Ҳужжат кучини йўқотган 14.11.2017 25.09.2007 йилдаги 202-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.09.2007 йилдаги 202-сон
Дата вступления в силу
25.09.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 14.11.2017
Ҳужжат 25.09.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШДАН ТУШГАН, ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ АЙРИМ ОРГАНЛАРИ УСТАВ ФОНДИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УЧУН БЕРИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ давлат активларини сотишдан тушаётган, хўжалик бошқаруви айрим органлари устав фондини шакллантириш учун берилган маблағларни тақсимлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига 1-иловага* мувофиқ тегишли хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларнинг устав фондидан чиқарилаётган давлат активларини, сотишдан тушадиган маблағларни Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисоб рақамида жамлаган ҳолда, сотиш ҳуқуқи берилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган давлат активларини сотишдан олинган маблағларни 2-иловага* мувофиқ тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ уюшмага тушаётган маблағларни жамлаш ва улардан уюшма томонидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маблағларнинг қайтариш, шунингдек йилига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов тўлаш шартлари билан пахта тозалаш корхоналарини модернизация ва реконструкция қилишга йўналтирилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уюшма томонидан унга тушган маблағларнинг 2012 йилдан бошлаб 3 йил мобайнида давлатга қайтарилиши назарда тутилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 25 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
202-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 403-модда; 2011 й., 10-11-сон, 100-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2015 й., 26-сон, 340-модда; 2017 й., 25-сон, 543-модда)