Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 19-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 21 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2024 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-1015-сонли «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 219-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 311-модда; 2006 йил, № 4, 157-модда) 19-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларни марказлашган ҳолда бошқариш, шунингдек уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 сентябрь,
ЎРҚ-107-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 353-модда)