Ҳужжат кучини йўқотган 20.01.1996 05.05.1994 йилдаги 1056-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.01.1996
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАРДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар ва солиқ тўловчилар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ тўловчининг шартнома тузиш ва эмиссия маълумотномасини рўйхатдан ўтказиш воситасида қимматли қоғозларга нисбатан мулкий ҳуқуқларни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатлари ёки ниятлари қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар деб эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу операцияларни белгиланган тартибда амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар учун солиқ тўловчилар ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Солиқ солиш объектлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шартноманинг баҳоси ва эмиссия маълумотномасини рўйхатдан ўтказиш ушбу Қонунга мувофиқ солиқ солиш объектлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Солиқ ставкалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ қуйидаги ставкалар бўйича ундирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эмитентдан қимматли қоғозлар эмиссия (чиқариш) маълумотномасини рўйхатдан ўтказишда эмиссия номинал қийматининг 0,5 фоизи миқдорида. Эмиссия маълумотномасини рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган солиқ қайтариб берилмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат қимматли қоғозларини сотиб олувчилардан битим суммасининг 0,1 фоизи миқдорида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битим қатнашчиларининг ҳар биридан қимматли қоғозлар олди-сотдиси юзасидан шартнома тузишда битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Солиқ имтиёзлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциядорлик жамияти томонидан илк бор чиқарилган акцияларни бу жамият давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан сотиб олувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мижознинг ҳисобидан ва унинг топшириғига биноан қимматли қоғозлар билан белгиланган тартибда воситачилик операцияларини амалга оширувчи юридик шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида туристик фаолият билан шуғулланувчи янги ташкил этилган юридик шахслар, ташкил этилган пайтдан бошлаб дастлабки фойда олгунга қадар бўлган даврда, аммо давлат рўйхатидан ўтган пайтидан эътиборан узоғи билан уч йил муддатга.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 118-I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Солиқ суммасини белгилаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ тўловчилар солиқ суммасини мустақил равишда, битимларнинг ҳақиқий суммасига ва тегишли солиқ ставкасига қараб ҳисоблаб чиқарадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар билан чет эл валютасида амалга оширилган операциялардан олинадиган солиқ мазкур операция ўтказилган кунда валютанинг расмий белгиланган курсига қараб Ўзбекистон Республикасининг пул бирлигида ҳисоблаб чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Солиқ тўлаш тартиби ва муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ мазкур операциялар рўйхатга олинаётган чоғда солиқ тўловчилар томонидан тўланади ва уч кунлак муддат ичида қуйидагилар томонидан республика бюджетига ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа бозорида битимлар тузишда фонд биржалари ҳамда товар биржалари ва бошқа биржаларнинг фонд бўлимлари томонидан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эмитентлар, қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари амалга ошириладиган операцияларни рўйхатга олувчи ва расмийлаштирувчи банк муассасалари ва бошқа муассасалари, шу жумладан воситачи муассасалар томонидан.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар дастлабки эмиссияси амалга оширилганда ҳар бир тузилган битим юзасидан олинадиган ҳақ тарзидаги солиқ қимматли қоғозларни сотиб олувчилардангина ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат қимматли қоғозлари билан амалга ошириладиган операциялардан олинадиган солиқ сотиб олувчилардангина ҳар бир битимдан ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Солиқ тўловчининг жавобгарлиги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашдаги хатоликлар учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Солиқ тўланишини назорат қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни солиқ органлари амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1994 йил 5 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1056-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 5-сон, 132-модда; Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда)