14.04.1999 йилдаги 763-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.07.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонуннинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.
(1-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ҳамда бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан тартибга солинади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасининг у ёки бу муносабатлари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу Қонуннинг нормалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятига аралашишига, худди шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг давлат органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг халқаро алоқалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларига кириши, улар билан тўғридан тўғри халқаро алоқалар ўрнатиши, ҳамкорлик тўғрисида тегишли битимлар тузиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ, ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқий мақоми
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти юридик шахс бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти, агар унинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, фаолият муддати чекланмаган ҳолда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳамда белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларига риоя этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтказувчи солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши шарт.
(8-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхонаси у турган ердан ташқарида жойлашган алоҳида бўлинма бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотининг манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг филиали у турган ердан ташқарида жойлашган алоҳида бўлинма бўлиб, унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиаллари давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари юридик шахслардир.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Жамоат бирлашмаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маънавий ёки бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмаси жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоат бирлашмаси қатнашчилари мазкур бирлашмага мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида қатнашаётган жамоат бирлашмасининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашма эса ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-модда. Жамоат фонди
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши шарт.
(12-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Муассаса
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий, маданий ва бошқа нотижорат тусдаги вазифаларни амалга ошириш учун жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан тузилган нодавлат нотижорат ташкилоти муассаса деб эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14-модда. Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўз уставига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда битта ёки ундан кўпроқ чет эл давлати ҳудудида фаолият олиб бориши мумкин бўлган халқаро ташкилот халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти унинг муассислари (аъзолари) қарори асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг уюшмалари (иттифоқлари) камида иккита нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан тузилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббускорлари ёки муассислари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишни чақирадилар, унда устав қабул қилинади ҳамда раҳбар органлари тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассислар (аъзолар) томонидан тасдиқланган устав;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қатнашчилар томонидан тузилган таъсис шартномаси ва улар тасдиқлаган устав — уюшма (иттифоқ) учун.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис ҳужжатларининг талаблари нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзи учун, унинг муассислари ва қатнашчилари (аъзолари) учун мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) нодавлат нотижорат ташкилотлари уюшмасини (иттифоқини) тузиш мажбуриятини оладилар, уни тузиш соҳасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш, нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартларини белгилаб берадилар. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига биноан бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг устави
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида қуйидагилар назарда тутилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотининг номи, мақсад ва вазифалари, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, у ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотининг тузилмаси ва раҳбар органлари, заруратга қараб унинг назорат-тафтиш органлари (ижтимоий фондлар учун — мажбурий) ёки аудиторларни (аудиторлик фирмаларини) жалб этишнинг мажбурийлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбар органларнинг ваколат доираси ва уларни шакллантириш тартиби, уларнинг ваколат муддатлари, доимий асосда ишлайдиган раҳбар орган жойлашган ер;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аъзолик белгиланган бирлашмалар учун — аъзо бўлиш ва аъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ва тартиби, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари, нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қайта ташкил қилиш ва тугатиш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уставга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида унинг рамзий белгилари тавсифи бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Уставда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятига тааллуқли, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассисларига, қатнашчиларига (аъзоларига) қўйиладиган умумий талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига ўн тўрт ёшга тўлган шахслар, болаларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига эса ўн ёшга тўлган шахслар аъзо бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотига аъзо бўлиш, аъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ва тартиби, шу жумладан ёшига кўра аъзоликдан чиқиш шартлари тегишли нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзий белгиларга эга бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари давлат рамзий белгиларига ўхшамаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари уставга мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш унинг юқори органи қарорига биноан бирлашиш, қўшилиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва ўзгартириш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари, республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудларида фаолият олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини белгиланган тартибда аккредитация қилишни амалга оширади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатга олган орган унинг фаолияти уставда белгиланган мақсадларга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилади.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар-органи аъзолари ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш жойи ҳамда манзилини кўрсатган ҳолда улар томонидан имзоланган ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотининг икки нусхадаги устави;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилишнинг нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги, муассислари хусусидаги, унинг уставини тасдиқлаш ҳақидаги, раҳбар органлари ва бошқа органларини шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар албатта мавжуд бўлган баённомаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатга олганлик учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан икки ой ичида тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатхона ва филиал томонидан тақдим этилган, нодавлат нотижорат ташкилотининг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган ҳужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг юридик шахс бўлмаган ваколатхоналари ва филиалларини ҳисобга олиш нодавлат нотижорат ташкилоти марказий раҳбар органлари томонидан тақдим этилган ва тасдиқланган ҳужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатхона ёки филиалнинг асосий мақсадлари ҳамда фаолият кўрсатиш муддати, шунингдек ходимларининг сони чегараси ҳам кўрсатилган ариза рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади. Аризага асосий ташкилотнинг раҳбарлик қилувчи марказий органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиал ташкил этишга), унинг низомини тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга оид белгиланган тартибда легаллаштирилган маълумотлар бўлиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ҳам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ишончнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий ташкилот фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ахборот;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатга олганлик учун йиғим тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида белгиланган шаклдаги декларация.
(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарор
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни икки ойлик муддат ичида кўриб чиқади ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ёки қонун ҳужжатларининг қайси қоидалари бузилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келганлиги ҳақида аниқ кўрсатилган ҳужжат беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг маълумотларини юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари юридик шахсларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун очиқ бўлган ягона давлат реестрига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрида қуйидагилар кўрсатилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таъсис этилган сана;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
номи ва жойлашган ери;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
раҳбар органлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вакиллар сифатида иш олиб боришга ваколатли шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаолият соҳаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш, агар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартиришни, суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига путур етказишни, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини камситишни, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилишни, фуқароларнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилишни мақсад қилиб қўйган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатлар рўйхат бўйича тўлиқ тақдим этилмаган ёки улар лозим даражада расмийлаштирилмаган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳужжатлар устав қабул қилинган пайтдан бошлаб икки ойлик муддат ўтганидан кейин тақдим этилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илгари худди шу номдаги нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотини тузишнинг қонунда белгиланган тартиби бузилган бўлса ёки унинг таъсис ҳужжатларида қонунга номувофиқликлар бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган таъсис ҳужжатларида атайин нотўғри маълумотлар келтирилганлиги аниқланган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотининг номи ёки рамзий белгилари маънавиятга фуқароларнинг миллий ва диний туйғуларига дахл қилса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида ҳарбийлаштирилган бирлашмалар тузиш назарда тутилган бўлса, рад этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва қонунларига зид қоидалар мавжуд бўлган бошқа ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилиши рад этиш сабаблари бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга тўсқинлик қилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи адлия органига такрорий қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ва бу мурожаат юзасидан қарор чиқариш ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги устидан шикоят қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилганлиги устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзини давлат рўйхатидан ўтказиладиган тартибда ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти халқаро нодавлат нотижорат ташкилотига ёки унинг филиалига айлантирилган тақдирда уни қайта рўйхатдан ўтказиш мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулки
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бинолар, иншоотлар, турар жойлар. ускуналар, инвентар, пул маблағлари, шу жумладан чет эл валютасидаги пул маблағлари, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг мулки қонун билан муҳофаза қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз мажбуриятлари юзасидан қонунларга мувофиқ ундириш қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кириш ва аъзолик бадаллари, агар улар уставда назарда тутилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муассислардан, қатнашчилардан (аъзолардан) бир маротаба ва мунтазам равишда келадиган тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ихтиёрий мулкий бадаллар ва эҳсонлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунларда тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун билан тақиқланмаган ҳамда ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга ошириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқаро ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда бундай ваколатхоналарнинг (филиалларнинг) ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирон бир сиёсий фаолиятда ва ваколатхона ёки филиалнинг уставда белгиланган мақсадларига тўғри келмайдиган бошқа фаолиятда иштирок этишга ҳақли эмас. Уларнинг сиёсий партиялар ҳамда оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ва тадбирларни молиялаштиришига, шунингдек бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқишига ҳамда шундай ташкилотлар тузишни қўллаб-қувватлашига йўл қўйилмайди.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан айрим фаолият турлари фақат лицензиялар асосидагина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият турларининг рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг тадбиркорлик фаолияти
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз устав мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотига солиқ солиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар, йиғимлар ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга бошқа тўловлар тўлайди, шунингдек имтиёзлардан фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳисоб ва ҳисоботи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятининг натижалари ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.
(33-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелдаги 621-II-сон Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 287-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти у Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларини бузган тақдирда суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган, шунингдек устав мақсадларига зид ҳаракатлар содир этилган тақдирда прокуратура органлари ёки адлия органлари кўрсатилган қоидабузарликлар тўғрисида мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар органларига тақдимнома киритади ҳамда бу қоидабузарликларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Агар бу қоидабузарликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса, нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти прокуратура ва адлия органларининг тақдимномаси асосида суднинг қарори билан олти ойгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш оқибатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти суднинг қарори билан белгиланган муддатга тўхтатиб қўйилган тақдирда унинг оммавий ахборот воситалари муассиси тариқасидаги ҳуқуқлари тўхтатиб қўйилади, унга оммавий тадбирлар ташкил этиш, банк омонатларидан фойдаланиш тақиқланади, хўжалик фаолияти, меҳнат шартномалари, ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ва жарималар тўлашга доир харажатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини тўхтатиб қўйишнинг суд томонидан белгиланган муддати мобайнида у ўз фаолиятининг тўхтатилишига сабаб бўлган қоидабузарликни бартараф этса, мазкур муддат тугаганидан сўнг нодавлат нотижорат ташкилоти ўз фаолиятини қайтадан бошлаши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилоти кўрсатилган қоидабузарликни бартараф этмаган тақдирда унинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга тақдимнома киритган орган бу ташкилотни тугатиш тўғрисида судга тақдимнома киритиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш унинг юқори органи қарорига биноан ёки суд тартибида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) ёки нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган давлат рўйхатидан ўтказувчи адлия органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзув уни давлат рўйхатидан ўтказган адлия органи томонидан қуйидаги ҳужжатлар асосида юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза (ихтиёрий равишда тугатилаётган тақдирда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли органнинг нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисидаги қарори;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотининг устави ва бошқа таъсис ҳужжатлари ҳамда у давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тугатиш баланси ёки топшириш ҳужжати ёхуд тақсимлаш баланси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кредиторларнинг талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк ташкилот қатнашчилари (аъзолари), шунингдек раҳбар органларнинг аъзолари ёки нодавлат нотижорат ташкилотларининг ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ҳамда ундан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йил 14 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
763-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2012 й., 15-сон, 164-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.09.2019 й., 03/19/566/3734-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон; 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)