LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 25 апрелдаги ПҚ-628-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 9 июндаги 291-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1996 йил 6 июндаги 213-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Олмалиқ кон-металлургия комбинатини акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисида» 1997 йил 10 февралдаги 71-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.