларни сақлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-1, 14.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 94-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Барча нобанк кредит ташкилотлари ўз пул маблағларини банкларда сақлашлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Нобанк кредит ташкилотлари ва юридик шахслар ўртасида ҳисоб-китоблар нақд пулсиз тартибда банклар орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан банклардан олинган нақд пуллар улар қандай мақсадлар учун олинган бўлса, фақат ўша мақсад учунгина сарфланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нобанк кредит ташкилотлари ўз кассасида нақд пулларни кассадаги нақд пул қолдиғининг белгиланган лимити доирасида сақлашлари мумкин. Кассалардаги нақд пуллар қолдиғи лимитлари уларнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ушбу нобанк кредит ташкилотлари раҳбарлари билан ҳар йили келишилган тартибда белгиланади. Зарур бўлган ҳолларда кўрсатилган лимитлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Нобанк кредит ташкилотлари кассадаги нақд пуллар қолдиғининг лимитини аниқлаш мақсадида унга хизмат кўрсатувчи банкка мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ кассасидаги нақд пул қолдиғи лимитларини белгилаш учун ҳисоб-китоб тақдим этади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-2, 09.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 481-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кассадаги лимит қолдиғи ҳисоб-китобини ўрнатилган тартибда тақдим этмаган нобанк кредит ташкилотларининг касса қолдиғи лимити нолга тенг, банкка топширилмаган кассадаги нақд пул маблағлари эса лимитдан ортиқ деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нобанк кредит ташкилотларининг кассасидаги нақд пуллар қолдиғининг лимити хизмат кўрсатувчи банк томонидан унинг кейинги кун давомидаги нормал иш фаолиятини ташкил этиш учун етарли миқдорда ўрнатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Кассасидаги нақд пуллар нобанк кредит ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий ва бошқа хизматларни кўрсатиш учун ишлатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Нобанк кредит ташкилотлари кассадаги нақд пул қолдиғининг белгиланган лимитидан ортиқча бўлган қисмини банк билан келишилган тартибда ва муддатларда ўз банк ҳисобварақларига киритиш учун банкка инкассаторлар орқали топширишлари шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган нобанк кредит ташкилотлари асосий ҳисобварағи очилган банк кассасига энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баробари миқдоригача бўлган нақд пулларни мустақил топширишлари мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-2, 09.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 481-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Нобанк кредит ташкилотлари ўз кассаларида белгиланган лимитлардан ортиқча нақд пулни фақат иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаш учун, банкдан олинган кунни қўшиб ҳисоблаган ҳолда 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида сақлаш ҳуқуқига эгалар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар учун, шунингдек бошқа майда хўжалик харажатларига нақд пул бериш хизмат сафарларига юборилаётган шахсларга қонун ҳужжатларига мувофиқ шу мақсадлар учун берилиши лозим бўлган миқдорда, кейин ҳисобот бериш шарти билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейин ҳисобот бериш шарти билан берилган нақд пулларнинг сарфланмаган қисми уларга берилган муддат тугаганидан кейин 3 кундан кечиктирилмасдан нобанк кредит ташкилотлари кассасига қайтарилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобот бериш шарти билан нақд пулни олган шахслар нобанк кредит ташкилотларининг бухгалтериясига сарфланган сумма тўғрисида ҳисобот беришлари зарур. Ушбу шахслар кейин ҳисобот бериш шарти билан бериладиган нақд пул фақат олдинги ҳисобот бериш шарти билан берилган суммалар бўйича мазкур шахслар томонидан тўлиқ ҳисобот берилганидан кейин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Нақд пулни қабул қилиш ва топшириш бўйича касса операциялари қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган бирламчи ҳисоб ҳужжат шакллари билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Нақд пулларни қабул қилиш вақтида нобанк кредит ташкилотларининг кассири сўмнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлашда мазкур Қоидаларнинг 1а-иловасига амал қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нобанк кредит ташкилоти кассири нақд пулларни бош бухгалтер (агар бухгалтер мавжуд бўлса) томонидан имзоланган кирим касса ордерлари бўйича қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нақд пуллар қабул қилинганда нобанк кредит ташкилоти бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) ва кассири томонидан имзоланган, кассир муҳри қўйилган ёки касса аппаратининг изи (оттески) туширилган квитанция берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-2, 09.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 481-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Нобанк кредит ташкилотларининг кассасидан нақд пулларни бошқа хўжалик юритувчи субъектлар эҳтиёжлари учун берилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Нобанк кредит ташкилотларининг кассасидан нақд пулларни бир марталик берилиши чиқим касса ордерлари орқали амалга оширилади. Ушбу чиқим касса ордерлари нобанк кредит ташкилотининг раҳбари ва бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) томонидан имзоланиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Чиқим касса ордери бўйича пул бериш пайтида кассир пул олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни* кўрсатишни талаб қилади, ҳужжатнинг номи ва рақамини, ким томонидан ва қачон берилганлигини ёзиб қўяди ва пул олувчидан имзосини қўйдиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нобанк кредит ташкилотларида унинг ходимларига пул берилиши мазкур нобанк кредит ташкилоти томонидан берилган гувоҳнома бўйича, унда эгасининг сурати мавжуд бўлган ҳолда, амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул олинганлиги тўғрисидаги тилхат фақат олувчи дастхати билан бинафша, кўк ёки қора сиёҳли шарикли ручкада олинган сумма: ______ сўм (сўзлар билан), ______ тийин (рақамлар билан) кўрсатилган ҳолдагина ёзилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатларга қуйидагилар киради — паспорт, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари (вид на жительство), ҳарбий билет ёки ҳарбий қисмлар ёҳуд ҳарбий муассасалар томонидан бериладиган шахсини тасдиқловчи ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Кассир пулларни фақат чиқим касса ордерида ёки ишончномада кўрсатилган шахсга беради. Агар пуллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўйича берилса, ордер матнида пул олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исмидан кейин бухгалтерия томонидан пул олишига ишончнома берилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади. Агар пул қайднома бўйича берилса, пул олинганлиги ҳақидаги имзодан олдин кассир «Ишончнома бўйича» деб ёзиб қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишончнома бўйича нақд пулларни фақат иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар тўлови беришга рухсат этилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-1, 14.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 94-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 10-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар кассир томонидан тўлов қайдномалари бўйича ҳар бир пул олувчига чиқим касса ордери тузилмасдан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тўлов қайдномасининг сарварағи (титул варағи)да пул беришга рухсат этилганлиги тўғрисида, пул бериш муддатлари ва суммаси ёзув билан кўрсатилган ҳамда нобанк кредит ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтерининг (агар бухгалтер мавжуд бўлса) имзолари қўйилган ҳолда, рухсат ёзуви амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун 8-бандида белгиланган муддат тугагандан кейин кассир қуйидагиларни амалга ошириши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлов қайдномасида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш амалга оширилмаган шахсларнинг фамилияси қаршисига «Депонентланди» деган штамп қўйиши ёки қўлда ёзиб қўйиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
депонентланган суммалар реестрини тузиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайднома охирида иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалда тўланган суммаси ҳамда уларнинг олинмаган суммаси, депонентга ўтказилиши лозим бўлган суммани ёзиб қўйиши, ушбу суммаларни тўлов қайдномаси бўйича жами сумма билан солиштириши ва ёзувни ўз имзоси билан тасдиқлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касса дафтарига амалда тўланган суммани ёзиши ва қайдномага «….-сонли чиқим касса ордери» штампини қўйиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухгалтерия тўлов қайдномаларида кассир томонидан қайд қилинган ёзувларни текширади ва улар бўйича берилган ҳамда депонентга ўтказилган суммаларни жамлаб чиқади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депонентга ўтказилган суммалар банкка топширилади ва топширилган суммаларга битта умумий чиқим касса ордери тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Кирим касса ордерлари ва уларнинг квитанциялари, шунингдек чиқим касса ордерлари бухгалтерия томонидан бинафша, кўк ёки қора шарикли ручка билан ёки ёзув машинкасида (компьютерда) аниқ ва равшан ёзилиб тўлдирилиши шарт. Ушбу ҳужжатларда устидан ўчириб ёзишга, тузатишлар киритишга, изоҳ берилган ҳолда ҳам, йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кирим ва чиқим касса ордерларида уларни тузиш учун асос кўрсатилади ва уларга илова қилинган ҳужжатлар санаб ўтилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кирим ва чиқим касса ордерларини пул топшираётган ёки олаётган шахслар қўлига бериш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пулларни касса ордерлари бўйича қабул қилиш ва топшириш фақат улар тузилган куни амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Кирим ва чиқим касса ордерлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатларни олиш вақтида кассир қуйидагиларни текшириши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатларда бош бухгалтер имзоси мавжудлиги ва унинг ҳақиқийлигини, чиқим касса ордерида нобанк кредит ташкилоти раҳбарининг рухсат берганлиги тўғрисида имзоси мавжудлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талабларнинг бирортасига риоя қилинмаган тақдирда кассир ҳужжатларни тегишли равишда расмийлаштириш учун бухгалтерияга қайтаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кирим ва чиқим касса ордерлари, улар асосида пул олингани ёки берилганидан кейин, дарҳол кассир томонидан имзоланади, уларга илова қилинган ҳужжатлар устига санаси (кун, ой, йил) кўрсатилган ҳолда, «Тўланди» деган штамп босилади ёки шундай ёзув қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Кирим ва чиқим касса ордерлари кассага топширилгунига қадар бухгалтерия томонидан кирим ва чиқим касса ордерларини қайд этиш журналида рўйхатга олинади. Иш ҳақини тўловига доир тўлов қайдномаларига расмийлаштирилган чиқим касса ордерлари у берилгандан кейин рўйхатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Касса дафтарини юритиш ва пулларни сақлаш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Нобанк кредит ташкилотларининг барча тушумлари ва нақд пуллар берилиши касса дафтарида ҳисобга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Касса дафтарининг варақлари рақамланган, тикилган бўлиши лозим. Касса дафтаридаги варақлар сони нобанк кредит ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтернинг (агар бухгалтер мавжуд бўлса) имзолари билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касса дафтарида ўчириб-ёзиш ва изоҳсиз тузатишлар қилиш ман этилади. Қилинган тузатишлар кассир, шунингдек нобанк кредит ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) имзолари билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ҳар бир ордер ёки унинг ўрнига ўтадиган бошқа ҳужжат бўйича пул берилганидан ёки пул олингандан кейин кассир томонидан дарҳол касса дафтарига ёзиб қўйилади. Ҳар куни, иш куни охирида кассир кун давомидаги операциялар якунини ҳисоблайди, кейинги кунга кассадаги пуллар қолдиғини ҳисоблаб чиқаради ва бухгалтерияга кассир ҳисоботи сифатида йиртиб олинган иккинчи варақни (касса дафтаридаги бир кунлик ёзувлар нусхасини) кирим ва чиқим касса ҳужжатлари билан биргаликда касса дафтарига имзо чектириб топширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Касса дафтари тўғри юритилишини назорат этиш нобанк кредит ташкилоти раҳбари, бош бухгалтер (агар бухгалтер мавжуд бўлса) зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Тўлов қайдномасида ёки чиқим касса ордерида олувчининг имзоси билан тасдиқланмаган ҳолда кассадан берилган пул кассада нақд пуллар қолдиғини ҳисоблашда эътиборга олинмайди. Ушбу сумма камомад ҳисобланади ва кассирдан ундириб олинади. Кассадаги кирим касса ордерлари билан тасдиқланмаган нақд пуллар кассадаги ортиқча пул ҳисобланади ва нобанк кредит ташкилотларининг даромадига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Кассада пуллар ва бошқа қимматликларни сақлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ҳар бир нобанк кредит ташкилоти нақд пуллар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ўз кассасига эга бўлиши лозим. Нақд пулларни қабул қилиш, бериш ҳамда вақтинчалик сақлаш, шунингдек бошқа қимматликларни вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланиб, алоҳида ажратилган ҳамда махсус жиҳозланган хона касса деб аталади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналари мазкур Қоидаларнинг 1б-иловасига мувофиқ техник жиҳатдан мустаҳкамланиши ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализация воситалари билан жиҳозланиши лозим.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-2, 09.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 481-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нобанк кредит ташкилотларининг раҳбарлари кассани тегишли равишда жиҳозланиши ва пулларнинг касса хонасида сақланишини, шунингдек, уларни банкдан олиб етказиб беришда ҳамда банкка топширишда пулларни бут сақланишини таъминлашлари шарт. Раҳбарларнинг айби билан пул маблағларини сақлаш ва ташиш вақтида пулларининг бут сақланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмаган ҳолларда, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул маблағларини сақлаш ва ташиш пайтида уларнинг бут сақланишини таъминлаш юзасидан тавсиялар мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-2, 09.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 481-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Барча нақд пуллар нобанк кредит ташкилотларида ёнмайдиган сейфларда сақланади, улар касса иши тугаганидан кейин калит билан қулфланади ва кассирнинг сурғучли муҳри билан муҳрланади. Сейф калитлари ва муҳрлар кассирлар (кассир)да сақланади ва уларни шартланган жойларда қолдириш, бегона шахсларга бериш ёки ҳисобда турмаган дубликатларини тайёрлаш тақиқланади. Сейфлар ва металл жавонлар турган хоналарнинг эшигини очиқ қолдириш, шунингдек, ушбу сейфлар ва жавонлар эшигида калитларни қолдириш қатъиян ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Калитларнинг ҳисобга олинган дубликатлари кассирлар томонидан сурғучланган халталарда нобанк кредит ташкилотларнинг раҳбарларида сақланади. Камида ҳар чоракда бир марта уларнинг назорат текшируви ўтказилади. Калит йўқолгани аниқланган ҳолларда нобанк кредит ташкилоти раҳбари ички ишлар органларига бу ҳақда хабар беради ва зудлик билан сейфларнинг қулфини алмаштириш учун чоралар кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур нобанк кредит ташкилотига тегишли бўлмаган нақд пуллар ва бошқа бойликларни кассада сақлаш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Касса хонасини ва сейфни очишдан олдин кассир қулфлар, эшиклар, дераза панжаралари ва муҳрлар бутлигини кўздан кечириши, қўриқлаш сигнализациясининг соз ҳолатда эканлигини текшириб, бунга ишонч ҳосил қилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Муҳрнинг йўқлиги ёки шикастланганлиги, қулф, эшик ёки панжаралар шикастланганлиги ҳолларида кассир зудлик билан бу ҳақда нобанк кредит ташкилоти раҳбарини хабардор қилиши лозим, раҳбар эса содир бўлган воқеа тўғрисида ички ишлар органларига хабар беради ва ушбу орган ходимлари етиб келгунга қадар кассани қўриқлаш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бундай ҳолларда нобанк кредит ташкилоти раҳбари, бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) ҳамда кассир ички ишлар органининг рухсатини олганидан сўнг, кассада сақланаётган пул маблағлари ва бошқа қимматликлар мавжудлигини текширади. Ушбу текширув касса операциялари бошлангунга қадар амалга оширилиши лозим. Текширув натижалари тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузилади ва у текширувда қатнашган барча шахслар томонидан имзоланади. Далолатноманинг биринчи нусхаси — ички ишлар органларига, иккинчи нусхаси — юқори нобанк кредит ташкилотига (агар у мавжуд бўлса) юборилади, учинчи нусхаси эса нобанк кредит ташкилотининг ўзида қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Моддий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, кассир ўзи қабул қилиб олган барча қимматликларнинг бут сақланиши учун ҳамда нобанк кредит ташкилотига ўзининг қасддан қилинган ҳаракатлари, шунингдек, ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан қараши натижасида етказилган зарар учун тўла моддий жавобгар ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Кассирнинг ишга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ чиқарилганидан кейин, нобанк кредит ташкилоти раҳбари кассирни Касса операцияларини юритиш қоидалари билан унга имзо чектирган ҳолда таништириши лозим. Шундан кейин кассир билан унинг тўлиқ моддий жавобгарлиги тўғрисида шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Кассирга ўзига топширилган ишни бошқа шахсларга ишониб топшириш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Кассир битта бўлган нобанк кредит ташкилотларда, у вақтинча алмаштирилиши зарур бўлган ҳолларда, кассир вазифасини бажариш нобанк кредит ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан бошқа ходим зиммасига юкланади. Бу ходим билан 30-бандда кўзда тутилган шартнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кассир ўз иш жойини тўсатдан қолдирган (касал бўлиши ва б.) ҳолларда унинг ҳисобидаги қимматликлар дарҳол нобанк кредит ташкилоти раҳбари ва бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) иштирокида ёки нобанк кредит ташкилоти раҳбари тайинланган шахслардан таркиб топган комиссиянинг иштирокида бошқа кассир томонидан қайта саналади ва унга ушбу қимматликлар топширилади. Қимматликларни қайта санаш ва топшириш натижалари тўғрисида далолатнома тузилади ва унга юқорида кўрсатилган шахслар имзо чекади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Гаровга қўйилган ашёларни ломбард томонидан сақлаш хусусиятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Ломбардда гаровга олинган ашёларни сақлаш, уларнинг бут сақланишини таъминлаш, уларга зарарли таъсир кўрсатилиши ҳамда бегона шахслар киришини истисно этадиган шарт-шароитлар таъминланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Гаровга қўйилган ашёларни сақлаш жойларида бошқа ашёларни сақлашга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Ломбардлар, кассадан ташқари, ломбард томонидан гаровга олинган ашёларни сақлаш учун алоҳида хонага эга бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ушбу хонада дераза ўринлари бўлмаслиги ва хона мазкур Қоидалар талабларига жавоб бериши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Кассани тафтиш қилиш ва касса интизомига риоя этилишини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Нобанк кредит ташкилоти раҳбари томонидан белгиланган муддатларда, лекин камида ҳар чоракда бир марта, касса тўсатдан тафтиш қилиниб, кассадаги барча пуллар бирма-бир саналади ва бошқа қимматликлар текширилади. Кассада тафтиш ўтказиш учун нобанк кредит ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан комиссия тайинланади. Мазкур комиссия тафтиш ўтказиб, бу тўғрида далолатнома тузади. Тафтиш натижасида кассадаги бойликлар кам ёки ортиқча чиққанлиги аниқланса, камомад ёки ортиқча сумма миқдори ва улар вужудга келган вазиятлар далолатномада кўрсатилади.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-2, 09.09.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 481-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нобанк кредит ташкилотлари томонидан ушбу Қоидалар талабларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширадилар.
Кредитлар, микроқарзлар ва қарз маблағлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун кассадан амалга оширилган кунлик ўртача харажат (2.3-сатр/ташкилот иш кунлари сони)
4.
Касса қолдиғининг лимити
5.
Нақд пул маблағларини топшириш тартиби
6.
Нақд пул маблағларини топшириш муддатлари
Нобанк кредит ташкилотининг раҳбари
_________________________________
(исми-шарифи, имзо)
Бош бухгалтер (агар мавжуд бўлса)
_________________________________
(исми-шарифи, имзо)
Банкнинг раҳбари
_________________________________
(исми-шарифи, имзо)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-1, 14.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 94-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига 1а-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сўмнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан ҳақиқийлиги шубҳалантирмайдиган ҳамда улар қийматини белгилайдиган сўзлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, серияси ва рақамлари тўлиқ сақланган банкнотлар, улар умумий ўлчамининг 55 фоизи мавжуд бўлса ҳамда шикастланиш даражасидан қатъий назар, тўлиқ ҳажмини ва юз томонида қиймат тасвирини сақлаган металл тангалар тўловга қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
исталган қисми, жумладан тўловлилик аломатлари белгиланишига таъсир этадиган даражада тешилган, йиртилган сийқаланган жойлари, доғлари бўлган, сиёҳда ёзилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
айрим қисмлари шак-шубҳасиз битта билетга тегишли бўлган йиртилган ва елимланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қийматини кўрсатадиган рақамлар, ёзувлар бўлган қисмлардан ташқари, ўз рангини ўзгартирган, куйган (кўпроқ куйган);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўлиқ ҳажмини сақламаган банкнотларни тўловга қабул қилиши ва пул тушуми таркибида банкларга топшириши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу талабларга мувофиқ келмайдиган банкнотлар ва тангалар тўловга яроқсиз ҳисобланади ва банклар томонидан экспертизага қабул қилинади.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1719-2, 09.09.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 481-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига 1б-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш — ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур талаблар нобанк кредит ташкилотларида касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш — ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича меъёрларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мавжуд нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш учун касса қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) бошқа хизмат ва ёрдамчи хоналардан ажратилган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) бинонинг 1-қаватида жойлашган бўлиши, шунингдек ички ишлар органи ва инкассация хизмати билан келишилган ҳолда, кўп қаватли бинонинг оралиқ қаватида жойлашиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Касса камида 2 та хонадан иборат бўлиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) қимматликларни сақлаш хонаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) касса операцияларини амалга ошириш хонаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Касса хоналари ғиштли ёки темир бетон деворларга, мустаҳкам пол ва шифтларга, ишончли ички девор ва тўсиқ деворларга эга бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Касса хоналари ташқи деворларининг қалинлиги 400 мм бўлган ғишт ёки темир бетон деворлардан, ички деворлар ва тўсиқ деворларининг қалинлиги камида 120 мм бўлган ғишт ёки темир бетон деворларидан иборат бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Касса хоналарида диаметри 200 мм дан катта бўлган тешиклар мавжуд бўлса, улар темир панжаралар билан жиҳозланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Қимматликларни сақлаш хонаси иккита эшик билан ёпилиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) ташқарига очиладиган, 3 мм дан кам бўлмаган қалинликдаги темирдан ясалган бир тавақали, ўзи ёпилиб қолмайдиган иккита механик қулф билан ёпиладиган ташқи эшик (қулфлар бир-биридан камида 300 мм оралиқда ўрнатилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) ичкарига очиладиган, темир панжара кўринишидаги диаметри 16 мм дан кам бўлмаган пўлат симлардан тайёрланган ва хона ичкарисидан сурма зулфин билан ёпиладиган ички эшик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қимматликларни сақлаш хонасида деразаларнинг бўлиши ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қимматликларни сақлаш хонасида пул ва бошқа қимматликлар ёнмайдиган сейфларда сақланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Касса операцияларини амалга ошириш хонасига ташқарига очиладиган, 3 мм дан кам бўлмаган қалинликдаги темирдан ясалган эшик ўрнатилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Касса операцияларини амалга ошириш хонасининг дераза ромларига ички тарафдан металл панжаралар ўрнатилиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Дераза ромларига ўрнатиладиган барча панжаралар ўлчамлари 150х150 мм дан кўп бўлмаган ячейкаларни ҳосил қилиб, диаметри камида 16 мм бўлган пўлат симлардан тайёрланади ва панжаралар деворга қоқилган учи қайрилган михларга пайвандлаш йўли билан маҳкамланади. Ёнғин ёки фавқулодда ҳолатлар юзага келганда инсонларни ва моддий бойликларни сақлаш мақсадида, бинонинг 1-қаватидаги дераза ромларига ўрнатиладиган панжараларни хонанинг ички томонидан енгил очиладиган қилиб бажарилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Учи қайрилган михлар диаметри камида 16 мм бўлган пўлат симлардан тайёрланади ва қурилиш конструкцияларига камида 150 мм ичкарига қоқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Касса операцияларини амалга ошириш хонаси хизмат кўрсатиш учун ўлчами 200х300 мм бўлган махсус дарча билан жиҳозланиши ва дарча ичкари томонидан қулф ёки илгак орқали беркитиладиган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Касса операцияларини амалга ошириш хонаси кун давомида пулларни вақтинча сақлаш учун сейф билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Касса хоналари қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозланиши шарт:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) биринчи ҳимоя тўсиғи — хонанинг периметрини ҳимоя қилади. Касса операцияларини амалга ошириш хонасида деразалар мавжуд бўлганда, улар дераза очилиши ва ойна синишини қайд этиш хабаргоҳлари билан жиҳозланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) иккинчи ҳимоя тўсиғи — хонанинг ҳажмини ҳимоя қилади. Бунинг учун ҳажмни қўриқлаш (ультратовуш, инфрақизил, оптик-электрон, радиотўлқин русумли) хабаргоҳлари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Касса операцияларини амалга ошириш хонасида кассирларнинг иш жойлари ташвиш хабари воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Қимматликларни сақлаш хонасидаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи ишдан ташқари вақтда қабул назорат ускунаси орқали техник қўриқлаш пунктига қўриқлашга топширилади. Касса операцияларини амалга ошириш хонасидаги ташвиш хабари воситаси иш вақти давомида техник қўриқлаш пунктига уланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Касса ва унга тегишли бўлган хоналардаги қўриқлаш сигнализациясининг иккита ҳимоя тўсиғи алоҳида шлейфлар билан қабул-назорат ускуналарига уланиб унинг чиқиши битта шлейф орқали техник қўриқлаш пунктига ва кассанинг навбатчилик хонасидаги хабар бериш ускунасига уланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Касса хоналари меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ёнғиндан хабар берувчи қурилмалар (тутунли, иссиқли ва ҳ.к.) билан жиҳозланади ва улар техник қўриқлаш пунктига ёки навбатчи ходимлар постидаги ёнғиндан хабар берувчи назорат қилиш ускунасига уланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари тизими ва кассани ёритиш тизими алоҳида-алоҳида монтаж қилинади ҳамда электр таъминоти турли манбалардан олинади. Симларнинг барча турлари пластмасса қувурларда яширилган ҳолда ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Касса хоналарининг қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари тизими ШНҚ 2.04.09-2007 «Бинолар ва иншоотларнинг ўт ўчириш автоматикаси» талабларига ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи сигнализация воситалари билан жиҳозланадиган объектларнинг идоравий рўйхатларига мувофиқ келиши ва доимо ишчи ҳолатда бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ички ишлар органларининг қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан хизмат кўрсатишга қабул қилинадиган кассалар ушбу бўлинмалар раҳбарияти кўрсатмасига биноан ҳимоя воситалари билан қўшимча равишда жиҳозланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Касса хоналарини қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан жиҳозлашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган махсус лицензияларга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Касса хоналарида монтаж қилинган қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларини монтаж ташкилотидан фойдаланишга қабул қилиш ва далолатномани имзолаш ички ишлар органлари қошидаги қўриқлаш бўлинмалари, давлат ёнғин назорати органлари ва нобанк кредит ташкилотлари вакиллари билан биргаликда тузилган комиссия томонидан амалга оширилади. Монтаж ташкилоти мажбурий тартибда қўриқлаш ва ёнғиндан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари монтажининг ижро чизмаси ва монтаж қилинган сигнализация аппаратларини ишлатиш йўриқномасини тақдим этади.
(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 августдаги 22/9-сонли қарорига (рўйхат рақами 1719-2, 09.09.2015 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 481-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига 2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1719-1, 14.02.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 7-сон, 94-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул маблағларини сақлаш ва ташиш пайтида уларнинг бутлигини таъминлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАВСИЯЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Нобанк кредит ташкилотлари раҳбарларига касса операцияларини юритиш, қўриқлаш — ёнғиндан огоҳлантириш воситаларига қараш, пул маблағларини қўриқлаш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишга қабул қилишда ёки лавозимларга тайинлашда ёки юқорида кўрсатилган ишларга вақти-вақти билан жалб этишда ушбу шахслар тўғрисида маълумотлар олиш учун ички ишлар органлари ва тиббиёт муассасаларига мурожаат этиш тавсия қилинади. Бунда касса операцияларини юритиш, қўриқлаш — ёнғиндан огоҳлантириш воситаларига қараш, пул маблағларини қўриқлаш ва ташиш ишларига қуйидаги шахсларни жалб этишга рухсат этилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қасддан жиноят содир этганлиги учун илгари жиноий жавобгарликка тортилган, судланганлиги белгиланган тартибда бекор қилинмаган ёки суд томонидан белгиланган зарарларнинг қийматини тўлаб бўлмаган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сурункали юқумли касаллиги бор шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат тартибини мунтазам равишда бузиб турувчилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
спиртли ичимликлар ёки шифокор рухсатисиз гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилувчилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Нобанк кредит ташкилотлари раҳбари кассирни пул маблағлари ва бойликларни банк муассасаларидан олиб келиш ёки уларга топшириш пайтида зарурат туғилганда ички ишлар органлари томонидан қўриқланишини ҳамда транспорт воситаси билан таъминлаши шарт.
_____ -сон 200___ йил «____» _____________ Тилхат
Текшириш бошланишидан олдин пул маблағларига доир барча кирим-чиқим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилди, менинг жавобгарлигимга келиб тушган барча пул маблағлари кирим қилинди, чиқиб кетганлари эса чиқимга киритилди.
Моддий жавобгар шахс
_________________
____________
_____________________
лавозими
имзоси
исми-шарифи
200____ йил «____» ________даги ____ -сонли буйруқ (фармойиш) га асосан 200 ___ йил «____» _________даги ҳолатидаги пул маблағларининг мавжудлиги текширилди.
Текшириш натижасида қуйидагилар аниқланди:
нақд пуллар
_____________сўм
______ тийин
Жами амалда мавжуд бўлган маблағлар __________ сўм ____ тийин _______________________________________________________________
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Далолатнома кассада амалда мавжуд бўлган пул маблағлари (нақд пуллар ва бошқалар)ни текшириш натижаларини акс эттириш учун қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия кассадаги барча пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа қимматликларни тўлиқ қайта санаш йўли билан мавжуд пулларни текширади. Далолатнома икки нусхада тузилади ва рўйхатга олиш комиссияси ҳамда моддий жавобгар шахс томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси нобанк кредит ташкилоти бухгалтериясига топширилади, иккинчи нусхаси моддий жавобгар шахсда қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текшириш бошлангунга қадар ҳар бир моддий жавобгар шахсдан ёки пул маблағларининг сақланиши учун жавобгар шахслар гуруҳидан тилхат олинади. Тилхат мазкур шаклнинг сарлавҳа қисмига киритилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Моддий жавобгар шахслар алмашганида далолатнома уч нусхада тузилади (бойликларни топширган моддий жавобгар шахсга, бойликларни қабул қилиб олган моддий жавобгар шахсга ва бухгалтерияга бериш учун).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 405-модда; 2013 й., 7-сон, 94-модда; 2015 й., 36-сон, 481-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2019 й., 10/19/1719-3/3999-сон; 26.01.2021 й., 10/21/3285/0073-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)