Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ МОНИТОРИНГИ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, МУРУВВАТ ЁРДАМИ ЮКЛАРИНИ ВА ТЕХНИК КЎМАКЛАШИШ МАБЛАҒЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2005 ЙИЛ 15 НОЯБРДАГИ 251-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «КИОТО ПРОТОКОЛИНИНГ МУСАФФО РИВОЖЛАНИШ МЕХАНИЗМИ ДОИРАСИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 6 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-525-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
а) 1-иловага қуйидаги мазмундаги 11-банд қўшилсин:
«11. Мазкур Низомнинг амал қилиши улар учун қонун ҳужжатларида ҳужжатларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг алоҳида тартиби белгиланган инвестиция лойиҳалари ҳужжатларига татбиқ этилмайди»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) 2-илованинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Мазкур Низомнинг амал қилиши улар учун қонун ҳужжатларида амалга ошириш ва мониторинг олиб боришнинг алоҳида тартиби белгиланган лойиҳаларга татбиқ этилмайди».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 январь,
5-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 11-модда; 2007 й., 23-сон, 238-модда)