22.02.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1614-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Қарори, 22.02.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1614-1
Дата вступления в силу
04.03.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан белгиланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясига айлантириш тўғрисидаги» «Ўздавэнергоназорат» инспекциясининг вазифа ва функцияларига ҳамда ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сонли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га мувофиқ қарор қиламиз:
1. Электр энергетикада назорат бўйича «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2006 йил 19 июлдаги 113/116-сонли қарори билан тасдиқланган (2006 йил 18 август, рўйхат рақами 1614 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 33-сони, 337-моддаси) «Электр ускуналарини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»ни XXIII бобини номланишидаги, 522 ва 526-бандларидаги «Ўздавэнергоназорат инспекцияси» сўзлари «энергия таъминоти ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин, 522-бандида эса «хизмат сафаридаги ходимлар ҳуқуқлари билан» сўзлари чиқариб ташлансин.