Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекистон» давлат теннис клубини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида теннис ва сув спортини янада ривожлантириш, хорижий давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялаш ва ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбексавдо» АЖ, «Ўзозиқовқаттаминот» давлат акциядорлик жамиятининг 2001 йил 1 январдан «Юнусобод-теннис» давлат теннис клубининг очиқ теннис корти негизида мазкур очиқ теннис кортини «Юнусобод-теннис» давлат теннис клуби таркибидан чиқарган ҳолда «Ўзбекистон» давлат теннис клубини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. «Юнусобод-теннис» давлат теннис клуби ҳудудидаги очиқ сузиш ҳавзаси қурилиш ишлари якунланганидан сўнг, янги ташкил этилган «Ўзбекистон» давлат теннис клуби балансига ўтказилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 29 декабрь,
512-сон