Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҲУКУМАТЛАРАРО БИТИМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тасдиқлансин:
1997 йил 15 январь куни Прага шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Чехия Республикаси ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги Шартнома;
Ўзбекистон Республикаси томонидан 1997 йил 9 январда имзоланган «Интерфакс» ахборот агентлиги билан ҳамкорликнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги Битим (7-моддадан ташқари, изоҳ билан).
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари, Ташқи ишлар вазири ушбу халқаро шартномаларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 9 июль,
342-сон