1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР ВА ФОНД БИРЖАСИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни билан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун қимматли қоғозлар чиқариш ва уларни муомалада юритиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари фаолиятини бошқариб бориш шартлари ҳамда тартибини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида фонд биржалари ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиш принципларини белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-модда. Қимматли қоғозлар тушунчаси
[СПиТ:
1.Қимматли қоғозлар / Қимматли қоғозлар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар — бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки заём муносабатларини тасдиқловчи, дивиденд ёки фоизлар кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш имкониятини назарда тутувчи пул ҳужжатларидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар — бланкалар, сертификатлар шаклида ёки счётлардаги ёзув шаклида бўлиши ва ҳисоб-китоб қилишда, шунингдек кредитлар бўйича гаров сифатида фойдаланилиши мумкин. Қимматли қоғозлар юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ихтиёрийлик асосида тарқатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Киритилган улуш шаклидан қатъи назар, қимматли қоғозларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси пул бирлигида, уларни чиқариш шартларида назарда тутилган ҳолларда эса — чет эл валютасида (акциялар бўйича — мулкни ўтказиб бериш йўли билан ҳам) ифодаланади ва тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-модда. Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги қонунлар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар чиқариш ва уларни муомалада юритиш билан, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатлар ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солиб турилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-модда. Қимматли қоғозларнинг турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Қонун қимматли қоғозларнинг қуйидаги турларига амал қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
облигациялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозларнинг ҳосилалари;
(3-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
депозит сертификатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акциялар, облигациялар, хазина мажбуриятлари ва қимматли қоғозлар ҳосилаларининг реквизитлари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси томонидан, депозит сертификатлари ва векселларнинг реквизитлари эса, — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар эгаси ёзилган ва тақдим этувчига тегишли бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар, башарти мулкий ҳуқуқларни уларга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқариш учун эмитент (қимматли қоғозни чиқарувчи) томонидан ёки унинг топшириғига биноан қимматли қоғозлар борасида касб фаолиятини амалга ошираётган ташкилот томонидан эгасининг номини қайд этиш зарур бўлсагина, эгаси ёзилган бўлади. Эгаси ёзилган қимматли қоғозни бир мулкдордан иккинчисига бериш ҳисоб-китобдаги тегишли ёзувларни ўзгартиришда акс этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар, башарти мулкий ҳуқуқларни уларга эгалик қилиш билан боғлиқ ҳолда рўёбга чиқариш учун қимматли қоғозни тақдим этишнинг ўзи етарли бўлса, тақдим этувчига тегишли ҳужжатлар деб ҳисобланади. Тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар эркин муомалада бўлади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-модда. Акциялар
[СПиТ:
1.Қимматли қоғозлар / Акция]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акциялар — акциядорлик жамиятининг устав фондига юридик ёки жисмоний шахс муайян ҳисса қўшганидан гувоҳлик берувчи, акция эгасининг мазкур жамият мулкидаги иштирокини тасдиқловчи ҳамда унга дивиденд олиш ва, қоида тариқасида, ушбу жамиятни бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли қоғозлардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор акциядорлик жамияти муассислари томонидан ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Сотиб олинган акция уни чиқарган акциядорлик жамиятига, башарти бу нарса жамият уставида назарда тутилмаган бўлса, сотилиши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат корхонаси очиқ турдаги акциядорлик жамиятига айлантирилганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси билан биргаликда эмиссия рисоласини тасдиқлаши акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ҳисобланади.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-модда. Облигациялар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Облигациялар уларнинг эгаси пул маблағлари берганлигини тасдиқ этувчи ва қимматли қоғозларнинг белгиланган қийматини уларда кўрсатилган муддатда, қайд этилган фоиз тўланган ҳолда, башарти облигацияларни чиқариш шартларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, қоплаш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғозлардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидаги турлардаги облигациялар чиқарилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Облигациялар оддий ва ютуқли, фоизли ва фоизсиз (мақсадли), эркин муомалада юритиладиган ёки муомала доираси чекланган қилиб чиқарилиши мумкин. Мақсадли облигацияларнинг реквизити облигациялар қайси моллар (хизматлар) учун чиқарилган бўлса, шу молларни (хизматларни) акс эттириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигациялари тақдим этувчига тегишли қилиб чиқарилади. Республика ички заёмларининг ва маҳаллий заёмларнинг облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарор тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан қабул қилинади. Қарорда эмитент, облигацияларни чиқариш шартлари ва уларни тарқатиш тартиби белгилаб қўйилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхоналарнинг облигациялари мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар томонидан чиқарилиши мумкин. Облигациялар ўз эгаларига корхона бошқарувида қатнашиш ҳуқуқини бермайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхоналар ва акциядорлик жамиятларининг облигацияларини чиқариш тўғрисидаги қарор тегишинча маъмурият ва ижроия органи (бошқаруви) томонидан қабул қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Корхоналарнинг облигацияларини эмитентларнинг устав фондини шакллантириш ва тўлдириш учун, шунингдек уларнинг хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун чиқаришга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акциядорлик жамияти томонидан чиқарилган барча облигацияларнинг номинал қиймати жамиятнинг шакллантирилган устав фонди миқдоридан ошиб кетмаслиги лозим. Жамият томонидан облигациялар чиқаришга фақат жамият устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги хўжалик юритувчи субъектларнинг облигацияларини чиқариш суммаси миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(5-модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрдаги 447–II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 8-модда)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.04 Хазина мажбуриятлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-модда. Хазина мажбуриятлари
[СПиТ:
1.Қимматли қоғозлар / Хазина мажбуриятлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг хазина мажбуриятлари — уларнинг эгалари бюджетга пул маблағлари берганликларини тасдиқловчи ҳамда бу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида қайд этилган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи, тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар туридир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
узоқ муддатли — беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўртача муддатли — бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қисқа муддатли — бир йилгача бўлган муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Узоқ муддатли ва ўртача муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Қисқа муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади. Хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарорларда даромадларни ҳамда мажбурият қарзларини тўлаш шартлари белгилаб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.06 Депозит сертификати]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депозит сертификатлари — бу пул маблағлари — омонат қўйилгани тўғрисидаги, омонатчи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг белгиланган муддат тугаганидан кейин омонат суммасини ва унга тегишли фоизларини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи банк — эмитент гувоҳномасидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Депозит сертификатларини чиқариш ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилайди.
LexUZ шарҳи
Банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш, рўйхатга олиш ва муомалага киритиш қоидалари (рўйхат рақами 522, 09.11.1998 й.)га қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Векселлар оддий ва юбориладиган векселларга бўлинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вексель берувчининг муайян суммадаги пулни вексель олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган ҳужжат оддий вексель ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вексель олувчининг муайян суммадаги пулни олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан бошқа шахсга белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлаш тўғрисидаги қатьий буйруғидан иборат тўловчига қаратилган ҳужжат юбориладиган вексель ҳисобланади. Бунда тўловчи вексель бўйича белгиланган муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга) розилигини ёзма равишда тасдиқлаши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Векселларни (хазина векселларидан ташқари) чиқариш, рўйхатдан ўтказиш қоидалари, уларни чиқариш ва муомалада юритиш шартларини Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда белгилайди. Хазина векселларини чиқариш ва муомалада юритиш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Корхоналар ва ташкилотлар векселларини чиқариш ва муомалага киритишнинг Вақтинчалик тартиби (рўйхат рақами 149, 31.05.1995 й.), шунингдек Банкларнинг оддий векселини чиқариш ва унинг муомалада бўлиш қоидалари (рўйхат рақами 554, 30.11.1998 й.)га қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вексель олувчининг солиқлар бўйича ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетдан қарзи мавжуд бўлса, у фақат пул маблағларини олиш тарзида векселнинг ҳақини тўлашга киришади ва бюджет билан ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, қолган суммани бошқа ҳисоб-китобларга сарфлаши мумкин.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари — даромади (зарари) бир ёки бир неча бозор кўрсаткичлари (индекслари) мазмунига боғлиқ бўлган қимматли қоғозлардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари опционлар, фьючерслар ва бошқа молиявий воситалар тарзида чиқарилиши мумкин.
[СПиТ:
1.Қимматли қоғозлар / Опцион]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Опцион — шартнома бўлиб, унинг эгасига қимматли қоғозларни ёки товарларни битимда қайд этилган нархда белгиланган муддатда харид қилиш ҳуқуқини беради.
[СПиТ:
1.Қимматли қоғозлар / Фьючерс]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фьючерс — қимматли қоғоз (шартнома) бўлиб, муайян қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларни ёки товарларни шартномада белгилаб қўйилган нархда белгиланган келгуси санада харид қилиш ёки сотишдан иборат сўзсиз мажбуриятни тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш ва уларни муомалада юритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси белгилайди.
(I боб Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ 81-модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82-модда. Қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Векселларга нисбатан қуйидаги махсус даъво муддатлари қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вексель сақловчининг индоссантларга қарши ва вексель берувчига қарши даъво талаблари бўйича — белгиланган муддатда амалга оширилган протест кунидан бошлаб ёки харажатсиз айлантириш олдиндан шарт қилиб қўйилган бўлса, тўлов муддати кунидан бошлаб бир йил;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
индоссантларнинг бир-бирига ва вексель берувчига даъво талаблари бўйича — индоссант векселни тўлаган кундан бошлаб ёки унга даъво тақдим этилган кундан бошлаб олти ой.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилмаган ўзга ҳолларда, шунингдек бошқа қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
(I боб Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонунига мувофиқ 82-модда билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II БОБ. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ, МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-модда. Қимматли қоғозлар муомаласи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар муомаласи деганда уларни сотиб олиш ва сотиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган, қимматли қоғозлар эгаси алмашинувига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар тушунилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозларни (депозит сертификатлари ва векселлардан ташқари) муомалага чиқариш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси тасдиқлайди.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари давлат корхоналарини қайта тузиш орқали ташкил этилган очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказадилар, шунингдек акцияларнинг белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминлайдилар.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда белгиланган тартибда рўйхат рақамини олган қимматли қоғозларнигина Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилишига ва муомалада бўлишига йўл қўйилади. Давлат рўйхатидан ўтказилмаган қимматли қоғозларни чиқариш ғайриқонуний ҳисобланади ва бу ҳол эгасидан уларнинг ҳамда мазкур қимматли қоғозларни сотишдан тушган пулнинг олиб қўйилишига ва бой берилган наф қопланишини ҳисобга олган ҳолда инвесторларга қайтариб берилишига сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир ёки ўзаро шартномалар билан боғланган бир неча шахслар, шунингдек шуъба ёки бир-бирига қарам бўлган юридик шахслар гуруҳи банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғини сотиб олиши учун олдиндан Марказий банкнинг розилигини олиш талаб қилинади. Акция сотиб олувчиларнинг молиявий аҳволи қониқарсизлиги аниқланган тақдирда, Марказий банк банк акцияларининг йигирма фоизидан ортиғи харид қилиниши ва сотилишига розилик бермаслик ҳуқуқига эга. Марказий банк, илтимоснома олинган кундан бошлаб, ўттиз кундан кечиктирмай, ариза берувчига ўз қарори тўғрисида ёзма равишда хабар беради.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелдаги 231-I-сон Қонунига мувофиқ бешинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 69-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахс, бир гуруҳ шахслар томонидан акцияларнинг акциядорлик жамияти устав капиталида овоз бериш ҳуқуқи билан сотиб олиниши, бунда ана шу шахс, бир гуруҳ шахслар мазкур акцияларнинг ўттиз беш фоиздан кўпроғини тасарруф этиш ҳуқуқини оладиган бўлса, монополияга қарши давлат органининг олдиндан розилигини олиш талаб этилади. Бундай талаб акциядорлик жамиятини тузиш вақтида акциядорлик жамияти муассисларига татбиқ этилмайди, молия-саноат гуруҳлари, холдинг компанияларни ташкил этиш ҳоллари бундан мустасно.
(9-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августдаги 832-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 229-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларнинг эгалари сақлаб туриш мақсадида уларни пул ўтказиш йўли билан ҳисобга олиш ва сотиш учун компьютерли телекоммуникацион тизими бор ихтисослашган муассасаларга (депозитарийларга) ишониб қўйишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси республика сарҳадларидан ташқаридаги эмитентлар чиқарган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киришнинг умумий қоидалари, ҳар йилги меъёрлари ва тартибини белгилаб қўяди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартномалар бўйича мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфидаги эмитентлар томонидан чиқарилган ёки чиқарилиши мўлжалланган қимматли қоғозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага чиқаришнинг ҳар йилги меъёрлари ва рухсат тартибини белгилаб қўйишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси республикада рўйхатга олинган қимматли қоғозлар Ягона давлат реестрини юритади ҳамда уларнинг рўйхатини мунтазам эълон қилиб боради.
(9-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-модда. Қимматли қоғозлар эмиссияси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар эмиссияси уларни дастлабки эгалар (инвесторлар) — юридик ва жисмоний шахсларга сотиш йўли билан қимматли қоғозларни муомалага чиқаришдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эмиссия:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциядорлик жамияти таъсис этилиб, акциялар унинг муассислари ўртасида тарқатилган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
акциядорлик жамиятининг дастлабки устав сармояси (фонди) миқдори акциялар чиқариш йўли билан кўпайтирилган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахслар, давлат томонидан, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан заём сармояси облигациялар ва бошқа қарз мажбуриятлари чиқариш йўли билан жалб этилган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарнинг қарз мажбуриятлари ўзаро умум республика кўламида тўланган тақдирда амалга оширилади.
(10-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-модда. Эмиссия тўғрисидаги ахборот
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитент, шунингдек у билан келишиб туриб қимматли қоғозларни дастлабки эгаларига сотувчи инвестиция муассасалари ҳар бир харидорга мазкур қоғозларни харид этиш пайтига қадар сотиш шартлари ва эмиссия рисоласи билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлашлари шарт. Эмиссия рисоласи эмитент тўғрисидаги, сотишга ҳавола этилаётган қимматли қоғозлар ҳақидаги, қимматли қоғозларни чиқариш таомили ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни ҳамда харидорнинг мазкур қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки бундай хариддан воз кечишга қарор қилишига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа хил ахборотларни акс эттиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эмиссия рисоласини чиқариш, уни рўйхатга олиш тартибини, шунингдек эмиссия рисоласида эълон қилиниши шарт бўлган маълумотлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси белгилайди. Банклар учун уларнинг эмиссия рисолаларида қамраб олиниши лозим бўлган маълумотлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишиб туриб белгилайди. Давлат корхоналари очиқ турдаги акциядорлик жамиятларига айлантирилганда эмиссия рисоласини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва Фонд биржалари давлат комиссияси билан биргаликда амалга оширилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Очиқ ёзилиш учун ҳавола этилаётган қимматли қоғозларнинг эмиссия рисоласини эмитент Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясига тақдим этади ва у рўйхатга олинганидан сўнг, мазкур қимматли қоғозларга ёзилиш бошланишидан камида ўн кун олдин матбуотда, шунингдек фонд биржасининг махсус нашрида албатта эълон қилиниши керак. Очиқ сотувга ҳавола этилаётган акцияларни, корхоналарнинг облигацияларини чиқаришга оид ахборотларда бирон бир ўзгаришлар юзага келган ҳолларда қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитент содир бўлган ўзгаришлар тўғрисидаги хабарни мазкур қимматли қоғозларга ёзилиш бошлангунга қадар эълон қилмоғи керак.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Акциялар, корхоналарнинг облигацияларини чиқаришга оид эълон қилинган ахборотдаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси бу қимматли қоғозларни чиқарувчи эмитент мазкур ахборотга тегишли ўзгартишлар киритмагунига қадар уларнинг тарқатилишини тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга. Эмиссияни рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган эмиссия рисоласидаги маълумотларнинг тўғрилиги юзасидан жавобгарлик эмитентнинг зиммасида бўлади.
(11-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги эмиссия рисолалари рўйхатга олинмагунга қадар қимматли қоғозларни оммавий ахборот воситаларида реклама қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эмитент ўзининг молия-хўжалик аҳволи ва фаолиятининг натижалари тўғрисида жамоатчиликка ҳар йили камида бир марта ахборот бериши (матнда бундан кейин йиллик ҳисобот деб юритилади) шарт. Йиллик ҳисобот ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечикмай эълон қилинади ҳамда эгаси ёзилган акциядорларга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясига юборилади. Йиллик ҳисоботда эмитент тўғрисида қуйидаги маълумотлар келтирилиши лозим:
(12-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
унинг олдинги йилги хўжалик фаолияти натижалари тўғрисидаги ахборот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молиявий аҳвол тўғрисидаги аудитор тасдиқлаган маълумотлар, шунингдек олдинги йилги баланслар ва аудиторлар ҳисоботи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшимча чиқарилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги асосий маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мансабдор шахслар шахсий таркибидаги ўзгартишларга доир асослар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эмитент ўз хўжалик фаолиятида содир бўлган ҳамда қимматли қоғозларнинг қийматига ёки улар юзасидан олинадиган даромадлар миқдорига таъсир этувчи ўзгаришлар, хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқлар ўзгарганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мансабдор шахслар шахсий таркибида ўзгаришлар рўй берганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эмитент банкдаги счётлар хатланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғломлаштириш (эмитентнинг молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар мажмуини амалга ошириш) ҳаракатлари бошланганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эмитент фаолияти қайта ташкил этилганлиги, тўхтатиб қўйилганлиги ёки тугатилганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
устав фонди ёки эмитент асосий ва муомаладаги маблағлари қийматининг 50 фоизидан ортиқ миқдорида қарз олинганлиги ёки қимматли қоғозлар эмиссия қилинганлиги тўғрисидаги ахборотларни икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясига юбориши, шунингдек мазкур ўзгаришларга оид ахборотларни эълон қилиши шарт.
(12-модда иккинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Башарти эмитент акциялари фонд биржасида муомалада юрса, у мазкур ахборотларни биржага кўрсатилган муддатда тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эмитент ўзи ҳақида қимматли қоғозлар қийматига ёки улар юзасидан олинадиган даромад миқдорига таъсир этиши мумкин бўлган нотўғри маълумотлар эълон қилинган тақдирда беш иш куни мобайнида бу маълумотларни тузатиш чораларини кўриши шарт.
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун «Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотларни очиш тўғрисида»ги Низом (рўйхат рақами 1127, 18.04.2002 й.)га қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13-модда. Эмиссия турлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш (эмиссия) қуйидаги кўринишларда амалга оширилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий эълон бермай, реклама кампанияси ўтказмай, эмиссия рисоласини эълон қилмай ва рўйхатдан ўтказмай олдиндан маълум чекланган миқдордаги инвесторлар орасида хусусий йўсинда тарқатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эмиссия рисоласини эълон қилиб ва рўйхатдан ўтказиб, чекланмаган миқдордаги инвесторлар орасида очиқ савдо ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқорида айтиб ўтилган ҳолларнинг ҳар бирида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси эмиссияларнинг энг кам ва энг кўп миқдорларини белгилаб беради.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат корхоналари акциядорлар жамиятларига айлантирилганида бирламчи эмиссия рисоласини рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим олинмайди.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15-модда. Қимматли қоғозларни тарқатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эмитентлар ўзи чиқарган қимматли қоғозларни мустақил равишда, комиссион ҳақ эвазига банклар, инвестиция компаниялари, молия брокерлари орқали сотиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция компаниялари эмитент билан келишиб туриб қимматли қоғозларни қуйидаги шартлар асосида чиқаришга кафил ва ташкилотчи бўлишлари мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кейинчалик бошқа инвесторларга сотиб юбориш мақсадида барча чиқарилган қимматли қоғозларни қайд этилган баҳосида ўз ҳисобларидан сотиб олишлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чиқарилган қимматли қоғозларнинг белгиланган муддат давомида чет инвесторлар ўртасида жойлаштиролмай қолган қисмларини ўз ҳисобларидан сотиб олишлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларнинг эмитентлари, инвесторлар, инвестиция институтлари, шунингдек уларнинг бирлашмалари (уюшмалари), фонд биржалари (биржаларнинг фонд бўлимлари), қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш бўйича давлат томонидан ваколат берилган органлар ва бошқалар) қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ҳисобланадилар.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августдаги 281-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар эмитенти — қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида ўз номидан мажбуриятли бўлган юридик шахс ёки давлат органидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан сотиб олувчи жисмоний ёки юридик шахсдир. Ажнабий фуқаролар ва юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар сифатида иштирок этишлари мумкин.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги 2022-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 11-12-сон, 285-модда)
[СПиТ:
1.Инвестиция институтлари / Инвестиция институти]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция муассасаси Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ юзага келтирилган юридик шахс бўлиб, у қимматли қоғозлар билан боғлиқ фаолиятини асосий фаолияти тариқасида амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. БОБ. ФОНД БИРЖАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17-модда. Фонд биржаси тушунчаси
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фонд биржаси — қимматли қоғозлар бир маромда муомалада бўлишининг зарур шарт-шароитини таъминлаш, уларнинг бозор баҳосини (қимматли қоғозлар талаб ва таклифи ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи нархларни) белгилаш ва уларга доир маълумотларни керагича тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб маҳоратини юқори даражада сақлаб бориш фаолиятининг алоҳида соҳаси бўлган ташкилотдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фонд биржаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, биржа уставига ҳамда қимматли қоғозлар билан боғлиқ юмушларни амалга оширишнинг ички қоидаларига амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фонд биржаси (мол-фонд биржасининг ёки валюта биржасининг фонд бўлими) Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади ва у қимматли қоғозларга доир биржа фаолияти юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссиясидан лицензия олади. Қимматли қоғозларга доир биржа фаолияти юритиш учун лицензия олмаган ташкилот бундай фаолият юритишга ҳақли эмас.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мол-фонд биржалари ва валюта биржаларида мустақил таркибий бўлинма ва мустақил бўлмаган таркибий бўлинма сифатида фонд бўлимлари ташкил этилиши мумкин. Фонд бўлимлари ўз фаолиятларида фонд биржаларига қўйиладиган барча талабларга амал қилишлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19-модда. Фонд биржасининг муассислари ва аъзолари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар муомаласини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ва жисмоний шахслар фонд биржаси муассислари бўлишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Биржада брокерлик ўрнини сотиб олган юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, ажнабий юридик ва жисмоний шахслар фонд биржасининг (мол-фонд биржаси ёки валюта биржаси фонд бўлимининг) аъзолари бўлишлари мумкин. Фонд биржаси аъзоларининг миқдорини биржанинг бошқарув органлари тартибга солиб туради. Давлат ҳокимияти ва бошқарув, прокуратура ва суд органлари, уларнинг мансабдор шахслари ва мутахассислари фонд биржаси аъзолари бўлишга ҳақли эмаслар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фонд биржаси аъзолари қимматли қоғозлар муомаласини амалга ошириш учун рухсатномаларга эга бўлган ҳамда инвестиция муассасаси мақомини олган тақдирдагина олди-сотдига қўйилади. Брокерлик ўрнини сотиб олган ва қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олган жисмоний шахс уни давлат ҳокимияти маҳаллий органларида рўйхатдан ўтказганидан ва банкда ҳисоб-китоб счёти очганидан кейингина олди-сотдига қўйилиши мумкин.
(19-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179 I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозлар бозорининг мутахассислари қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатига эга бўлишлари шарт. Малака аттестатининг амал қилиш муддати — уч йил.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179 I-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20-модда. Биржа амаллари қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматли қоғозларга доир биржа амаллари қоидаларини биржанинг юқори бошқарув органи тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоидаларда қуйидагилар назарда тутилмоғи лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур биржада қимматли қоғозлар олди-сотдиси принциплари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа олди-сотдиси қатнашчиларининг таркиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар мажмуи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа йиғилишлари ўтказиладиган жой ва вақт тўғрисидаги ахборот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозларни биржа олди-сотдисига чиқариш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа битимларининг тавсифи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олди-сотдини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битимларни рўйхатдан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қимматли қоғозлар муомаласини амалга оширишда фойдаланиладиган шартнома, ҳисобот, буюртма ва хабарномалар ҳамда биржага оид бошқа ҳужжатлар намуналари.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун Ўзбекистон Республикаси «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасига қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фонд биржаси биржа олди-сотдиси вақтида битимлар тузиш, битимларни текшириб кўриш ва улар юзасидан ҳисоб-китоб қилиш тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Фонд биржалари ва фонд бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси билан келишиб олинган қимматли қоғозлар муомаласи битимларини амалга ошириш низомлари ва ички қоидалари, фонд биржаси устави (фонд бўлими тўғрисидаги низом) асосида иш тутадилар. Фонд биржасида амалларни унинг аъзоларигина амалга ошира оладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа йиғилишларини чақириш ва ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
эксперт, малака ва баҳолаш комиссиялари, маслаҳат ва маълумотнома берувчи шуъбалар ҳамда уларнинг ишлаши учун керакли бошқа муассасалар, шунингдек қимматли қоғозлар муомаласини амалга оширишдаги низоларни ҳал қиладиган комиссиялар таъсис этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз уставига мувофиқ биржа аъзолари тўлайдиган кириш ва жорий бадалларни белгилаб, ундириб олиш, битимларни рўйхатга олганлик, техник хизмат кўрсатганлик учун, доимий ва бир галги мижозлардан биржада бўлганлик учун ҳақ белгилаб, ундириб олиш, шунингдек биржа уставини, биржа йиғилишлари қоидаларини бузганлик, рўйхатдан ўтказиш йиғимини вақтида тўламаганлик учун жарима ва пенялар ундириб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа буклетлари, маълумотномалари, тўпламларини чоп этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органларнинг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23-модда. Фонд биржаси фаолиятини пул билан таъминлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фонд биржаси фаолиятининг пул таъминоти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фонд биржаси акциялари ва пайларини сотиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фонд биржасидаги брокерлик ўринларини сотиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фонд биржаси аъзолари мунтазам тўлаб борадиган аъзолик бадаллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
суд органларининг қарорлари асосида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда тўхтатилади.
(24-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги 357-I-сон Қонунига мувофиқ учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 56-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Инвестиция институтларига рухсатномани (лицензияни), қимматли қоғозлар бозорининг мутахассисларига малака аттестатини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси бериб, у фонд биржасидаги биржа фаолияти давомида қонун ҳужжатлари ва биржа устави талабларига риоя этилишини назорат қилиб боришга ваколатли бўлган ҳамда биржанинг бошқарув органлари мажлисларида (йиғилишларида) ва олди-сотдиларда ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга ўз вакилини тайинлайди. Қонун ҳужжатлари бузилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қимматли қоғозлар ва фонд биржалари давлат комиссияси тартиббузарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаши мумкин.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрдаги 179-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26-модда. Давлат бошқарув органи ва ўзга органнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракат ва қарорлари устидан шикоят қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат бошқарув органи ва ўзга органнинг қимматли қоғозларни чиқариш ва муомалада юритишга тааллуқли ғайриқонуний хатти-ҳаракат ва қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27-модда. Халқаро шартномалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1993 йил 2 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
918-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 325-модда; 1994 й., 11-12-сон, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда; 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 1999 й., 9-сон, 229-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 37-38-сон, 279-модда; 51-сон, 374-модда; 2007 й., 29-30-сон, 297-модда)