ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИНИНГ РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 28 мартда 1242-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 1 августдаги 56, 73, ЭГ-01/19-3822, 01-02/8-46-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1853, 09.09.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Экспортни рағбатлантириш, сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2003 йил 2 майдаги 4, ЭГ-01/12-1745, 01-02/8-29 ва 60-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган истеъмол товарларининг рўйхатида (2003 йил 21 май, рўйхат рақами 1242 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, 9-10-сон) 392321000 ТИФ ТН коди қаторидаги «Товар номи»га «(асептик қоплардан ташқари)» сўзлари қўшилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 март,
15-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 март,
ЭГ-01/19-1254-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 март,
01-02/8-8-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 15 март,
32-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 125-модда)