Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОИЛА КОДЕКСИНИНГ 49-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 22 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
2006 йил 22 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда) 49-моддаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:
ушбу Кодекснинг 14—16-моддаларида белгиланган шартлар бузилганда;
сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;
никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 6 апрель,
ЎРҚ-84-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 14-сон, 133-модда)