«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
ижтимоий суғурта жамғармаси
1996 йил 15 март
08-1/101-сон
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
ижтимоий суғурта жамғармаси
1996 йил 15 март
08-1/101-сон
Ўзбекистон касаба уюшмалари
Федерацияси Кенгаши
1996 йил 3 апрель
ХД-01/135-сон
Федерацияси Кенгаши
1996 йил 3 апрель
ХД-01/135-сон
Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот вазирлиги
1996 йил 3 апрель
1-495-сон
Ижтимоий таъминот вазирлиги
1996 йил 3 апрель
1-495-сон
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
1996 йил 8 апрель
32-сон
Молия вазирлиги
1996 йил 8 апрель
32-сон
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазирлиги
1996 йил 4 апрель
155/03-1-сон
Меҳнат вазирлиги
1996 йил 4 апрель
155/03-1-сон
«ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМГА
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 24 апрелда 21-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомига (рўйхат рақами 430, 09.04.1998 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IV сессиясида қабул қилинган Меҳнат кодексига «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомни мувофиқ ҳолга келтириш учун қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
Нафақа миқдори
28-банд вақтинча меҳнатда қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидагича баён этилсин:
а) иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида:
меҳнатга майиб бўлган ёки касб касаллигига;
умумий меҳнат стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга;
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
ишлаётган Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига, байналмилал жангчиларга ва имтиёз жиҳатидан уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
Чернобиль АЭСдаги фалокат оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
Чернобиль фалокати оқибатида радиоактив ифлосланиш зонасидан кўчирилган, қон ҳосил қилиш органлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без касалликлари, хавфли ўсма (аденома, рак) билан касалланган ходимларга;
б) иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида:
Умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга;
21 ёшга етмаган сағир етим ходимларга;
в) иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида:
Умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга.
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
«Нафақа миқдори меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача, меҳнат дафтарчаси ёки унинг ўрнига берилган бошқа ҳужжат асосида ҳисобланган умумий иш стажига мувофиқ аниқланади».
38-банднинг 5-қаторидаги «ва» сўзидан кейин «таътил бошланишидан олдинги 12 ой мобайнида олинган сўзлари билан тўлдирилсин.
51-банднинг иккинчи қаторидаги «ҳолда» сўзи «тақдирда» сўзи билан алмаштирилсин.
52-банднинг тўртинчи қаторидаги «ҳолда» сўзи «тақдирда» сўзи билан алмаштирилсин.
56-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ёки ҳомиладорлик таътили бошланган ойдан олдинги 12 ой даврида олган ва суғурта бадаллари чегирилган барча мукофотларнинг 1/12 қисми, нафақа ҳисоблаб чиқариладиган ойлик иш ҳақига қўшилиб ўртача ойлик, кунлик иш ҳақи миқдори аниқланади. (Эслатма: кейинчалик бир ойдан ошган иш даври учун тўланадиган қўшимчалар «Мукофотлар» деб аталади)». Шу банднинг тўртинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
92-банднинг биринчи хат бошидаги «узлуксиз» сўзи «умумий» сўзи билан алмаштирилсин.
101-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ушлаш амалга оширилмайди» сўзлари «чегирмалар қилиш мумкин эмас» /башарти қонунда бошқа ҳолатлар кўзда тутилмаган бўлса/ сўзлари билан алмаштирилсин.
104-банднинг иккинчи хатбошидаги «Узлуксиз» сўзи «Умумий» сўзи билан алмаштирилсин.