LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сонли «Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда меҳнат бозоридаги вазиятни сифатли ва холисона баҳолаш, ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг амалдаги сонини халқаро стандартларга мувофиқ аниқлаш, меҳнат билан бандликни таъминлаш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасдиқланган Методика асосида ишсизларнинг (ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг) сонини минтақалардаги туманлар ва шаҳарлар бўйича аниқланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2007 йилнинг III чорагида бандлик ва меҳнат бозори масалалари бўйича минтақавий амалий семинарлар ўтказсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги тасдиқланган Методика асосида олинган ишсизлар ва иш билан таъминланмаганлар сони тўғрисидаги маълумотлардан иш ўринлари яратиш параметрларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритишда ҳамда ҳудудий бандлик дастурларининг бажарилишини баҳолашда фойдалансинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг иш билан таъминланганлигини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 31 январдаги 42-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 61-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ушбу Методика Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сонини минтақалар бўйича ҳисоблаб чиқиш ва шу асосда меҳнат ресурсларининг тегишли балансини ишлаб чиқиш тартибини белгилайди.
Методика Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) томонидан белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг иш билан таъминлаш ва меҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олади.
Ушбу методикада «ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли» тушунчаси халқаро стандартларда назарда тутилган «ишсизлар» тушунчасига тенг деб қаралади.
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқишда ва меҳнат ресурслари балансини тузишда ахборот базаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистика маълумотларидан ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган иш билан таъминлаш масалаларини ўрганиб чиқиш натижаларидан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) — қонун ҳужжатларига мувофиқ расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар, шунингдек ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган шахслар.
Расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар — 16 ёшдан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, иш, иш ҳақи ва даромадга эга бўлмаган, меҳнат органларида иш қидирувчи, ишлашга, касб бўйича тайёргарликдан ва қайта тайёргарликдан ўтишга, малака оширишга тайёр шахс сифатида рўйхатга олинган шахслар.
а) ёлланиб ишлаётганлар, шу жумладан ишларни тўлиқ бўлмаган иш вақти мобайнида ёки уйда иш ҳақи олиб бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;
б) касаллик, таътил, қайта тайёргарлик, малака ошириш, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб қоладиган бошқа ҳолларда иш жойида вақтинчалик бўлмаган фуқаролар;
в) ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар, кооперативлар аъзолари, фермерлар, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида меҳнат билан банд бўлганлар, бевосита мол ўстирувчилар, чорвачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар ва сотувчилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган фуқаролар тоифаларининг ишлаб чиқаришда қатнашадиган оила аъзолари;
г) Қуролли Кучларда, Миллий хавфсизлик ҳамда ички ишлар органлари ва қўшинларида хизматни, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар;
д) жамоат бирлашмаларида ва диний ташкилотларда ишлаётган, ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фуқаролар.
Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли — меҳнат билан банд ва ишсиз деб ҳисобланмайдиган шахслар, шу жумладан:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар;
Меҳнат ресурслари — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишлаётган шахслар.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли — ишламаётган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларидан ҳамда ва ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи шахслардан ташқари, меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар).
Меҳнат ресурслари баланси — меҳнат ресурслари мавжудлигини ҳамда уларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишини тавсифловчи кўрсаткичлар тизими.
Ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар (ишсизлар) сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар сонини ва иқтисодий фаол бўлмаганлар сонини чиқариб ташлаган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Меҳнат ресурслари сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
МЛА сони меҳнатга лаёқатли ёшидаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар) сонидан меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади:
Э(16—60), Х(16—55) бўйича — аҳолининг жинс ва ёш таркиби тўғрисидаги давлат статистика маълумотлари;
Ног бўйича — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги ногиронлар сони тўғрисидаги маълумотлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Пи бўйича — Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги пенсионерлар тўғрисидаги маълумотлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ММ — мигрант меҳнатчилар — чет элларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси резидентлари, уларнинг мазкур мамлакатда рўйхатга олинган ёки олинмаганлигидан қатъи назар.
ММ бўйича — статистика, божхона органларининг ҳамда меҳнат органлари томонидан махсус саволнома бўйича бандлик, меҳнат миграцияси масалалари бўйича ўтказиладиган ўрганишларнинг маълумотлари.
Расмий секторда банд бўлганлар давлат статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича аниқланади ва ҳисоблаб чиқилади ҳамда қуйидагилардан иборат бўлади:
ёлланиб (меҳнат шартномаси бўйича), шу жумладан сайланадиган лавозимларда ишлаётган доимий, вақтинчалик ва мавсумий ходимлар;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахс сифатида расман рўйхатга олинган фуқаролар;
юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган деҳқон хўжаликлари аъзолари ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ва деҳқон хўжаликларида қорамол ўстириш билан банд бўлган шахслар;
Халқаро меҳнат ташкилоти нормаларидан келиб чиқиб ҳамда Давлат статистика қўмитасининг ҳисобга олиш ва таснифлаш амалиётига мувофиқ иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар жумласига ижтимоий суғурта ва солиқ органларида ҳисобга турмаган қуйидаги шахслар киради:
уйда пулли хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар ва бошқалар);
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд шахслар сони меҳнат органлари томонидан бандлик масалалари бўйича ҳар чоракда амалга ошириладиган ўрганиб чиқиш асосида аниқланади.
Иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан банд аҳоли сонини аниқлаш учун бандлик масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари асосида:
а) иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
СЧСi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи;
ССi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони;
б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг аниқ тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони тўғрисида ахборот олиш манбаи — аҳолининг жинси ва ёши бўйича таркиби тўғрисидаги давлат статистика маълумотлари;
в) иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун фаолиятнинг ҳар бир аниқ тури бўйича ИТНР тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
Меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган шахслар сони қуйидаги тартибда босқичма-босқич аниқланади:
1) Биринчидан, ишга жойлаштиришга муҳтожларни аниқлаш мақсади учун меҳнат органлари томонидан меҳнат эмиграцияси бўйича саволномага мувофиқ, меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишларни ўтказиш пайтида мигрант меҳнатчилар сифатида чет элда турганлар сони аниқланади. Бунинг учун:
а) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича (меҳнат эмиграцияси модулига биноан) ҳар чоракдаги ўрганишлар маълумотлари асосида меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётган шахсларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
КММС — меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахсларнинг (мигрант меҳнатчиларнинг) меҳнат билан бандлик масаласи бўйича уй хўжаликларини ўрганиш давомида аниқланган сони;
б) мигрант меҳнатчиларнинг сўралганларнинг умумий сонидаги салмоғи бўйича мигрант меҳнатчиларнинг меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли таркибидаги умумий сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
в) зарурат бўлганда, меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошираётганларнинг сони жўнаб кетган йўналиши (мамлакати) бўйича аниқланади.
ўрганишлар маълумотлари бўйича ҳар қайси мамлакатдаги меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчиларнинг сўралганлар умумий сонидаги салмоғи аниқланади;
меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли умумий сонига нисбатан салмоқни пропорционал равишда ҳисоблаб чиқиш ва жамлаш йўли билан муайян мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган мигрант меҳнатчилар сони аниқланади.
2) Иккинчидан, умуман республика бўйича меҳнат ресурсларини ҳисоблаб чиқишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахслар сони ҳисобга олинади. Уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Схема бўйича, қуйидагиларни ўз ичига олувчи интеграциялашган ахборотлар модули асосида аниқланади:
а) чет элга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари;
в) меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошириш учун фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан берилган рухсатномалар маълумотлари;
Ў — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақи ва меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар;
ИББ — ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган шахслар, шунингдек кўчар ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезадиган аҳолининг ҳисобланган сонидан (мазкур Методиканинг 3-бандида кўрсатилган формула бўйича аниқланган) ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида расман ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари маълумотлари расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар бўйича ахборот олиш манбаи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг иш билан бандлигини ўрганиш махсус танлаб олинган уй хўжаликлари аъзоларидан сўраб чиқиш йўли билан амалга оширилади.
Уй хўжаликларини сўраб чиқиш ҳар чораклик асосида Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари ходимлари томонидан ҳар чоракнинг охирги ойи иккинчи ўн кунлиги мобайнида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сўраб чиқилиши керак бўлган уй хўжаликларини танлаш ҳар бир туман бўйича маълумотларнинг репрезентативлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича уй хўжаликларининг камида бир фоизини сўров билан қамраб олиш ҳисобга олинган ҳолда пропорционал танлов бўйича ўтказилади.
Уй хўжаликларини сўраб чиқиш Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан туман (шаҳар) статистика бўлимлари билан биргаликда тўрт босқичда ўтказилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) биринчи босқичда ҳар бир туман бўйича ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликлари сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Аҳоли пунктларини танлаш туман (шаҳар) статистика бўлими билан келишган ҳолда Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) тўртинчи босқичда аҳоли пунктларида (маҳаллаларда) мавжуд бўлган уй хўжаликлари рўйхатлари асосида ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг аниқ рўйхати аниқланади.
Бунда танлашнинг қуйидаги тартиб-қоидасини назарда тутадиган «пропорционал босқичма-босқич танлаш» усулидан фойдаланилади:
— мазкур аҳоли пунктида (маҳаллада) жойлашган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонини ўрганилиши керак бўлган уй хўжаликларининг ҳисобланган сонига бўлиш йўли билан «танлаш босқичи» аниқланади (масалан, танлаб олинган аҳоли пунктида 300 та уй хўжалиги мавжуд бўлиб, ўрганиладиган уй хўжаликлари сони эса 30 тани ташкил этиши керак бўлса, «танлаш босқичи» «10» ни (300:10) ташкил этади);
— уй хўжаликларининг умумий сонидан «танлаш босқичи»га бир карра ҳар бир уй хўжалигига тартиб рақами берилади ва танлаб олинади.
Уй хўжаликлари сўрови Давлат статистика қўмитаси билан келишган ҳолда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган махсус сўровнома бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Уй хўжаликларининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги барча аъзоларидан сўраб чиқилиши керак, улар ҳозир бўлмаган тақдирда эса ҳозир бўлмаган уй хўжаликлари аъзоларига тегишли жавобларни уй хўжалигининг бошқа ваколатли аъзосидан олишга йўл қўйилади.
Сўровни амалга оширган ходимлардан уй хўжаликлари сўровининг тўлдирилган сўровномаларини қабул қилиш Бандликка кўмаклашиш марказининг ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган аҳолини ҳисобга олиш ва улар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш бўлими бошлиғи томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
сўровнома саволларига жавобларнинг мантиқлилиги ва бир-бирига зид эмаслигини текшириш таъминланиши керак.
Уй хўжаликлари сўрови ўтказилишининг сифати учун жавобгарлик уй хўжаликлари сўровини ўтказган ходимга ва сўровномани қабул қилиб олган шахсга юкланади.
Сўровнома материали қабул қилиб олингандан кейин уни қайта ишлаш махсус компьютер дастури ёрдамида амалга оширилади. Маълумотлар базасини шакллантириш (маълумотларни компьютерга киритиш) Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Маълумотлар компьютерга тўлиқ киритилгандан кейин маълумотлар базаси ҳар бир туман бўйича алоҳида файллар шаклида кейинчалик узил-кесил пухта ишлаш ва таҳлил қилиш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумотлар базасини шакллантириш (компьютерга киритиш) — ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 1-кунигача;
ҳар бир туман бўйича йиғма жадвалларни пухта ишлаш ва олиш — ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача;
текшириш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва таҳлилий жадваллар тайёрлаш — ҳисобот чораги охирги ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача.
Маълумотлар ва мазкур Методикага мувофиқ амалга оширилган ҳисоб-китоблар асосида мазкур Методикага 1-иловада келтирилган кўрсаткичлар тизими бўйича меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб, ҳисобот прогноз баланслари ишлаб чиқилади.
Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси меҳнат бозорининг ҳолати ва меҳнат билан бандлик тўғрисида тезкор ва холисона ахборот олиш ҳамда туманлар ва шаҳарлар бўйича алоҳида минтақалар бўйича, шунингдек умуман республика бўйича ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахслар сонини аниқлаш мақсадида меҳнат органлари, статистика органлари, иқтисодиёт органлари томонидан биргаликда ишлаб чиқилади.
Ҳисоб-китоб баланси асосида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (ҳокимликлар) томонидан аҳолини иш билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, шу жумладан ҳудудлар бўйича иш ўринлари ташкил этиш параметрларини ишлаб чиқиш ва, зарурат бўлганда, унга тузатишлар киритиш, шунингдек ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига йўналтириладиган молиявий ресурслар ҳажмини аниқлаш амалга оширилади.
Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда йилнинг ҳар чорагида ишлаб чиқилади:
мазкур Методиканинг 3.2.1-бандида кўрсатилган иш билан банд бўлганлар тоифаларининг сони тўғрисида давлат статистика ҳисоботининг дастлабки маълумотлари;
3.2.2-бандга мувофиқ аниқланган норасмий секторда иш билан банд бўлган шахслар сони ва мазкур Методиканинг 3.2.3-бандига мувофиқ аниқланган чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар сони;
мазкур Методика 3.2.3-бандининг «б» қисмига мувофиқ аниқланган эмигрант меҳнатчилар сони. Бунда туманлар, шаҳарлар, вилоятлар бўйича меҳнат ресурслари баланси ҳисоб-китобида иш билан бандлик бўйича уй хўжаликларини ўрганиб чиқишга киритилган меҳнат эмиграцияси юзасидан модул саволларига жавоблар бўйича олинган чет элдаги мигрант меҳнатчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинади.
Меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси мазкур Методикага 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилади.
Меҳнат ресурслари ҳисоб-китоб балансини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туманлар (шаҳарлар) бўйича меҳнат ресурсларининг ҳисоб-китоб баланси тегишли Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ҳисобот чорагининг охирги ойидан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай ишлаб чиқилади ва Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига, шунингдек Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий бошқармаларга тақдим этиладиган ҳисоб-китоб балансига туманлар ва шаҳарлар бўйича уй хўжаликларини ўрганиб чиқиш натижаларининг тартибга солинган маълумотлари (жадвал шаклларида) илова қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда олинган маълумотлар асосида ва мазкур Методикада назарда тутилган тартиб-қоидаларга мувофиқ ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ҳисоб-китоб балансларини ишлаб чиқадилар. Бунда умуман республика бўйича меҳнат ресурслари йиғма балансини ишлаб чиқишда такомиллаштирилган божхона декларацияси бўйича статистика ҳисоботи маълумотлари, меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича ўрганишлар материаллари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг чет элдаги консуллик муассасалари маълумотлари асосида олинган эмигрант меҳнатчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси ҳар бир йил якунлари бўйича тасдиқланган статистика ишлари дастурига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади.
Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси давлат статистика ҳисоботи маълумотлари аниқлаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда ҳисоб-китоб баланслари маълумотларига асосланади.
Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси бўлажак давр учун (мақсадларга боғлиқ ҳолда — 1 йилга, 5, 10 йилга ва ҳоказо) Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг (ишсизларнинг) амалдаги ва кутилаётган сони;
ишлаётганлар сонининг белгиланган параметрлари, иш билан бандликнинг ўсиши ва инвестиция дастурларини, тармоқлар ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мўлжалланган натижалари муносабати билан иш билан бандликнинг ўсиши ва унинг таркибий ўзгариши;
меҳнат ресурслари сонини ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли турли тоифаларини (ўқувчилар, бола парвариши бўйича таътилда бўлган аёллар ва бошқалар) шакллантирадиган келгусидаги демографик жараёнлар динамикаси.
Меҳнат ресурсларининг прогноз балансидан минтақаларнинг демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжларни ва келгусида аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурлари параметрларини аниқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фойдаланилади.
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикасига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Т/Р | Тоифалар ва кўрсаткичлар номи | Ҳисобга олиш шакллари |
I. Иш билан таъминланган аҳоли | ||
1. Иқтисодиётнинг расмий сектори | ||
1.1. | Ёлланиб ишлайдиганлар. | Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари. |
1.1.1. | Доимий ишчилар. | Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари. |
1.1.2. | Вақтинчалик ишчилар. | Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер, шу жумладан фуқаровий-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишлайдиган ишчилар, шакллари. |
1.1.3. | Мавсумий ишчилар. | Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари. |
1.2. | Хусусий корхоналар эгалари (иш берувчилар), шу жумладан фермерлар. | Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т, 1-т (қх), 1-мб, 1-мб (сх), 1-мб (вэс), 1-вэд, 1-фермер шакллари. |
1.3. | Кооперативлар ва ширкатлар аъзолари. | Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т (қх) шакли. |
1.4. | Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари аъзолари. | Давлат статистика ҳисоботи (№1-деҳқон шакли), Бандликка кўмаклашувчи туманлар (шаҳарлар) марказлари маълумотлари. |
1.5. | Нодавлат нотижорат ташкилотлар ишчилари. | Меҳнат бўйича давлат статистика ҳисоботи маълумотлари: 1-т шакли. |
1.6. | Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар сифатида расман рўйхатдан ўтказилган фуқаролар. | Солиқ органларида (ДСҚ) рўйхатдан ўтказиш маълумотлари, иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари. |
1.7. | Ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотлар ишчилари. | Маъмурий ҳисобот маълумотлари. |
2. Иқтисодиётнинг норасмий сектори | ||
2.1. | Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган деҳқон хўжаликлари аъзолари. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги) маълумотлари. |
2.2. | Уйда пулли хизматлар кўрсатиш билан банд бўлган шахслар (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, ҳайдовчилари, қоровуллари ва бошқалар). | Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги) маълумотлари. |
2.3. | Жисмоний шахсларда ҳақ тўлаш ҳисобига ишлайдиган шахслар. | Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги) маълумотлари. |
2.4. | Оила бошлиқларига уларнинг тадбиркорлик фаолиятига ёрдам берадиган оила аъзолари. | Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги) маълумотлари. |
2.5. | Тегишли рўйхатдан ўтмасдан ишлайдиган тадбиркорлар. | Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги) маълумотлари. |
3. Иш билан таъминланган аҳолининг бошқа тоифалари | ||
3.1. | Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар. | Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш ва меҳнат эмиграцияси масалалари бўйича махсус ўрганиб чиқиш маълумотлари (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги); Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълумотлари; умуман республика бўйича меҳнат ресурслари балансини ҳисоб-китоблашда фойдаланиладиган Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги маълумотлари. |
II. Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) | ||
II.1. | Ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги вақтинча иш билан банд бўлмаган шахслар. | Статистика маълумотлари ва иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш маълумотлари (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги) асосида ҳисоблаш йўли билан аниқланади. |
II.2. | Расман рўйхатдан ўтказилган ишсизлар. | Бандликка кўмаклашувчи туманлар (шаҳарлар) марказлари маълумотлари. |
III. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли | ||
III.1. | Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар. | Давлат статистика ҳисоботи маълумотлари (Давлат статистика қўмитаси). |
III.2. | Уй бекалари ва болани парвариш қилувчи ишламайдиган аёллар. | Давлат статистика ҳисоботи маълумотлари (Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги). |
III.3. | Ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари. | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълумотлари. |
III.4. | Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган, шунингдек мол-мулк ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар. | Иш билан таъминлаш масалалари бўйича танлаб ўрганиб чиқиш (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги) маълумотлари. |
IV. Меҳнат ресурслари | ||
IV.1. | Меҳнат ресурслари. | Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида аниқланади (Давлат статистика қўмитаси). |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикасига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/р | Кўрсаткичлар номи | Ҳисоблаш методи | Ўзбекистон Республикаси бўйича жами, минг киши | Қорақалпоғистон Республикаси | Андижон вилояти | Бухоро вилояти | Жиззах вилояти | Қашқадарё вилояти | Навоий вилояти | Наманган вилояти | Самарқанд вилояти | Сурхондарё вилояти | Сирдарё вилояти | Тошкент вилояти | Фарғона вилояти | Хоразм вилояти | Тошкент шаҳри |
1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 |
01 | Меҳнат ресурслари жами | 02 + 11-сатрлар йиғиндиси | |||||||||||||||
шу жумладан: | |||||||||||||||||
02 | Иқтисодий фаол аҳоли | 03 + 08-сатрлар йиғиндиси | |||||||||||||||
шундан: | |||||||||||||||||
03 | Иш билан банд аҳоли | 04 + 05 + 06 + 07 сатрлар йиғиндиси | |||||||||||||||
шу жумладан иқтисодиёт секторлари бўйича: | |||||||||||||||||
04 | Расмий секторда | статистика ҳисоботлари маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
05 | Норасмий секторда | ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
06 | Хорижга ишга кетганлар | идоравий ҳисоб ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
07 | Бошқалар | маъмурий ҳисоб маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
08 | Ишга жойлаштиришга муҳтож иш билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) | 09 + 10-сатрлар йиғиндиси | |||||||||||||||
шундан: | |||||||||||||||||
09 | Ишсиз сифатида расман рўйхатдан ўтказилганлар | Бандликка кўмаклашувчи марказлар ҳисоби маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
10 | Мустақил иш қидирувчилар | статистика ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича ҳисоблаш | |||||||||||||||
11 | Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли | 12 + 16 + 14 + 15-сатрлар йиғиндиси | |||||||||||||||
шундан: | |||||||||||||||||
12 | Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга бўлмаган ўқувчилар ва талабалар. | статистика маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
13 | Уй бекалари ва болани парвариш қилувчи ишламайдиган аёллар. | статистика ва ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
14 | Ишламайдиган учинчи гуруҳ ногиронлари. | идоравий ҳисоб маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
15 | Ихтиёрий равишда иш билан банд бўлмаган, шунингдек мол-мулк ва кўчмас мулкдан даромад оладиган ишламайдиган шахслар. | ўрганиб чиқиш маълумотлари бўйича | |||||||||||||||
Кейинги таҳрирга қаранг.