Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2022 20.03.2007 йилдаги 55-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.03.2007 йилдаги 55-сон
Дата вступления в силу
20.03.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2022
Ҳужжат 20.03.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

СОЛИҚ МАСЛАҲАТИ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш учун зарур норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги солиқ маслаҳати соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгилансин, унга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатчилари реестрини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Солиқ сиёсати бошқармаси таркибида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сонини икки нафарга кўпайтирган ҳолда, солиқ маслаҳати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни таъминлаш бўлими ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш бўйича, шу жумладан республиканинг барча минтақаларида тегишли малакага эга бўлган мутахассислар учун уларга солиқ маслаҳати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш юзасидан мунтазам равишда амалий семинарлар ўтказишни назарда тутувчи тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек 2007 йил мобайнида уларнинг амалга оширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан, солиқ маслаҳати соҳасидаги мутахассислардан ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи Солиқ маслаҳати бўйича кенгашни ташкил этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ маслаҳати бўйича кенгаш тўғрисидаги низомни, Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни, Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни, солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқитиш дастурини, шунингдек солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни тартибга солувчи бошқа идоравий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2007 йил 20 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 20 мартдаги 55-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 8-банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошидаги «ташқи иқтисодий фаолиятни» сўзларидан кейин «шунингдек солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни» сўзлари қўшилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йигирманчи ва йигирма биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун ўқитиш дастурини, малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек республика аудиторлар бирлашмаси билан келишган ҳолда — аудитор малака сертификатини олиш учун ўқитиш дастурини ва малака имтиҳонларини топшириш тартибини тасдиқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳонини, шунингдек республика аудиторлар бирлашмаси иштирокида — аудитор малака сертификатини олиш ҳуқуқи учун малака имтиҳонини ўтказади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йигирма учинчи хатбошидаги «аудитор малака сертификати» сўзлари «аудитор ва солиқ маслаҳатчиси малака сертификатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йигирма тўртинчи хатбошидаги «малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестри» сўзлари «тегишли малака сертификатларига эга бўлган аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари реестрлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. 16-банднинг биринчи хатбошидаги «назорат-тафтиш ишлари» сўзларидан кейин «солиқ маслаҳати» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 111-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)