Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ 2005 ЙИЛДА МАМЛАКАТНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИ ВА 2006 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ ЭНГ МУҲИМ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2006 ЙИЛ 10 ФЕВРАЛДА БЎЛИБ ЎТГАН ЙИҒИЛИШИДАГИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ 2006 ЙИЛ 24 ФЕВРАЛДА ЎТКАЗИЛГАН БЕШИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИДАГИ «МАМЛАКАТИМИЗ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ – ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИ БЎЛИШИ ДАРКОР» МАЪРУЗАЛАРИНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ БАЖАРИШГА ОИД ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ ҲАРАКАТ ДАСТУРИНИНГ 10-БАНДИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360-IV-сонли «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Сенат қўмиталари ва комиссияларининг назорат фаолиятини амалга ошириш масалаларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришини таъминлаш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари билан минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим масалаларини ҳал этишдаги ишлар мувофиқлаштирилишини такомиллаштириш, шунингдек халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Намунавий регламенти тасдиқлансин (илова қилинади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низом тасдиқлансин (илова қилинади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш юзасидан Тавсиялар маъқуллансин.
4. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига доимий комиссиялар тўғрисидаги ўз регламентлари ва низомларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Намунавий регламенти ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низомда баён этилган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. Собиров
Тошкент ш.,
2006 йил 8 июнь,
173-I-сон
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий
Кенгашининг ______йил «__»
_________ _____-сонли қарорига
ИЛОВА
Кенгашининг ______йил «__»
_________ _____-сонли қарорига
ИЛОВА
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг намунавий иш тартиби
(РЕГЛАМЕНТИ)
I-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлар, шунингдек шаҳарлар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари (бундан буён матнда «тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши» деб юритилади) давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидир.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мазкур «Иш тартиби» (регламенти) га мувофиқ амалга оширади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари эса ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари ва мазкур иш тартиби (регламенти) га мувофиқ амалга оширадилар.
2-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияда тасдиқланган (жорий, йиллик ёки Кенгашнинг ваколат муддатига мўлжалланган) иш режаси асосида фаолиятини асосий йўналишларини белгилаб олади. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси унинг таркибидаги доимий комиссиялар, тегишли ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари ишини режалаштиришда асос бўлиши мумкин.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси лойиҳаси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати, доимий комиссиялари, ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари, шу ҳудуддаги корхона, муассаса ва нодавлат ташкилотлари таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси сессияда қабул қилинади ҳамда тегишли давлат органлари ва нодавлат ташкилотларига ижро ёки маълумот учун юборилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режасининг бажарилиши Кенгаш сессияси ва сессия оралиғида доимий комиссиялар йиғилишларида муҳокама этиб борилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режасига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масаласи тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, доимий комиссиялари ва депутатларнинг таклифига биноан сессияда кўриб чиқилиб, мазкур иш тартиби (регламент)да белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси ижросини ташкил этиш учун тегишли ҳоким — Кенгаш раиси (раҳбари) масъул ҳисобланади.
3-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ишини тегишли ҳудуд ҳокими – Кенгаш раиси (раҳбари) ташкил этади ва раҳбарлик қилади.
Ҳоким ўз фаолияти юзасидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши олдида ҳисобдордир.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ваколат муддати – беш йил.
4-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ҳудуд учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифаларини амалга оширишни, жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини, давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқа ва ҳамкорликни, аҳолини ҳудудий бошқариш ишларига жалб этишни таъминлайди.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши тегишли ҳудудда ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришга кўмаклашади, ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туради.
5-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиялари иши давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда сессия қарори асосида бошқа тилларда ҳамоҳанг (синхрон) таржимаси таъминланади.
II-боб. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг сессияларини чақириш ва ўтказиш
6-модда. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир.
7-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиялари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, у йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ, йилига камида икки марта чақирилади. Шунингдек, сессия халқ депутатлари тегишли Кенгаши депутатлари камида учдан икки қисмининг ташаббусига биноан ҳам чақирилиши мумкин.
8-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг кун тартиби тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, депутат, депутатлар гуруҳи ва доимий комиссиялар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда тайёрланади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида кўриб чиқиш учун киритилаётган муҳим ва долзарб масалаларни тайёрлаш бўйича тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан соҳа ёки тармоқ мутахассислари ва олимларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳи ташкил этилиши мумкин. Ишчи гуруҳи масалани ҳудуддаги сайловчилар, тегишли ҳокимликнинг бошқармалари, бўлимлари ва бошқа тузилмалари, шунингдек, корхона, муассаса ва бошқа нодавлат ташкилотларнинг фикр-мулоҳазаларини эътиборга олган ҳолда тайёрлайди.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилаётган масалалар ва қарор лойиҳаси дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан қараб чиқилади ҳамда кун тартиби бўйича тайёрланган ҳужжатлар тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбарига тақдим этилади.
9-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясини, жумладан навбатдан ташқари сессиясини чақириш ҳақидаги қарор тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан қабул қилинади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг вақти, ўтказиш жойи ва кун тартиби тўғрисида депутатларга етти кун илгари маълум қилинади. Шунингдек, уларга тегишли ҳужжатлар танишиш учун юборилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси чақирилгани тўғрисидаги хабар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши мумкин.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси қоида тариқасида тегишли ҳудуд марказида, заруратга қараб сайёр тарзда шу ҳудуддаги бошқа жойда ҳам ўтказилиши мумкин.
10-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси, башарти унда жами депутатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Депутатлар тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг ҳар бир йиғилиши олдидан рўйхатга олинади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларини ўтказишга мўлжалланган бинода, башарти электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, ҳар бир депутат учун алоҳида-алоҳида ўринлар ажратилади.
11-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларига Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қонунчилик палатаси депутати иштирок этиши, шунингдек, тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари, корхона, муассаса, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясига таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек, улар мазкур иш тартиби (регламент) да белгиланган қоидаларга риоя қилишлари ва раислик қилувчи талабларига бўйсунишлари лозим.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясига таклиф қилинаётган шахсларнинг сони ва таркиби тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан ҳал этилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясига таклиф қилинган шахслар учун йиғилишлар залида махсус жойлар ажратилади.
12-модда. Янги сайланган тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг биринчи сессияси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан сайловдан кейин кечи билан уч ҳафталик муддат ичида чақирилади.
Биринчи – ташкилий сессия кекса депутатлардан бири томонидан очилади ва у тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари тасдиқлангунга қадар сессияни бошқаради.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, у йўқлигида эса Кенгашнинг қарорига ёки унинг топшириғига биноан мазкур Кенгашнинг депутатларидан бири раислик қилади.
13-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашнинг сессияларида ҳоким ва унинг ўринбосарлари лавозимларига тасдиқланади, доимий комиссиялар тузилиб, уларнинг таркибидаги аъзолари сайланади. Шунингдек, ижроия ҳокимияти таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ҳокимнинг тақдимига биноан ҳокимлик тузилмаси, штатлар жадвали ва иш ҳақи фондини тасдиқлайди. Мазкур масалалар юзасидан депутатлар умумий сони кўпчилигининг очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида-алоҳида қарор қабул қилинади.
14-модда. Янги сайланган тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг биринчи сессиясида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш тўғрисида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.
Бўшаб қолган депутат ўрнига сайлов ўтказилганда ҳам сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ депутатнинг ваколатини тасдиқлаш тўғрисида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.
15-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ҳар бир сессияни ўтказиш даври учун депутатлар орасидан сессия котиби ёки котибияти сайланади. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси котиби ёки котибиятини сайлаш тўғрисидаги масала юзасидан депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг котиби ёки котибияти:
– сўзга чиқувчилар рўйхатини, депутат сўровлари, маълумотномалар, ахборотлар, таклифлар ҳамда бошқа материалларни сессия ҳужжатлари сифатида қабул қилиб олади;
– музокараларда сўзга чиқиш учун ёзилган депутатлар ва бошқа иштирокчилар рўйхатини сессия раисига тақдим этади;
– сессия ишига тааллуқли масалалар юзасидан депутатларга тушунтиришлар беради;
– сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан ахборот тайёрлайди.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида котиб ёки котибият томонидан тайёрланган ахборот тингланади.
Котиб ёки котибият тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан ҳужжатларни тегишли тартибда баённома ёки стенограммада акс эттирилишини ташкил этади.
16-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг баённомаси қўйидаги тартибда тузилади:
– Кенгашнинг номи, сессиянинг тартиб рақами (чақириқ доирасида);
– сессия ўтказилган кун ва жойи;
– Кенгашга сайланган депутатлар сони, ҳозир бўлган ва қатнашмаётган депутатлар сони, шунингдек, бошқа таклиф этилган шахсларнинг сони;
– сессиянинг кун тартиби, ҳар бир масала юзасидан маърузачи ҳамда қўшимча маърузачининг фамилияси ва лавозими масаласи Кенгашда кўриб чиқилиши учун ким томонидан киритилган;
– музокараларда сўзга чиққан депутатлар, шу жумладан Кенгаш депутатлари бўлмаган шахслар, шунингдек, маърузачи ва қўшимча маърузачиларга сўров ёки саволлар (ёзма ёхуд оғзаки) берган депутатларнинг фамилиялари, сайлов округларининг рақами ва лавозимлари;
– қабул қилинган барча қарорларнинг рўйхати, уларни қабул қилишни «ёқлаб», «қарши» ёки «бетараф» берилган овозлар сони кўрсатилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг кун тартибини тасдиқлаш, музокараларни тўхтатиш, маълумот, ахборот, хабар ва бошқа тартиботлар тўғрисидаги масалалар баённоманинг матнида акс эттирилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясининг баённомасига маърузалар, қабул қилинган қарорлар, сессияда иштирок этган ва қатнашмаётган депутатлар рўйхати ҳамда таклиф этилган иштирокчилар рўйхати ва бошқа материаллар илова қилинади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси баённомаси ёки стенограммаси сессия тугагандан сўнг 3 кун муддатдан кечиктирилмай тайёрланиб имзолаш учун тақдим этилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси баённомаси ёки стенограммасининг асл нусхалари тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳида сақланади. Кейинчалик «Архивлар тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибга мувофиқ давлат архивига сақлаш учун топширилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси баённомаси ва стенограммалари Кенгаш депутатларининг талабига биноан, уларга танишиб чиқиш учун берилиши мумкин.
17-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси ўз ишини кун тартибини тасдиқлашдан бошлайди.
Раислик қилувчи томонидан кун тартибидаги масалалар бирма-бир ёки умумий тарзда овозга қўйилиши мумкин.
Кун тартиби юзасидан депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда улар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.
Кун тартиби қоида тариқасида: асосий, ташкилий, ахборот ва бошқа турли хил масалалар тарзида тузилади.
Бунда:
– тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ваколатига киритилган норматив хусусиятга эга бўлган масалалар — асосий;
– тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши органларини ташкил этиш ва мансабдор шахсларини сайлаш, улар таркибини ўзгартириш, депутатлар ваколатини муддатидан илгари тугатишга оид масалалар – ташкилий;
– алоҳида қарор қабул қилиш талаб этилмайдиган, тартиботга оид ҳамда маълумот тарзидаги масалалар – ахборот ва бошқа турли хил масала ҳисобланади.
18-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида раислик қилувчи:
– Кенгаш сессиясини олиб боради ва унинг ишига раҳбарлик қилади;
–маърузачи, қўшимча маъруза қилувчиларга ва муҳокамада сўзга чиқувчиларга навбатма-навбат сўз беради;
–зарур ҳолларда сўзга чиқиш навбатини алмаштириши мумкин. Бундай ҳолларда унинг сабабини тушунтиради;
– муҳокама қилинаётган масала юзасидан хоҳлаган пайтда сўзга чиқиши мумкин;
– иш тартибида белгиланган тартибни қўпол равишда бузишга йўл қўйган депутат ёки иштирокчини тартибга чақириб огоҳлантиради. Улар томонидан бундай хатти-ҳаракат такрорланган тақдирда залдан чиқариб юбориш чорасини кўриши мумкин;
– депутатнинг ёзма равишда билдирган сўрови, аризаси, таклифи, фикр-мулоҳазасини ўқиб эшиттиради;
– депутат сўрови, савол, таклиф, фикр-мулоҳаза, шунингдек, сессияни олиб бориш бўйича эътирози, қарор лойиҳасига доир тузатиши, овоз бериш масаласи бўйича чиқиши учун унинг илтимосига кўра сўз беради;
– муҳокама якунида қарор лойиҳаларини овозга қўяди ва овоз бериш натижаларини эълон қилади;
– тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиясида қабул қилинган қарорлар, баённома, стенограммани имзолайди;
– раислик қилувчи муҳокама жараёнида сўзга чиққан депутат ёки иштирокчилар фикрини бирон-бир тарзда баҳолаши ёки шарҳлаши ёхуд қарор қабул қилишда тазйиқ ўтказишдан ўзини тийиши лозим.
19-модда. Ҳудудни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва долзарб муаммоларни муҳокама этиш мақсадида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (бундан буён матнда «Сенат» деб юритилади) қўмиталарининг сайёр мажлислари – «Бирлашган сессиялари» ўтказилиши мумкин.
Бирлашган сессия Сенат қўмитасининг раиси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раиси билан келишган ҳолда ўтказилади.
Бирлашган сессия кун тартибидаги масалалар Сенатнинг қўмитаси ва тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг тегишли доимий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланади.
Бирлашган сессияни чақириш, ўтказиш жойи, вақти ва бошқа масалалари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши иш тартиби (регламенти) га биноан амалга оширилади.
III-боб. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг сессиясида масалаларни кўриб чиқиш тартиби
20-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши тегишли ҳудудда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида қонунийлик ва ҳуқуқий-тартибот, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқ ва йиғимларни белгилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади ва тегишли норматив ҳужжатларни қабул қилади.
21-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиялари очиқ тарзда ўтказилади. Зарурат туғилганда, депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинган қарорга асосан ёпиқ йиғилишлар ҳам ўтказилиши мумкин.
22-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида қоида тариқасида масалалар қуйидаги тартибда, яъни:
– маърузалар учун 30 дақиқагача;
– қўшимча маърузалар учун 20 дақиқагача;
– музокара учун 10 дақиқагача;
– якунловчи сўз учун 5 дақиқага қадар вақт ажратилади.
Музокараларда такрорий сўзга чиқиш учун, шунингдек, йиғилишни олиб борилиши тартиби юзасидан, овоз бериш сабаблари бўйича, номзодлар юзасидан сўзга чиқиш, баёнот, савол, таклиф, хабар ва маълумотлар учун 3 дақиқага қадар вақт ажратилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси маъруза, қўшимча маъруза юзасидан музокараларда сўзга чиқиш, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш тартибларига оид ҳамда сессия ишидаги танаффуслар учун ажратилган вақтни вазиятдан келиб чиққан ҳолда ўзгартириши мумкин. Депутатлар томонидан билдирилган таклифлар сессия котиби ёки котибияти томонидан тайёрланиб раислик қилувчига берилади. Сессия тартиботига киритилган бу ўзгаришлар тўғрисида раислик қилувчи сессия иштирокчиларига маълумот тариқасида эълон қилади.
Тартиботга оид масалалар юзасидан алоҳида қарорлар қабул қилиниши талаб этилмайди.
23-модда. Кенгаш йиғилишларида депутат битта масала юзасидан музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.
Маърузачи ва қўшимча маърузачи музокараларни тугатишдан олдин якунловчи сўзга чиқиши мумкин.
Маърузачи ёки музокарада сўзга чиққан депутат белгиланган вақтдан узоқроқ гапираётган бўлса ёки муҳокама этилаётган масала моҳиятидан четлашган бўлса, раислик қилувчи дастлаб уни огоҳлантиради, нотиқ раислик этувчининг талабига итоат этмаса, унга нисбатан тегишли чора кўришга мажбур бўлади.
24-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилган кун тартибидаги ҳар бир масала, жумладан маҳаллий бюджет ва унинг ижросига оид ҳисобот, ҳоким ва унинг ўринбосарларининг фаолиятига доир ҳисоботлар, ҳокимлик бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий тузилмалари фаолияти юзасидан ҳисоботлар тингланади ва эркин муҳокама қилинади.
Муҳокама жараёни ҳоким, унинг ўринбосарлари, доимий комиссия раислари ёки депутатларнинг мазкур масала юзасидан маъруза ёки қўшимча маърузаси, депутатларнинг маърузалар юзасидан музокара сўзи, таклиф этилган иштирокчиларнинг эса фикр-мулоҳазалар билдириш шаклида амалга оширилади.
Айрим ҳолларда муҳокама этилиши лозим бўлган масаланинг моҳиятини ҳисобга олиб, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси маъруза тингламасдан масаланинг моҳиятига доир қисқача ахборот тинглаб ёки доимий комиссиялар ёхуд депутатларнинг тушунтиришлари билан чекланган ҳолда депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилиши мумкин.
IV-боб. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг сессияларида қарорлар қабул қилиш ва эълон қилиш тартиби
25-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида қабул қилинган қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Зарур ҳолларда, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси қарорига биноан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин.
Залда овоз беришнинг электрон тизими ўрнатилган жойларда очиқ ёки яширин овоз бериш электрон тизими ёрдамида ўтказилади.
26-модда. Ҳар бир депутат бир овозга эга бўлиб, муҳокама қилинган масала юзасидан «ёқлаб» ёки «қарши» ёхуд «бетараф» эканини билдириб овоз беради.
Очиқ овоз бериш овозларни санамасдан – овозлар мутлоқ кўпчилиги бўйича, башарти бирон бир депутат бошқа тартибни ёки овозларни санаб чиқишни талаб қилмаган тақдирда, ўтказилиши мумкин.
27-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияларида яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси сайланади. Саноқ комиссиясини сайлаш тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади.
Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
28-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиясида яширин овоз бериш бюллетень ёрдамида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилганда саноқ комиссияси назорати остида бюллетенлар тайёрланади.
Овоз бериш вақти ва жойи, уни ўтказиш тартиби саноқ комиссияси томонидан белгиланади.
29-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиясида электрон тизим ёрдамида яширин овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, Саноқ комиссияси овоз бериш бошлангунга қадар электрон тизим созлигини текшириши ҳамда депутатлар умумий сонига мос бўлган миқдорда яширин овоз бериш учун карточкалар бутун комплектини рўйхатга олиши керак.
30-модда. Овоз бериш яширин равишда бюллетень орқали ўтказилганда саноқ комиссияси ҳар бир депутатга бир дона бюллетень беради.
Бюллетень депутат томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки махсус ажратилган хонада бюллетеннинг ўнг томонида квадрат қаршисида ёзилган қарор лойиҳасини «ёқлайман» ёки «қаршиман» ёхуд «бетарафман» деган сўзлардан хоҳлаганини қолдириб, қолган иккитасини чизиб тўлдирилади.
Бирон-бир белги қўйилмаган бюллетенлар, мансабдор шахсларни сайлаганда эса икки ва ундан ортиқ номзодларга белги қўйилган бюллетенлар, бюллетенга киритилмаган фамилия қўшимча ёзилган бюллетенлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
31-модда. Яширин овоз бериш натижалари бўйича Саноқ комиссияси баённома тузади ва бу ҳужжат барча аъзолар томонидан имзоланади. Саноқ комиссиясининг маърузаси юзасидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси яширин овоз бериш натижаси тўғрисида депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилади.
32-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессияси ёпиқ йиғилишининг стенограммаси ҳокимликнинг тегишли бўлимида «махфий ҳужжат» ёзуви билан сақланади.
33-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинади.
Қарор лойиҳаси депутатларга олдиндан тарқатилган ҳолларда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида белгиланган тартиботга биноан унинг матни ўқиб эшиттирилмасдан овозга қўйилиши мумкин.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарори лойиҳаси бўйича депутатлар томонидан билдирилган таклиф, қўшимча ва ўзгартиришлар муҳокама қилиниб овозга қўйилиши мумкин.
Зарур ҳолларда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси кўриб чиқаётган масаланинг долзарб ва муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, қарор лойиҳасини тайёрлаш ва узил-кесил ишлаб чиқиш учун раислик қилувчи ёки депутатларнинг таклифига кўра ишчи гуруҳи ташкил этиши мумкин.
Ишчи гуруҳи тайёрланган қарор лойиҳасини тақдим этгандан сўнг қарор овозга қўйилади.
34-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида қабул қилинган қарорлар раислик қилувчи томонидан имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради (башарти ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса).
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ҳужжатлари тегишли ҳудудда жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг қарорлари Кенгашнинг доимий комиссияларига, ҳокимликнинг бўлимлари, бош бошқарма, бошқарма ҳамда уларга тенглаштирилган бошқарув идораларига, тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахсларга ва қуйи ҳокимликларга тарқатилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида қабул қилинган тегишли ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ва бошқа энг муҳим қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
V-боб. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашининг доимий ва муваққат комиссиялари
35-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ўз ваколати муддатига сессияда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи доимий ва муваққат комиссиялар тузиши ҳамда улар таркибига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий ва муваққат комиссиялари раиси ҳамда уларнинг таркибига номзодлар тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан тавсия этилади.
Доимий комиссия раисининг номзоди бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари аъзолигига номзодлар бирма-бир ёки рўйхат бўйича муҳокама қилинади ва ҳар бир номзод ёки рўйхат бўйича депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан сайланади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий ва муваққат комиссия аъзолари Кенгаш депутатлари орасидан сайланади.
36-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши таркибида қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:
– Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари;
– Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари;
– Ижтимоий-маданий масалаларни ривожлантириш (ёшлар сиёсати ва соғлом авлод);
– Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари;
– Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари;
– Регламент ва депутатлик одоби масалалари.
37-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари сони сессияда белгиланади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияларининг фаолияти Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган «Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари тўғрисида»ги низом билан тартибга солинади.
38-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари ўз йиғилишларида раис ўринбосарлари ва котибларини сайлайди. Доимий комиссияларнинг таркибида ёрдамчи комиссиялар тузилиши мумкин.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати фақат битта комиссиянинг аъзоси бўлиши мумкин.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши олдида масъул ва унга ҳисобдордир.
39-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари ўз фаолиятини Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган йиллик иш режалари асосида амалга оширади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси оралиғида ўтказиладиган доимий комиссия йиғилишида иш режасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин, иш режаси кейинчалик Кенгаш сессиясига тасдиқлаш учун киритилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияси ўз фаолияти юзасидан Кенгаш олдида ҳисобот беради.
40-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари ўз фаолиятини йиғилиш шаклида амалга оширади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияларининг йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари қўшма йиғилишлари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.
41-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий ва муваққат комиссияларининг қарори тавсия хусусиятига эга бўлиб, ҳудуддаги тегишли давлат органлари, корхона, ташкилот ва мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилади ҳамда натижаси ҳақида маълумот юборилади.
42-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг муайян топшириқларини бажариш учун депутатлар орасидан муваққат комиссия тузилиши мумкин.
Муваққат комиссия тузиш тўғрисида тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилинади.
Муваққат комиссия зиммасига юклатилган вазифани бажаргандан сўнг ўз фаолиятини тугатади.
Муваққат комиссияларнинг вазифалари Кенгаш қарори билан белгилаб берилади.
VI-боб. Депутатлик фаолиятини амалга ошириш шакллари
43-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ҳар бир депутати Кенгаш сессиясида ташаббускорлик ва фаоллик билан қатнашиши лозим. Депутат ўз ваколатларини ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади.
44-модда. Депутатлар қонунга мувофиқ сиёсий партиялар, ҳудудий ва бошқа гуруҳларга бирлашиши мумкин.
Ҳар бир депутатлар гуруҳи тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилаётган масалаларни дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва улар юзасидан таклифлар киритишга ҳақли.
Депутатлар гуруҳ тузиш тўғрисидаги ариза ва бошқа ҳужжатларни тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясига тақдим этади. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг фаолиятини бошлайди.
Депутатлар гуруҳи тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.
45-модда. Кенгашдаги партия гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатлар таъсис йиғилишларида ўз партияларининг сиёсатини уюшқоқлик билан ўтказиш учун тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳининг раҳбари берган ариза ёки таъсис ҳужжатларига асосан тегишли равишда Кенгаш томонидан рўйхатга олинади.
Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
сессия кун тартибини тузишда иштирок этиш;
сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда гуруҳ вакилига кафолатланган сўз берилиши;
тегишли равишда ҳокимга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликнинг бошқарма ва бўлимларининг раҳбарларига, шунингдек тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўровлар билан мурожаат этиш;
Кенгаш комиссиялари раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;
Кенгашнинг сессиясида муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш.
Кенгашдаги партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан таъминланади.
46-модда. Депутат тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида ҳамда мазкур Кенгаш томонидан тузилган ўзи аъзо бўлган доимий ёки муваққат комиссия йиғилишларида қатнашиши, мазкур иш тартиби (регламент)да белгиланган қоидаларга риоя қилиши шарт.
Депутат узрли сабабларга кўра тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси, ўзи аъзо бўлган доимий ёки муваққат комиссия йиғилишида иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, бу ҳақда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбарига, доимий ёки муваққат комиссия раисига олдиндан хабар қилиши лозим.
47-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг депутати Кенгаш кўриб чиқадиган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади. У тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясида кўриб чиқиш учун масалаларни таклиф этиш, Кенгаш сессияси кун тартиби, муҳокама этиладиган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти, Кенгаш тузадиган идораларнинг шахсий таркиби ҳамда Кенгаши сайлайдиган, тайинлайдиган ёки тасдиқлайдиган мансабдор шахсларнинг номзодлари юзасидан таклифлар киритиш, сўровлар билан мурожаат қилиш, музокараларда қатнашиш, саволлар бериш, қарор лойиҳаси ва уларга тузатишлар киритиш, ўз таклифларини асослаш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан маълумотлар бериш каби қонунда белгиланган ҳуқуқларини шахсан ўзи амалга оширади.
48-модда. Депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақлидир.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига жавобни депутатга мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборади.
Судларнинг раислари, прокурорлар, суриштирув ва тергов органларининг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги муайян ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
Депутат сўровлари бўйича ахборот тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг йиғилишида муҳокама қилиниши мумкин.
49-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала тегишли ҳудуд прокурори ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Сенатор этиб сайланган депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги Қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан кўриб чиқилади, сессиялар оралиғидаги даврда эса тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор кейинчалик тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори дарҳол тегишли прокурорга юборилади.
50-модда. Депутат одоб қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Депутатнинг ўз мақомидан фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.
Депутатлик одоби бузилган тақдирда депутатнинг хулқ-атвори тўғрисидаги масала тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан ёки унинг топшириғига кўра тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг комиссияси томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
VII-боб. Якунловчи қоидалар
51-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимликнинг бўлим ва бошқармалари томонидан таъминланади.
52-модда. Тегишли ҳокимликлар депутатни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминлайди, шунингдек, депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар уюштиради.
53-модда. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг Иш тартиби, доимий ва муваққат комиссиялари тўғрисидаги низомни қабул қилиш ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилиш орқали тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий
Кенгашининг ______йил «__»
_________ _____-сонли қарорига
ИЛОВА
Кенгашининг ______йил «__»
_________ _____-сонли қарорига
ИЛОВА
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг
доимий комиссиялари тўғрисидаги
доимий комиссиялари тўғрисидаги
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I-боб. Умумий қоидалар
1-модда. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ваколатига оид масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарорларини ва қонун ҳужжатларини ҳаётга татбиқ этиш учун кўмаклашиш ҳамда ваколатлари доирасида назоратни амалга ошириш учун тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ваколат муддатига депутатлар орасидан жамоатчилик асосида фаолият кўрсатувчи доимий комиссиялар (бундан буён матнда «комиссиялар» деб юритилади) тузилади.
2-модда. Комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари Иш тартиби (Регламенти)га ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
3-модда. Комиссиялар фаолияти жорий, йиллик ёки Кенгашнинг ваколат муддатига мўлжалланган иш режаси асосида олиб борилади. Комиссиянинг иш режаси тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг иш режаси асосида ишлаб чиқилади. Кейинчалик заруратга кўра, унинг йиғилишида қўшимча ёки ўзгартишлар киритилган тақдирда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида тасдиқланади.
4-модда. Комиссияларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши таркибида қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:
– маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари;
– қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари;
– ижтимоий-маданий масалаларни ривожлантириш (ёшлар сиёсати ва соғлом авлод);
– саноат, транспорт, қурилиш, коммунал ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари;
– аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари;
– регламент ва депутатлик одоби масалалари.
5-модда. Комиссиялар таркиби тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ваколат муддатига депутатлар орасидан раис, унинг ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда сайланади. Тегишли комиссия раисининг таклифи билан комиссия таркибини ўзгартириш тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида кўриб чиқилиши лозим.
Комиссия котиби унинг аъзолари орасидан комиссия йиғилишида сайланади. Комиссиялар таркиби депутатларнинг касби, мутахассислиги, амалий тажрибаси, хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда шакллантирилиши лозим. Депутат фақат битта комиссия таркибига сайланиши мумкин.
Комиссиялар таркиби қоида тариқасида тенг миқдордаги депутатлардан иборат бўлади. Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари комиссиялар таркибига киритилмайди.
Комиссиялар таркибига сайланмаган депутат уларнинг йиғилишида маслаҳат овози билан иштирок этишга ҳақли.
6-модда. Комиссия аъзоларининг барчаси тенг ҳуқуқлидир. Депутатнинг комиссия таркибидаги фаолияти унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш билан боғлиқ қонунчиликда назарда тутилган асослардан бири мавжуд бўлганда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши қарори асосида тўхтатилади.
7-модда. Комиссиялар ўз фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик асосида амалга оширади.
Комиссиялар тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши олдида масъул ва ҳисобдор.
8-модда. Комиссиялар йиғилиши давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда бошқа тилларда ҳамоҳанг (синхрон) таржимаси таъминланади.
9-модда. Комиссиялар ўз фаолиятини ошкоралик асосида амалга оширади. Комиссиялар йиғилишида тегишли ҳудуддаги оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши ва бу ҳақдаги хабарни жамоатчиликка етказиши мумкин.
II-боб. Комиссиялар ишини ташкил этиш
10-модда. Комиссиянинг ташкилий иш шакли унинг йиғилиши ҳисобланади.
Комиссия йиғилиши жами аъзоларнинг кўпчилиги иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Комиссиялар йиғилишлари заруратга қараб, лекин ҳар чоракда камида бир маротаба чақирилади.
Доимий комиссияларнинг йиғилишлари раис, унинг йўқлигида раис ўринбосари томонидан, шунингдек, комиссия аъзолари кўпчилигининг ташаббуси билан ҳам чақирилиши мумкин.
Депутатлар комиссиянинг фаолияти ва йиғилишида иштирок этган давр мобайнида уларнинг доимий иш жойларидан тўланадиган иш ҳақларининг ўртача миқдори сақланиб, ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларидан озод қилиниши лозим.
Комиссия аъзоларига комиссия йиғилиши ўтадиган жой, вақт, кун тартиби ҳақида олдиндан хабар қилинади, шунингдек, уларга муҳокама қилиниши мўлжалланган қарор лойиҳаси маълумотнома билан бирга танишиш учун юборилади.
11-модда. Комиссия йиғилиши қоида тариқасида очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади, зарур ҳолларда комиссия қарорига мувофиқ йиғилиш ёпиқ бўлиши мумкин.
Комиссия йиғилишида тегишли ҳудуддаги давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари, корхона, муассаса, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
Комиссия йиғилишига таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек раислик қилувчи талабларига бўйсунишлари лозим.
Комиссия йиғилишини самарали олиб бориш учун қоида тариқасида қуйидаги тартибда:
– маъруза учун 20 дақиқагача;
– қўшимча маърузачиларга 15 дақиқагача;
– музокара учун 7—10 дақиқагача;
– ахборот ёки маълумот учун 3 дақиқагача вақт ажратилиши мумкин.
12-модда. Комиссия аъзолари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг раҳбари, комиссия раисининг топшириғига биноан ёки ўз ташаббуси билан жойларда комиссия кўриб чиқиши лозим бўлган масалани ўрганади, шу масала юзасидан давлат органлари, нодавлат ташкилотлар ва фуқаролардан тушган таклифларни умумлаштиради, комиссия йиғилишида муҳокама қилади ҳамда таклифларини киритади.
13-модда. Комиссия тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида муҳокама қилиниши мўлжалланган масалани дастлабки тарзда кўриб чиқиб, хулоса тайёрлаши мумкин. Комиссия аъзолари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси кун тартибига масала киритиши ҳамда тайёрлашда фаол иштирок этиши шарт.
14-модда. Комиссия йиғилишида қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда, комиссия қарорига биноан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин.
15-модда. Ҳар бир комиссия аъзоси – депутат бир овозга эга бўлиб, муҳокама қилинган масала юзасидан «ёқлаш», «қарши» ёхуд «бетараф» эканини билдириб овоз беради.
Очиқ овоз бериш овозларни санамасдан – овозлар мутлоқ кўпчилиги бўйича, башарти йиғилиш бошқа тартиб белгиламаган бўлса ўтказилиши мумкин.
16-модда. Комиссия йиғилишида яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун депутатлар орасидан саноқ комиссияси сайланади. Саноқ комиссиясини сайлаш тўғрисида комиссия аъзолари кўпчилигининг овози билан қарор қабул қилинади.
Саноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Саноқ комиссиясининг қарори аъзоларнинг кўпчилик овози билан тасдиқланади.
17-модда. Комиссия йиғилиши яширин овоз беришни бюллетень ёрдамида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилганда саноқ комиссияси назорати остида бюллетенлар тайёрланади.
Овоз бериш вақти ва уни ўтказиш тартиби саноқ комиссияси томонидан белгиланади.
18-модда. Овоз бериш яширин равишда бюллетень орқали ўтказилганда Саноқ комиссияси комиссиянинг ҳар бир аъзоси – депутатга бир дона бюллетень беради.
Бюллетень комиссия аъзоси – депутат томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки махсус ажратилган хонада бюллетеннинг ўнг томонидаги квадрат қаршисида ёзилган қарор лойиҳасини «ёқлайман» ёки «қаршиман» ёхуд «бетарафман» деган сўзлардан хоҳлаганини қолдириб, қолган иккитасини чизиб тўлдирилади.
Бирон-бир белги қўйилмаган, шунингдек бир дона белги қўйилган бюллетенлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
19-модда. Яширин овоз бериш натижалари бўйича Саноқ комиссияси баённома тузади ва бу ҳужжат барча аъзолар томонидан имзоланади. Саноқ комиссиясининг маърузаси юзасидан комиссия йиғилиши яширин овоз бериш натижаси тўғрисида комиссия аъзолари кўпчилигининг овози билан қарор қабул қилади.
20-модда. Комиссия ёпиқ йиғилишининг баённомаси ҳокимликнинг тегишли бўлимида «махфий ҳужжат» ёзуви билан сақланади.
21-модда. Комиссия йиғилиши жараёнида баённома юритилади. Комиссия йиғилиши баённомаси раис томонидан тасдиқланади ва котиб томонидан имзоланади.
22-модда. Бир нечта комиссияларга тааллуқли масалалар комиссияларнинг ҳамкорлигида тайёрланиши ва уларнинг қўшма йиғилишида кўриб чиқилиши мумкин.
Комиссияларнинг қўшма йиғилишини раислар келишган ҳолда олиб боради. Қарор ҳар бир комиссия таркибидаги аъзолари умумий кўпчилигининг алоҳида-алоҳида овози билан қабул қилинади.
Комиссия ўрганаётган масаласи юзасидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши таркибидаги бошқа комиссияларнинг фикр-мулоҳазаларини олиши мумкин.
23-модда. Комиссия бошқа комиссияларнинг таклифига биноан уларнинг йиғилишида кўриб чиқилаётган масала муҳокамасида, шунингдек шу масала юзасидан қарор лойиҳасини тайёрлашда иштирок этиши мумкин.
24-модда. Ўрганилган масала юзасидан комиссияларнинг фикри турли хилда бўлган тақдирда, масалани тайёрлашга масъул комиссиянинг қарори узил-кесил ҳисобланади ва бу қарор тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига юборилади.
25-модда. Комиссия тавсия хусусиятига эга бўлган қарор қабул қилади ва қарорга маълумотнома илова қилинади. Комиссия қарорини раис имзолайди. Қарор иловада қайд этилган камчиликларни бартараф этиш чорасини кўриш учун тегишли жойларга ёки мансабдор шахсларга юборилади.
26-модда. Комиссиялар қўшма йиғилишлари қарорлари уларнинг раислари томонидан имзоланади. Комиссиялар йиғилиши баённомаси уларнинг раислари томонидан тасдиқланиб, котиб томонидан имзоланади.
Комиссия аъзоси ҳисобланган депутат комиссия қабул қилган қарор билан келишмаган тақдирда ўз нуқтаи-назарини ёзма равишда тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг сессиясига раислик қилувчига маълум қилиши мумкин.
27-модда. Депутат ўзи аъзо бўлган комиссия йиғилишларида қатнашиши, тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши иш тартиби (Регламент) ва мазкур Низомда белгиланган қоидаларга риоя этиши шарт.
Депутат узрли сабабларга кўра комиссия йиғилишида иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, бу ҳақда комиссия раисига олдиндан хабар бериши лозим.
III-боб. Комиссия ваколатлари
28-модда. Комиссия фаолияти тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларини амалга оширишга йўналтирилади.
29-модда. Комиссия раиси комиссия ишини ташкил этади ва фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, жумладан:
– комиссия аъзолари билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқади ва тегишли тартибда тасдиқлатади;
– комиссия аъзолари жумладан ўринбосар ва котиб ўртасида ишларни тақсимлайди ҳамда улар фаолиятини йўналтиради;
– тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессияси ва комиссия йиғилишида муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, ҳисоботларни ўрганиш учун комиссия аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи тузади, зарур ҳолларда тегишли жойлардан олинган маълумот ёки ахборотларни умумлаштириш учун мутахассисларни жалб этиб, тегишли ҳужжат лойиҳасини (қарор ва хулоса) тайёрлашни ташкил этади;
– тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши ва комиссия қарорларининг ижроси юзасидан тегишли ҳудуддаги давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини комиссия йиғилишида эшитади;
– комиссия йиғилишларини чақиради, аъзолар ва бошқа иштирокчиларни йиғилиш ҳақида хабардор қилади;
– комиссия йиғилиши кун тартиби ва қарор лойиҳасини тайёрлашда раҳбарлик қилади ҳамда йиғилишга муҳокама этиш учун киритади;
– комиссия йиғилишида раислик қилади;
– комиссия йиғилиши баённомаси ва қарорини имзолайди;
– комиссия йиғилишида муҳокама қилинган масаланинг муҳим ва долзарблигига қараб тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши муҳокамасига киритади;
– комиссия қарорини ижро этиш учун тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юборишни назорат қилади;
– тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши таркибидаги бошқа комиссиялар билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришни ташкил этади;
– комиссия фаолияти юзасидан ҳисоботни тайёрлайди ва Кенгашда ҳисобот беради;
– тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши фаолиятига тааллуқли қонунчиликда белгиланган бошқа масалаларни комиссия томонидан кўриб чиқилишини таъминлайди.
30-модда. Комиссия раисининг ўринбосари раиснинг топшириғига биноан айрим вазифаларни бажаради, раис йўқлигида эса унинг вазифасини амалга оширади.
31-модда. Комиссия котиби:
– комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;
– комиссия иш режасини амалга оширишни назорат қилади ;
– комиссия йиғилишида баённомани ёзиб имзолайди ва раислик этувчига тасдиқлаш учун тақдим қилади;
– комиссия иш ҳужжатларини юритади ва тегишли тартибда сақлаш учун ҳокимликнинг тегишли бўлимига топширади;
– комиссия фаолиятига оид бошқа топшириқларни бажаради.
IV-боб. Якунловчи қоидалар
32-модда. Комиссия фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи томонидан таъминланади.
33-модда. Тегишли ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳи комиссияни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари билан таъминлайди, шунингдек, комиссия фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳатлар беради.
34-модда. Комиссиялар тўғрисидаги Низомни қабул қилиш, қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масаласи юзасидан тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овози билан қарор қабул қилинади.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини
ташкил этишга оид айрим
ТАВСИЯЛАР
ташкил этишга оид айрим
ТАВСИЯЛАР
I. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини ташкил этиш ва бу ишда депутатларнинг тутган ўрни
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасида «Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан, шунингдек шаҳар таркибига кирувчи туманлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар», деб белгилаб қўйилган.
Халқ депутатлари вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) сайлов йўли билан ташкил этилиши, уларнинг вакиллик характерини яққол кўрсатади. Яъни, фуқаролар бу органларга сайлов орқали ўз вакилларини сайлайди. Кенгашларга сайланган депутатлар сайловчиларидан ваколат олиб, уларнинг номидан фаолият юритадилар. Бошқача айтганда, депутат давлат ҳокимияти органларидаги халқнинг мухтор вакилидир.
Маҳаллий ҳокимият органлари ўзларининг бутун фаолиятини давлат ҳамда фуқаролар манфаатини кўзлаб олиб борадилар, натижада давлат манфаати билан фуқаролар манфаати ўртасида муштараклик вужудга келади.
Кенгашлар ўз фаолиятлари давомида қонун ҳужжатларида берилган ваколатлар доирасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга, атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби масалаларга, шунингдек, ташкилий ва назорат этишга доир бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратишлари лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасида белгилаб қўйилганидек, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг асосий иш шакли сессиядир. Сессия тегишли ҳоким томонидан заруратга қараб, бир йилда камида икки марта чақирилади. Албатта, буни эътиборга олган ҳолда Кенгаш сессияларини бир йилда икки маротабадан ортиқ чақирилиши қонун бузилиши деб тушунилмаслиги керак. Аксинча, тегишли ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ва бошқа йўналишларга доир тезда ҳал этишни талаб қилган долзарб масалаларни кўриб чиқиш мақсадида режада мўлжаллангандан ташқари сессиялар чақириш Кенгаш фаолиятининг самарадорлигини оширади. Ҳозирги вақтда маҳаллий Кенгашлар учун белгиланган депутатлар сони ҳам (вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига 60 нафаргача, туман ва шаҳар Кенгашларига 30 нафаргача депутат сайланади) Кенгаш сессияларини тезкорлик билан ташкил этиш имконини беради.
Кенгаш сессияларида кўриладиган масалалар режаси ҳар йилга мўлжалланган ҳолда тузилиб, бутун чақириқ даврини ўз ичига қамраб олиши лозим.
Кенгашнинг сессияларини чақиришга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнида қуйидаги асосий ташкилий ишларни бажариш талаб этилади:
сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни аниқлаш;
масалаларни муҳокамага тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳларини тузиш;
сессия белгиланган кун ва унинг кун тартибига киритиш учун таклиф этилаётган масалаларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
қонунга мувофиқ сессия белгиланган кундан камида 7 кун олдин депутатларга бўлажак сессия тўғрисида хабарнома ва кўриладиган масалалар юзасидан тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини юбориш;
депутатларни ва сессияга таклиф этилганларни рўйхатга олиш;
таҳрир гуруҳларини тузиш.
Бундан ташқари, сессия қатнашчиларининг самарали ишлашлари учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни яратиб бериш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Сессия муҳокамасига киритишга мўлжалланган масалаларни тайёрлаш ва кейинчалик унинг муҳокамаси жараёнига имкон қадар кўпроқ депутатларни жалб қилиш, кўрилаётган масалага дахлдор бўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, мутахассислар ҳамда тажрибали ходимларнинг фикрини ўрганиб, улар билан мунозаралар ўтказиш зарур.
Сессия муҳокамасига таклиф этилган масалалар олдиндан оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб, улар юзасидан аҳолининг фикри ўрганилган ҳолда, фуқароларни таклиф ва мулоҳазаларини тегишли доимий комиссия мажлисларида кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқдир. Сессияда кўрилган масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар тегишли вилоят, туман, шаҳар газеталарида чоп этилиб, уларнинг ижросини назоратга олиш, ижрочиларнинг ахборотлари билан мунтазам танишиб бориш тавсия этилади.
Депутатнинг Кенгаш сессиясини тайёрлаш ишида иштирок этишининг шакли турличадир.
Масалан:
тегишли вакиллик органи муҳокамасига масалалар таклиф этиш;
кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва уларнинг моҳияти юзасидан таклифлар киритиш ва мулоҳазалар билдириш;
қарор лойиҳалари ва уларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар бериш;
музокараларда қатнашиш, сўров билан мурожаат қилиш, маърузачи ва раислик қилувчига саволлар бериш;
ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқиш ва овоз бериш сабаблари ҳусусида изоҳ бериш;
сессияда ҳокимият вакиллик органларига ҳисобдор ёки унинг назоратида бўлган ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботини ёки ахборотини эшитиш тўғрисида таклиф киритиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилишини, тегишли ҳокимият вакиллик органи қарорларининг бажарилишини текшириш ҳақида кўриб чиқиш учун масалалар таклиф этиш, ўз нутқларининг стенограммаларидаги матнлари билан белгиланган тартибда танишиш.
Шуларни эътиборга олган ҳолда депутатлар сессия муҳокамасига қўйиладиган масалалар тўғрисида хабар топгач, ўз сайловчилари билан учрашиб, сессия кун тартибига киритилган масалалар бўйича уларнинг фикр-мулоҳазаларини аниқлашлари керак бўлади. Чунки, бундай учрашувлар ва суҳбатлар чоғида эътиборга молик таклифлар ўртага ташланади, муҳим танқидий мулоҳазалар билдирилади.
Депутатлар ишчи гуруҳи ёки доимий комиссияларнинг мажлисларида муҳокама қилинаётган масалалар бўйича фикр алмашув депутатга катта фойда келтиради. Депутат ўз нуқтаи назарининг қай даражада тўғри ёки нотўғрилигини билиб олади. Бошқаларнинг фикрини ўрганади. Агар муҳокама қилинадиган масала ўзи ишлаб турган корхона, муассаса ёки ташкилотнинг манфаатларига дахлдор бўлса, депутат ўз жамоасида ҳамкасблари ва мутахассислар билан фикрлашиб олиши жуда асқотади. Бундай муҳокамалар сессияда депутат муайян масала юзасидан теран фикр билдириши, ўринли таклиф тайёрлаши учун имкон беради. Бундан ташқари, кўпинча, сессияга тайёргарлик кўриш жараёнида тегишли лойиҳаларни чуқур таҳлил этишга муваффақ бўлади.
Депутатлар сессияга тайёргарлик кўриш жараёнида қандай шаклда иштирок этишларидан қатъий назар, бирон-бир камчиликни аниқласалар, сессия очилишидан аввал уларга дарҳол барҳам беришнинг амалий тадбирларини кўришлари, такрорланиш эҳтимолининг олдини олишлари мақсадга мувофиқдир. Сессияга тайёргарлик ишларининг тўғри ташкил қилиниши, унда депутатларнинг фаол иштирок этиши, тайёргарликнинг илк босқичидаёқ иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришнинг турли йўналишларида ишни жиддий равишда яхшилашга эришиш имконини беради. Бу сессияга тайёргарлик ишлари даврида депутат фаолиятининг ғоят муҳим жиҳатидир, чунки текшириш шунчаки расмиятчилик эмас, балки камчиликларни бартараф қилишнинг, ишни яхшилаш учун янги имкониятларни аниқлаш ва улардан фойдаланишнинг таъсирчан воситасидир.
Депутатлар сессияда муҳокама қилинадиган масала бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда фаол иштирок этишлари лозим. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонунга биноан халқ вакиллари қарор лойиҳалари тақдим этиш ва уларга тузатишлар киритиш юзасидан таклифлар баён этишга, ўз таклифларини асослаб сўзга чиқишга, овоз бериш юзасидан фикр билдиришга, маълумотлар беришга ҳақлидирлар. Доимий комиссия, ҳокимлик бўлими ёки бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасини сессиядан бир неча кун олдин барча депутатларга зарур тузатишлар, таклифлар киритиш учун юбориш мақсадга мувофиқдир.
Натижада, бундай лойиҳаларни олган депутатлар уларни ишчилар, мутахассис ўртасида, фуқароларнинг йиғинларида муҳокама қилишлари мумкин бўлади. Билдирилган танқидий мулоҳазалар, киритилган ўринли таклифлар қарор лойиҳаларига киритилади.
Депутатнинг муҳокама жараёнида қанчалик фаол ва амалий иштирок этиши маърузанинг сифати ва мазмунига боғлиқ. Пухта ўйлаб тузилган, депутатларнинг ўз муҳокамаларига қўйилган масалани моҳият-эътибори билан қараб чиқишларига ёрдам берадиган маъруза ҳамиша диққатни жалб этади, депутатларни ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишга фикрларини ўртоқлашишга ундайди.
Кенгаш сессиясида сўров билан мурожаат қилиш — депутатнинг энг муҳим ҳуқуқларидан биридир.
Депутат сўрови — сессияда давлат органлари ёхуд мансабдор шахсларга ижтимоий аҳамиятга молик масалалар юзасидан расмий тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиб бериш ҳақида қўйилган талабдир. Бунинг маъноси шуки, депутат муайян манфаатдор шахсларнинг Кенгаш олдида ахборот бериб туришини, кўтарилган масала юзасидан Кенгашга расмий изоҳ беришини талаб қилиши мумкин. Депутат сўровининг мақсади жиддий камчиликларни Кенгаш ёрдамида бартараф қилишга эришишдан иборат.
Сўров кимга қаратилиши мумкин? Депутат тегишли ҳокимлик, унинг бўлимлари ва бошқармаларининг раҳбарларига, Кенгаш ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларнинг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиши мумкин. Сўров муайян Кенгаш ваколатига тегишли ҳар қандай масала айрим депутат томонидан ҳам, шунингдек депутатлар гуруҳи томонидан ҳам берилиши мумкин.
Депутат сўрови депутатнинг ўзига хос фаолият услубидир. Сўровни маърузачига бериладиган савол билан алмаштириб юбормаслик керак. Маърузачига савол берилганда унинг маърузасидаги ёки қўшимча маърузадаги бирон-бир фикр аниқлаб олинади. Шунингдек, сўров масалаларни муҳокама қилиш даврида билдирилган танқидий мулоҳазалар ва таклифлардан фарқли бўлиши керак. Сўров муайян идора ёки ташкилотнинг фаолияти доирасига тааллуқли бўлган ҳамда сўров муаллифининг фикрича, Кенгашнинг диққатини жалб этиши лозим бўлган ҳар қандай ижтимоий муҳим ишга изоҳ беришни талаб қилишдир.
Қонунда белгиланганидек, сўров қаратилган ҳокимлик, унинг органлари ва бошқармаларининг, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари сўровга Кенгаш сессиясида жавоб бериши шарт, жавобни тайёрлаш учун узоқ муддат керак бўлганда эса Кенгаш жавоб қайтариши учун муайян муддат белгилайди, аммо бу ҳақда сессияда албатта маълум қилиниши керак. Депутатнинг сўровига жавоб юзасидан Кенгаш қарор қабул қилади.
Депутатнинг сессиядаги фаолияти Кенгаш органига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини амалга ошириш, масалаларни муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилишда иштирок этиш, сўровлар бериш ва ҳоказолар билан чекланиб қолмайди. Кенгаш томонидан депутатларнинг ўз депутатлик вазифаларини, Кенгаш ва унинг органлари қарорлари ва топшириқларини қандай бажараётганликлари тўғрисидаги ахборотини тинглаш улар масъулиятининг ошишига, депутатларнинг Кенгашлар ва уларнинг органлари билан ўзаро муносабатлари шаклларининг такомиллашувига ёрдам беради, Кенгашларнинг ишини янада хилма-хиллаштиради, депутатлик фаолиятининг ижобий тажрибасини янада оммалаштиришга хизмат қилади.
Депутатлар сессияларда ахборот берар эканлар, фақат ўз ишлари тўғрисида гапириб қолмасдан, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга, аҳолининг турмуш даражасини тубдан яхшилашга доир масалаларни кўтариб чиқишлари, уларни амалга ошириш йўлларини кўрсатишлари, халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган масалаларни ҳокимлик, унинг бўлим ва бошқармалари ишидаги камчиликларга холисона баҳо беришлари лозим. Бу эса умум ишининг яхшиланишига амалий ёрдам беради.
Сессиянинг муҳокама этилаётган соҳадаги ишларнинг аҳволига қанчалик таъсир кўрсатиши кўп жиҳатдан Кенгаш қабул қилган қарорларнинг аниқлигига ва муайян мақсадга қаратилганлигига боғлиқ.
Ҳар томонлама пухта қарор фақат Кенгаш депутатлари томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши мумкин. Тушган таклифларни ўрганиш ва уларни қарор лойиҳасида баён этиш учун депутатлар орасидан таҳрир гуруҳи тузилиши мақсадга мувофиқдир. Чунки, таҳрир гуруҳи депутатларнинг ҳар бир таклифини пухта ўрганиб чиқади ва қарорларга зарур ўзгартиришлар киритади.
Масалалар муҳокама қилинаётган вақтда депутатлар билдирган танқидий мулоҳазалар ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда, ҳокимликнинг тегишли ишларни бажариши Кенгаш сессияларида депутатлар фаоллигини оширишнинг муҳим рағбатлантирувчи омилидир. Тажриба шуни кўрсатадики, ҳокимлик депутатнинг ҳар бир таклифи ва мулоҳазасига ҳушёрлик билан қараган, бу таклиф ва мулоҳазалар амалга оширилган жойларда депутатлар яна ҳам фаолроқ ишлайдилар, уларнинг фикр мулоҳазалари яна ҳам мазмунли ва салмоқли бўлади.
Маълумки, баъзан сўзлашни истаган ҳамма депутатларнинг ҳам сессияда сўзга чиқишига имкон бўлмайди. Шу муносабат билан, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Қонунда белгиланган депутатнинг сессияда раислик қилувчига муҳокама қилинаётган масала юзасидан ўз таклифлари ва мулоҳазаларини ёзма равишда топшириш ҳуқуқи тўғрисидаги қоида жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Депутатларнинг ёзма таклифлари ва мулоҳазалари сессия баённомасига қўшиб қўйилиши ва ҳокимлик уларни амалга ошириш чорасини кўриши керак. Натижада, депутатларни Кенгаш ишларида янада фаол иштирок этишларига эришилади.
Кенгаш қарорларини бажариш – ҳокимлик ва уларнинг бўлим ҳамда бошқармаларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг вазифасидир. Айни вақтда, қарорларни амалга оширилишида депутатлар ҳам фаол иштирок этишлари зарур. Бу ерда депутатлар ташкилотчилик ишининг турли шаклларидан фойдаланишлари мумкин.
Масалан, сессиядан кейин дарҳол депутатлар ўз сайлов округларида, меҳнаткашлар жамоаларида кенг тушунтириш ишларини олиб боришлари, сайловчиларни Кенгаш қабул қилган қарорларни бажаришда иштирок этишга сафарбар қилишлари мумкин.
Кенгаш қарорларининг бажарилишини назорат қилишда доимий комиссиялар таркибидаги депутатларга таяниб иш юритиш ҳам ўзининг ижобий самарасини беради.
II. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссияларнинг фаолиятини ташкил этиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига мувофиқ сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш, халқ депутатлари Кенгаши қарорларини ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини рўёбга чиқариш учун кўмаклашиш, ваколатлари доирасида назорат ўрнатиш мақсадида депутатлар орасидан доимий ва муваққат комиссиялар тузади. Тузилиши лозим бўлган доимий комиссияларнинг тахминий рўйхати халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низомда кўрсатиб ўтилган. Ушбу Низомда доимий комиссияларнинг ишини қандай ташкил этиш кераклиги, комиссияларнинг мавқеи ҳамда фаоллигини ошириш йўллари ҳақида сўз юритилади. Авваламбор доимий комиссиялар нима учун тузилади ва уларнинг ваколатлари нималардан иборатлигини аниқлаб олиш лозим. «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида бу ҳақда шундай баён этилган: «Сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш, халқ депутатлари Кенгаши қарорларини ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини рўёбга чиқариш учун кўмаклашиш, ваколатлари доирасида назорат ўрнатиш мақсадида халқ депутатлари Кенгаши ўз ваколати муддатига доимий ва муваққат комиссиялар тузади. Комиссиялар тўғрисидаги Низом тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади». Демак, доимий комиссияларнинг фаолияти асосан икки йўналишдан: биринчидан, тегишли сессияларга киритиладиган масалаларни тайёрлаш; иккинчидан, Кенгаш қарорларини ва Ўзбекистон Республикаси қонунларини бажарилишини назорат қилишдан иборат. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қонунларини жойларда бажарилишини назорат қилишни доимий комиссиялар ўз иш режаларига киритиб, кўриб чиқиш натижалари бўйича ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдириб боришлари мақсадга мувофиқдир.
Доимий комиссиялар Кенгашлар фаолиятидаги ташкилий-ҳуқуқий шакллардан бири бўлиш билан бир вақтда депутатлар ва фуқароларни давлатни бошқаришга жалб этишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади.
Юқорида кўрсатилганидек, доимий комиссиялар халқ депутатлари Кенгашининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашувчи органлари бўлиб, Кенгашнинг бутун ваколат муддатига сайланади. Шу билан бирга доимий комиссиялар Кенгашларга ва ҳокимликларга ёрдам берибгина қолмасдан, бир қатор тадбирларни мустақил амалга оширишлари мумкин.
Доимий комиссиялар Кенгашларнинг биринчи сессияларида хўжалик, маданий, маъмурий-қурилиш тармоқлари ва йўналишлари бўйича, маҳаллий шароитлар ва хусусиятлар ҳисобга олиниб тузилади.
Доимий комиссияларнинг ташкилотчилик ишлари даражаси, бу ишларнинг таъсирчанлиги, аввало, комиссиялар таркибига сайланган депутатларнинг фаоллигига, уларнинг ўзларига берилган кенг ҳуқуқлардан фойдалана олишларига боғлиқ. Доимий комиссиялар таркиби кўрилаётганда уларга энг ташаббускор, тажрибали кишилар бошчилик қилиши назарда тутилмоғи, комиссияларнинг аъзолигига сайланаётган депутатларнинг билими, ташкилотчилик қобилияти, тажрибаси, машғулот тури ва ҳоказолар ҳисобга олинмоғи керак.
Маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссияларида депутатлар бажарадиган ишларнинг асосий шакл ва усуллари қуйидагилардан иборат:
Депутат доимий комиссияга сайлангандан кейин, биринчи навбатда қандай масалалар билан шуғулланишини аниқлаб олиши керак. Депутатларга ёрдам бериш мақсадида ҳокимликлар биринчи сессиядан кейин дарҳол доимий комиссияларнинг аъзолари билан семинарлар ва кенгашлар ўтказишлари, уларда ҳокимликнинг, унинг бўлимлари ва бошқармаларининг раҳбарлари, комиссиялардаги катта иш тажрибасига эга бўлган депутатлар комиссиянинг иш шакллари ва усуллари тўғрисида, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, хўжалик ва маданий қурилишнинг муайян тармоғига дахлдор Кенгаш олдида турган вазифалар тўғрисида сўзлаб беришлари мақсадга мувофиқдир.
Доимий комиссияларнинг раҳбарлари ўз ҳуқуқ ва бурчларини пухта билишлари жуда муҳимдир. Доимий комиссияларнинг ишини ташкил қилиш тажрибасида шундай қатъий бир тартиб қарор топганки, унга мувофиқ комиссия раиси унинг ҳамма ишига раҳбарлик қилади, мажлис чақиради ва мажлисда раислик қилади, материалларни умумлаштиради ва қарор лойиҳаларини тайёрлайди, режанинг бажарилишини назорат қилиб туради, топшириқлар беради, комиссия номидан ҳокимлик, унинг бўлимлари ва бошқармалари билан Кенгаш ҳудудида жойлашган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар билан алоқа боғлайди. Комиссия котиби унга ҳар томонлама ёрдам беради, комиссия иш ҳужжатларини юритади, тайёргарлик ва ҳисоб-китоб ишларини олиб боради.
Комиссия шуғулланадиган масалалар унинг иш режасида белгиланади. Режалар ҳам даврга (йил чораги), ҳам истиқболга (йиллик ва Кенгашнинг ваколат муддатига) мўлжаллаб тузилади. Аниқ ҳаракат режаси комиссиялар ишини ташкил қилишнинг асосидир. Шунинг учун ҳар бир режа, ҳар бир масала доимий комиссия аъзоларининг фаол иштирокида ишлаб чиқилади. Фақат шундагина масалалар доирасини тўғри белгилаш, эътиборни кўпроқ ижтимоий аҳамиятга эга бўлган долзарб муаммоларга жалб этиш мумкин бўлади.
Кейинги вақтларда доимий комиссиялар ишига йиллик режалар тузиш тажрибаси мустаҳкам кириб бормоқда. Бундай режалар одатда уч қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда комиссиялар Кенгаш муҳокамасига киритилиши лозим бўлган йирик масалаларни ўрганишни режалаштирадилар. Иккинчи қисмда ҳокимликнинг муҳокамасига тайёрланадиган масалалар назарда тутилади. Учинчи қисмда ўз мажлисларида муҳокама қилиш мўлжалланаётган назорат-таҳлил йўналишлари билан боғлиқ бўлган масалалар акс эттирилади. Кўпгина комиссиялар шунингдек, Кенгашнинг бошқа доимий комиссиялари билан биргаликда тайёрланадиган масалаларни ҳам назарда тутадилар. Комиссиялар ўз йиллик режаларини, одатда, ҳокимликнинг, унинг бўлимлари ва бошқармаларининг йиллик режаларини ҳисобга олиб тузадилар.
Иш режаларини тузишда депутатларга асосий ва ҳал қилувчи ўрин берилган. Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунга биноан комиссия муҳокамасига масалалар киритишга ва масалаларни муҳокамага тайёрлашда фаол иштирок этишга ҳақлидирлар.
Тўғри мувофиқлаштирилган иш режаси кўп жиҳатдан комиссияларнинг ўртага қўйилган вазифаларни муваффақиятли бажаришларини таъминлайди.
Белгиланган тадбирларни амалга ошириш, одатда, фаолияти муҳокамага қўйиладиган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганишдан бошланади. Комиссияларда кўриб чиқиш учун, Кенгаш сессияси мажлисида қилинадиган маъруза ёки қўшимча маъруза учун масалалар тайёрлаш ҳам одатда, назорат-таҳлилдан бошланади. Шунинг учун назорат-таҳлилларда иштирок этиш комиссиялар таркибига кирган депутатлар фаолиятидаги муҳим жиҳатлардан биридир.
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида доимий комиссия таркибига кирган депутат, мазкур орган кўриб чиқиши учун ҳар қандай масала ва таклиф киритишга, бу масалаларни кўриб чиқиш учун тайёрлашда, уларни муҳокама қилиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишда, шунингдек қабул қилинган қарорлар рўёбга чиқарилишини ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда иштирок этишга ҳақли эканлиги ифодаланган.
Комиссия раиси текшириш олдидан ҳар бир депутатнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олиб, вазифаларни комиссия аъзолари ўртасида тақсимлайди. Бунда муҳими, комиссиянинг ҳар бир аъзосига топшириқ берилган бўлиши керак.
Доимий комиссиялар ичида кичик комиссиялар ёки секциялар тузилиб, булардан ҳар бири муайян масалалар билан шуғулланиши ҳам ижобий самара бериши мумкин.
Тажриба шуни кўрсатадики, вазифаларни доимий комиссия аъзолари ўртасида тақсимлашни ҳар бир конкрет ҳолда ўрганилаётган масаланинг характерига қараб ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Аммо, вазифаларни қайта-қайта тақсимлайвериш ҳам депутатлар ташаббусини бўғиб қўяди, масалаларни ҳал этишга ижодий ёндошиш имкониятини чеклайди.
Депутатларнинг назорат-таҳлил ишларини енгиллаштириш мақсадида доимий комиссияларнинг раҳбарлари ҳокимлик ёрдамида савол варақалари ва хатлар тайёрлаб, буларда нималарга эътибор бериш зарурлигини, текшириш қандай қилса яхши ташкил этилишини кўрсатишлари депутатларга, айниқса, доимий комиссиялар таркибига биринчи марта сайланган депутатларга катта ёрдам беради.
Назорат-таҳлилга оид ҳужжатлар комиссиянинг раиси ёки котибида тўпланади. Комиссияларнинг раҳбарлари ёки шу иш топширилган аъзолари маълумотларни умумлаштирадилар, маърузалар, қўшимча маърузалар ва қарор лойиҳалари матнларини тайёрлайдилар.
Амалдаги қонунларга биноан, доимий комиссияларнинг аъзолари зарур бўлиб қолган ҳолларда ҳокимликнинг бўлимлари ва бошқармалари раҳбарларидан, Кенгаш ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларидан тегишли ҳужжатларни сўраб олишга ҳақлидирлар.
Маълумки, ҳар қандай текширишдан мақсад фақат камчилик ва нуқсонларни қайд қилиш эмас, балки аниқланган камчиликларни бартараф қилишда ташкилотларга ва муассасаларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдан иборатлигини эсда тутиш ҳар бир депутатнинг энг муҳим бурчидир. Доимий комиссиялар фаолияти тўплаган тажрибаси шундан далолат беради.
Доимий комиссия – коллегиал органдир. Шунинг учун, комиссиянинг раиси ва котиби шахсан комиссия номидан бирон-бир қарор қабул қила олмайдилар. Улар фақат комиссия аъзолари фаолиятини ташкил қиладилар ва йўлга солиб турадилар. Масалани ҳал қилишда узил-кесил сўзни депутатлар айтадилар.
Доимий комиссиялар фаолиятининг асосий шакли мажлислар бўлиб, булар комиссия аъзоларининг кўпчилиги иштирок этган тақдирдагина ваколатли ҳисобланади. «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунда депутат ўзи сайланган доимий комиссиянинг ишида фаол иштирок этиши шарт, деб кўрсатилган. Шунинг учун, комиссия аъзосининг мажлисларда мунтазам иштирок этиши унинг қатъий бурчидир.
Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси комиссия мажлисларида ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан қатнашади. Масалаларни муҳокама қилиш вақтида доимий комиссия аъзолари ўз таклифлари ва мулоҳазаларини айтиб чиқадилар. Доимий комиссия мажлисларида Кенгашнинг шу комиссия аъзоси бўлмаган бошқа депутатлари ҳам маслаҳат овози билан қатнашишлари мумкин.
Комиссия мажлисларига фаолияти муҳокамага қўйилаётган муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларинигина эмас, балки турли тармоқлар мутахассислари ҳам таклиф қилинадилар. Бу эса комиссия аъзоларининг муҳокама қилинаётган масаланинг моҳиятини чуқур билиб олишларига ёрдам беради.
Шуни таъкидлаш жоизки, айрим масалаларни Кенгашнинг бир қанча комиссияларининг кучи билан тайёрлаш ҳам мумкин. Бу депутатларга бир вақтнинг ўзида бир қанча масалаларни текширишга, текширилаётган йўналишдаги аҳволни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишга, амалий таклифлар ишлаб чиқишга, ўз жойида ёрдам кўрсатишга имкон беради.
Доимий комиссиянинг мажлисларида ҳамма қарорлар очиқ овозга қўйилиб кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссиянинг қароридан норози бўлган тақдирда, шу коллегиал органнинг ҳар бир аъзоси бу ҳақда Кенгаш сессиясида чиқиб сўзлашга ҳақлидир.
Доимий комиссиянинг қарорлари тавсия тусига эга бўлади. Лекин, уларнинг тавсиялари тегишли давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши шарт. Кўриб чиқиш натижалари бўйича амалга оширилган ишлар, кўрилган тадбирлар ҳақида белгиланган муддатда комиссияларга хабар қилиниши керак.
Масалаларни Кенгашнинг муҳокамасига тайёрлаш, уларни ўз мажлисларида муҳокама қилиш — доимий комиссияларнинг муҳим вазифасидир. Ишлаб чиқилган тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш доимий комиссияларга бирлашган депутатларнинг муҳим бурчидир.
Доимий комиссиялар Кенгашнинг органлари сифатида ўзларини ташкил қилган Кенгашнинг назорати остида ишлайдилар ва унга бутун фаолиятлари бўйича ҳисобот бериб турадилар. Кенгаш комиссияларнинг ишларини йўлга солиб, фаолиятларини назорат қилиб туради, уларнинг ҳисоботлари ва маърузаларини эшитади.
Депутатларнинг доимий комиссиялардаги кўп қиррали фаолияти халқ вакилларининг самарали иш юритишларининг ташкилий шакли эканлигидан далолат беради.
III. Халқ депутатларининг тегишли Кенгашлардаги ва сайлов округидаги фаолияти
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайланган депутатларнинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятларидан бири – депутатнинг сайлов округидаги фаолиятидир. Депутатнинг сайлов округидаги фаолияти асосан бешта йўналишдан иборат.
Биринчидан, округ сайловчилари билан йиғилишлар, меҳнат жамоалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш, аҳолини тегишли халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг иши тўғрисида мунтазам хабардор қилиб туриш, қонунларнинг ва ҳокимият вакиллик органлари қарорларининг бажарилишини ташкил этиш ҳамда назорат қилишда иштирок этиш, жамоатчилик фикрини, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, булар ҳақида тегишли давлат ҳокимияти органларига хабар бериш, тегишли қонунлар ва қарорлар тайёрлаш чоғида ўз таклифларини киритиш.
Иккинчидан, сайловчилардан ўзига тушган таклиф, ариза ва шикоятларни қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда кўриб чиқиш, уларни ўз вақтида тўғри ҳал этиш чораларини кўриш, ўз сайлов округида фуқароларни мунтазам равишда қабул қилиш.
Депутатларнинг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиши ҳақида сўз юритар эканмиз, тегишли ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан улар учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши, депутатларнинг қабул кунлари ва соатлари ҳақида нафақат қабул жойларида, балки оммавий ахборот воситалари орқали ҳам сайловчиларга етказиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Бу йўналишдаги ишларни фаоллаштиришда Олий Мажлиснинг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг таъминоти комиссияси томонидан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Хоразм вилоятида бажарилиши ҳақидаги қўшма қарори ва маълумотномаси қўл келиши мумкин. (Ушбу Қарор ва маълумотнома республикамизнинг барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларига 2000 йилнинг апрель ойида ишда фойдаланиш учун юборилган).
Депутатларга ўз ваколатларини бажаришлари учун шарт-шароит яратиб бериш ҳақида сўз юритилар экан, вилоят, туман, шаҳар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан депутатлар учун алоҳида хоналар жиҳозлаш тавсия этилади. Ушбу хоналарда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис Палаталарининг қарорлари, Президентимиз қарорлари ва фармонларининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, депутат фойдаланиши керак бўлган бошқа юридик ва махсус ахборот жамланса, доимий комиссиялар йиғилишлари ҳамда депутатлар билан семинарлар ўтказилса, депутатларнинг обрўсини ҳамда фаоллигини оширишда ижобий натижаларга эришиш муқаррардир.
Учинчидан, йилига камида икки марта ўз иши тўғрисида сайловчиларга ҳисобот бериб туриш ва ўзи сайланган ҳокимият вакиллик органларининг иши ҳақида хабардор этиб бориш.
Депутатларнинг ҳисоботларини ва улар билан учрашувларни ўтказиш учун сайловчиларнинг йиғилишлари тегишли ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан чақирилади. Ҳисобот бериш ва сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун депутатга зарур шарт-шароитлар яратилади. Унинг илтимосига кўра, ҳокимлик бино ажратиб, депутатнинг ҳисоботи, унинг сайловчилар билан учрашувлари ўтказиладиган вақт ва жойни фуқароларга маълум қиладилар.
Тўртинчидан, юқори Кенгаш депутатани қуйи Кенгашлар ва уларнинг органлари мажлисларида маслаҳат овози билан иштирок этади.
Депутатларнинг қуйи Кенгашлар сессияларида кенг иштирок этиши депутатларнинг обрўсини янада мустаҳкамлайди, қуйи Кенгашлар депутатларининг иш шаклларини яхшилашга ҳисса қўшади.
Бешинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари бузилган тақдирда ёки қонунийликни бузишнинг бошқа ҳолларида депутат, давлат ҳокимиятининг вакили сифатида, ўша жойнинг ўзида бундай қоидабузарлик тўхтатилишини талаб қилишга, зарур ҳолларда эса, уларга чек қўйишни талаб қилиб, тегишли органлар ва мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақлидир.
Депутат ўз сайлов округида сайловчилар олдида ҳисоб беради, катта ташкилий ва тарбиявий ишлар олиб боради, ўз ҳуқуқлари ва ваколатларини амалга оширади.
Кенгаш ва депутатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида депутатларнинг ўз иши тўғрисида ва Кенгашнинг иши тўғрисида ҳисобот бериб туриши зарур деб кўрсатилган.
Ўз ҳисобот маърузасида депутатнинг ўз сайлов округида қандай ишлаганлиги, қандай таклифларни Кенгашга маълум қилганлиги, улар Кенгашнинг қарорларида, доимий комиссияларнинг тавсияномаларида қандай акс этганлиги, ўз сайловчиларидан тушган хатлар, таклифлар ва шикоятлар бўйича, фуқароларни қабул қилиш бўйича доимий комиссияда, депутатлар гуруҳида ва сайлов округида қандай иш олиб бораётганлиги тўғрисида сўзлаб беради.
Депутатнинг сайловчилар йиғилишида қилган маърузаси мазмундор ва қизиқарли бўлиши керак, токи тингловчилар бу маъруза ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирсинлар, камчиликларни очиқ кўрсатсинлар, ўз таклифларини ўртага ташласинлар.
Одатда, депутатнинг маърузаси икки асосий қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда Кенгашнинг ва унинг органларининг фаолияти тўғрисида, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишдаги ютуқлар ҳамда камчиликлар тўғрисида сўз боради. Бу материалларни тайёрлашда депутатга ҳокимлик томонидан ёрдам кўрсатилади.
Ҳисобот маърузасининг иккинчи қисми бевосита депутатнинг ўз фаолиятига бағишланади (депутатнинг Кенгаш ва доимий комиссия ишида иштироки, унинг фуқароларни қабул қилиш, фуқаролардан тушган хатлар ва шикоятларни қараб чиқиш, сайловчиларнинг таклифларини бажариш соҳасидаги фаолияти). Маърузанинг бу қисмини тайёрлашда депутат ўз кундалик дафтаридан фойдаланади. Депутат ҳисобот даври мобайнида бу дафтарга турли қайдлар қилиб боради, ўз депутатлик фаолиятининг турли томонларини акс эттиради.
Маърузанинг охирида депутат Кенгаш ва унинг органлари олдида турган вазифалар тўғрисида гапиради, уларнинг маъносини тушунтириб беради ва сайловчиларни бу вазифаларни бажаришда фаол иштирок этишга чақиради. Депутатнинг маърузаси етарлича тўлиқ бўлиб ўз-ўзини танқид руҳида ёзилган бўлса, Кенгаш ва ҳокимликнинг фаолиятидаги камчиликлар таҳлил қилиб берилган бўлса, фойдали бўлади.
Амалда кўпинча депутат қайси давр учун ҳисобот бериши керак, деган савол туғилади. Депутатнинг биринчи ҳисоботи у сайлангандан сўнг белгиланган тартибда ҳисобот бериши керак бўлган кунгача ўтган даврни ўз ичига олади. Кейинги ҳисоботлар шундай тузилиши керакки, токи маърузада Кенгашнинг ва депутатнинг олдинги ҳисоботдан навбатдаги ҳисоботгача ўтган даврдаги фаолиятига тавсиф берилсин. Аммо бу зарур бўлган ҳолларда, илгарироқ қилинган ишлар ҳақида ҳам сўзлаш имконини истисно қилмайди. Кейинги йилларда, бутун чақириқ мобайнида қилинган ишлар ҳақида депутатларнинг ҳисобот бериши кенг ёйила бошлади.
Ҳисобот йиғилиши ўтказилгандан кейин кечи билан уч кун ичида депутат ҳисобот ўтказилган жой ва вақт тўғрисида, йиғилишда ҳозир бўлган ва сўзга чиққан сайловчилар сони тўғрисида, ўзининг фаолиятига қандай баҳо берилганлиги тўғрисида ва сайловчилардан тушган таклифлар тўғрисида тегишли Кенгаш раисини ёзма равишда хабардор қилиши мақсадга мувофиқдир.
Сайловчиларни қабул қилиш, уларнинг хат ва таклифларини қараб чиқиш депутатнинг сайлов округидаги фаолиятининг энг муҳим шаклларидан биридир.
«Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги қонунда депутат ўзига тушган таклифлар, ариза ва шикоятларни кўриб чиқади, уларни тўғри ва ўз вақтида ҳал этиш чораларини кўради, фуқароларни қабул қилади, шикоятлар тушишига олиб келган сабабларни ўрганади ва Кенгашга, давлатнинг бошқа органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ўз таклифларини киритади, деб белгиланган.
Қонунда, шунингдек депутат давлат органларига, Кенгаш ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ўзи юборган таклифлар, ариза ва шикоятларнинг қандай кўриб чиқилаётганлиги устидан назорат қилишга, уларнинг кўриб чиқилишида шахсан қатнашишга ҳақлидир, деб кўрсатилган.
Фуқаролар депутатларга хат ва шикоятлар билан мурожаат қилар эканлар, уларни ҳокимиятдаги ўз вакиллари деб биладилар, уларни ўзларига ёрдам беришига, ўзларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишига ишонадилар.
Келиб тушган ҳар бир хат ёки шикоятни ўз вақтида ва атрофлича ўрганиб чиқиш ҳамда унга ўз вақтида жавоб бериш депутатнинг биринчи навбатдаги вазифасидир. Агар таклиф, илтимос ёки шикоятларни қараб чиқиш узоқроқ вақт талаб қиладиган бўлса, хат муаллифи бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилиниши лозим.
Одатда, сайловчилар депутатга мурожаат қилиб, унинг олдига қўядиган масалалар доираси кенг ва кўп қиррали бўлади. Шу сабабдан хатларга тўғри жавоб ва изоҳлар бериш учун депутат ер, меҳнат, пенсия, оила, никоҳ ва ҳоказолар тўғрисидаги қонунларини қунт билан ўрганиб чиқмоғи лозим.
Кундуз куни ишлаб чиқаришда банд бўлган меҳнаткашларга қулайлик бўлиши учун депутат уларни, одатда, кечқурунлари ёки дам олиш кунлари қабул қилади. Қабулни қаерда ва қайси вақтда ташкил қилиш масаласини депутат ҳокимлик билан келишиб олади. Қабул вақти ва жойи тўғрисида эълон осиб қўйилади ёки бу маълумотлар бошқача усуллар билан сайловчиларга етказилади. Депутат ўз кундалик дафтарида қабул қилишини сўраб ўзига мурожаат қилган фуқароларни ҳисобга олиб боради, ўзи қандай чоралар кўрганлигини, фуқароларнинг илтимослари қондирилган ёки қондирилмаганлигини ёзиб боради.
Депутат асоссиз илтимосларни қувватлай олмайди. Бундай ҳолда депутат мурожаат этган кишига унинг нима учун ноҳақлигини, нима учун унинг илтимоси қондирилиши мумкин эмаслигини тўғри тушунтира билиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 362-модда; 2010 й., 12-сон, 550-модда)