ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ХОДИМЛАР ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 августда 245-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қарор қилади:
Фан ва техника давлат қўмитасининг 1995 йил 12 майдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган «Узлуксиз таълим тизимида илмий ва илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш тўғрисидаги низом» (1996 йил 6 май, рўйхат рақами 245) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари Э. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 17 август,
27-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 361-модда)