Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011 29.12.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1650
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг буйруғи, 29.12.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1650
Дата вступления в силу
08.01.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 17.11.2011
Ҳужжат 08.01.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
БУЙРУҒИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА ТЕКШИРИШ ЎТКАЗИШ ВА ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 29 декабрда 1650-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 245-мҳ-сонли «Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1650-1, 07.11.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига аралашувини камайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини асоссиз чекланишига йўл қўймаслик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 23 мартдаги «Тадбиркорлик субъектларини текшириш сони қисқартирилганлиги ҳамда текширишлар тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон ва 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон фармонларига асосан буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С. Саттаров):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар норматив ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу буйруқни барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва амалда қўлланилиши устидан назоратни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2001 йил 15 майдаги 55-мҳ-сон «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (2001 йил 15 май, рўйхат рақами 917-1) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У. Аюбов) мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазири Ф. ОТАХОНОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 29 декбрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
213-мҳ-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирининг 2006 йил 29 декабрдаги 213-мҳ-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рақбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва уларнинг таърифлари қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширишларни рўйхатга олиш китоби — назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишлар тўғрисидаги ахборот киритиладиган расмий ҳужжат ҳисобланувчи текширишларни ҳисобга олиш махсус китоби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъект — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органлар — хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириш — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда улар фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
комплекс текшириш — бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ назорат қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) — солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
режадан ташқари текшириш — назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва ҳолларда амалга ошириладиган йиллик (чораклик) текширишлар режасига киритилмаган текшириш (шу жумладан қисқа муддатли текшириш);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қисқа муддатли текшириш — назорат қилувчи органлар томонидан бир иш куни давомида ўтказиладиган ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган текширув (кечки ва (ёки) тунги вақтларда фаолият кўрсатувчи (текшириш кунининг соат 18-00дан эртаси куннинг соат 6-00 гача) хўжалик юритувчи субъектларда қисқа муддатли текширишлар текшириш бошланган пайтдан бошлаб саккиз соат давомида амалга оширилади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқобил текшириш — операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат тартибида текшириш — хўжалик юритувчи субъектларнинг илгариги текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат қилувчи органлар амалга оширадиган текшириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (кейинги ўринларда — текширувчи органлар)нинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини барча текширишлари (молия-хўжалик фаолиятини текшириш, комплекс текшириш, тафтиш қилиш, режадан ташқари текшириш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш ва ҳ. к.), шу жумладан ёнғин, санитария-эпидемиология, ветеринария хавфсизлиги, касса операцияларини юритиш тартиби ва товарлар билан савдо қилиш қоидаларига риоя қилишни текшириш, шунингдек энергия назорати, карантин ва ўсимликлар ҳимояси хизматлари, табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширишлар ва бошқа текширишлар бўйича хатти-ҳаракатларига нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холислик ва ошкоралик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралашмаслик.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Текшириш билан хўжалик юритувчи субъектнинг бевосита текшириш ўтказиш йилидан олдинги тўрт календарь йилдан кўп бўлмаган фаолияти қамраб олиниши мумкин. Бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириш ўтказилаётган календарь йил даврларини текширишга рухсат этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илгари текширилган масалалар бўйича текшириш ўтказиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур банднинг қоидалари қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишларга татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Прокурор назорати тартибида амалга ошириладиган давлат назорати ҳам тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган муносабатлар бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Текшириш ўтказиш учун асослар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Режали текширишлар ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ёки унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича тегишли ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда — вилоят комиссиялари) томонидан белгиланган тартибда берилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органнинг текширишлар амалга оширишни мувофиқлаштириш режаси асосида текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби ва текшириш ўтказиш муддатлари кўрсатилган ҳолда чиқарган буйруғи.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини режадан ташқари текшириш учун Кенгаш, вилоят комиссиялари ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Кенгашнинг туман ва шаҳарлар бўйича ҳудудий комиссиялари томонидан текширилаётган объект номи, текшириш ўтказиш мақсади, муддатлари ва унинг сабаблари асослилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида белгиланган тартибда қабул қилинган қарор, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли назорат қилувчи органнинг мансабдор шахслари таркиби ва текшириш ўтказиш муддати кўрсатилган буйруғи асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар текширувни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда. Бунда агар Президент ва Ҳукумат қарорларида текшириш ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект номи аниқ кўрсатилган бўлса, Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиясининг розилигини олиш талаб қилинмайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
назорат қилувчи органга хўжалик юритувчи субъект томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда. Қўшимча маълумотлар сифатида корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларнинг аниқ исботланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган қонунбузилиш фактлари хизмат қилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олди олинаётганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқори турувчи назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида режадан ташқари текшириш ўтказиш учун топшириқларни фақатгина Кенгаш, вилоят комиссиялари ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Кенгашнинг туман ва шаҳарлар бўйича ҳудудий комиссияларининг уларни ўтказиш тўғрисидаги қарори бўлганида юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддаси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий иш мавжудлиги асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Хўжалик юритувчи субъект Кенгаш ёки вилоят комиссияси ишчи органларидан унинг фаолиятини текширишга тааллуқли (режалаштирилган текшириш санаси, тури, назорат қилувчи органнинг номи ва ҳ. к.) ахборотни (бунда ушбу ахборот хўжалик юритувчи субъектга бепул тақдим этилади) олишга ҳақли. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ушбу ахборотни олиши, шунингдек Кенгаш томонидан тасдиқланадиган текширишлар режаларига киритилган текширувлар тўғрисидаги маълумотларни матбуотда эълон қилиш йўли билан ҳам таъминланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Хўжалик юритувчи субъектларни уларнинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда текширишлар тегишли назорат қилувчи (ёнғинга қарши, санитария, ветеринария, энергетика назорати ва бошқа) органлар томонидан, қоида тариқасида, бир марта ўтказиладиган комплекс текширув давомида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари, улар томонидан текшириш давомида солиқ ва валютага оид жиноят аломатлари аниқланган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ҳудудий солиқ органлари томонидан бошқа туманлар (шаҳарлар)да рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш бинолари, савдо шохобчалари қаерда жойлашганидан ва хизматлар кўрсатиладиган (ишлар бажариладиган) жойдан қатъи назар, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш такрорланишига йўл қўйилмаган ҳолда, хўжалик юритувчи субъект рўйхатга олинган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Режали текширувлар Кенгаш томонидан тасдиқланган режалар асосида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир кундан ортиқ давом этадиган режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш қарори бўйича амалга оширилади. Бир кунлик режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Кенгашнинг туман ва шаҳарлар бўйича ҳудудий комиссияларининг қарори бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишлар жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида ёки назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш ёки вилоят комиссияси қарорига биноан ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Назорат тартибидаги текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан ушбу Низомнинг 23-банди талабларига қатьий риоя қилинган ҳолда Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиясининг қўшимча қарорисиз амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текшириш учун асослар Кенгаш томонидан тасдиқланадиган норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Текшириш ўтказишга фақат тегишли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган аттестация натижалари бўйича ва текшириш ҳуқуқини берувчи белгиланган намунадаги махсус гувоҳномаларга эга бўлган мансабдор шахсларга рухсат этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Текширишлар ўтказиш шартлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш муддатлари 30 календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда Кенгаш қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари фаолиятини текшириш унинг вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти тегишли аудиторлик ташкилоти мажбурий жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Текшириш ўтказиш учун аудиторлик ташкилотлари ва/ёки экспертлар жалб қилинган тақдирда аудиторлик текширишлари (экспертизалар) ўтказиш бўйича сарф-харажатлар фақат ушбу текширишларни тайинлаган текширувчи органлар ҳисобидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Аудиторлик ташкилотлари ва/ёки экспертлар жалб қилинганда текширувчи орган ҳамда аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт ўртасида тузилган шартнома нусхаси албатта хўжалик юритувчи субъектга тақдим этилади. Шартномада аудитор ва/ёки экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва мансаби кўрсатилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аудиторлик ва/ёки эксперт хулосасининг тўғрилиги ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан аудиторлик ташкилоти ва/ёки экспертнинг жавобгарлиги тузиладиган шартноманинг зарурий шарти ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишлар Кенгашнинг қарорига биноан режали тартибда кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкин, хусусий корхоналар ва ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда риоя этувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади, ушбу Низомнинг 20-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини ҳар тўрт йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларини эса ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосида текшириш ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Янги ташкил қилинган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб икки йил мобайнида режа асосида текшириш ўтказилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан ўтказиладиган текширишда хўжалик юритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолиятигина қамраб олиниши мумкин, бу ҳақда текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини муқобил текшириш хўжалик юритувчи субъектларга бормасдан амалга оширилади ва фақат уларнинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект билан ўзаро муносабатлари доирасидагина йўл қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг текшириш объекти билан ўзаро муносабати деганда шахсларнинг ҳужжатлар (жиноят иши материаллари, ашёвий далиллар) билан тасдиқланган аниқ муносабатини тушуниш лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кенгаш ёки вилоят комиссиясининг қарори ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг тегишли мансабдор шахсининг қарори билан белгиланган муддатда муқобил текшириш ўтказиш имконияти бўлмаганида, у фақатгина муқобил текширишни бошқа муддатга кўчириш тўғрисидаги Кенгаш ёки вилоят комиссиясининг қўшимча қарори ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг тегишли мансабдор шахсининг қўшимча қарори асосида ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектлардан муқобил текширишга тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Назорат тартибидаги текширишларни ўтказиш назорат қилувчи органлар томонидан фақат илгари ўзлари ўтказган текшириш натижаларига доир далолатномада (маълумотномада) белгиланган ҳолатлар ва муддатлар бўйича Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияларининг қўшимча розилигисиз амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тадбиркорлик субъекти текшириш натижалари бўйича далолатномада (маълумотномада) белгиланган муддатларда назорат тартибида текширишлар ўтказишга рози бўлмаса, уларни ўтказиш муддатлари Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда (2006 йил 6 май, рўйхат рақами 1573) кўрсатилган тартибга мувофиқ вилоят комиссияларининг қарорлари билан белгиланади. Бунда ўтказилган текшириш натижалари бўйича далолатнома (маълумотнома) назорат тартибида текшириш ўтказиш зарурлигига асос бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларини бажармаслик ҳамда текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмасликка ҳақлидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ҳужжатларни олиб қўйиш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талаби бўйича тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади, прокуратура органлари эса, бу ҳолда «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳам асосланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар асл нусхаси олиб қўйилган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгардирлар. Ҳужжатларнинг асл нусхасини олиб қўйишда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатли шахслари, хўжалик юритувчи субъектларга бош бухгалтер ёки хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мансабдор шахси томонидан тасдиқланадиган ҳужжатларнинг асл нусхасидан кўчирмалар олиш имкониятини беришлари лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари, аудиторлик ташкилотлари ва/ёки экспертлар уларга хўжалик юритувчи субъектни текшириш билан боғлиқ ҳолда маълум бўлган тижорат сирини ташкил қилувчи маълумотларни тарқатганликлари учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Текширувчи мансабдор шахслар текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарини (якка тартибдаги тадбиркорни, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текшириш мақсади ва шартлари билан таништириши, қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этиши, Текширишларни рўйхатга олиш китобига (1-сонли илова) тегишли ёзувлар киритиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш 2-сонли иловада кўрсатилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Текширишларни рўйхатга олиш китоби белгиланган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва Китобни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси ва муҳри (якка тартибдаги тадбиркор учун — агар у мавжуд бўлса) билан тасдиқланган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия органлари томонидан ҳисоби юритиладиган Текширишларни рўйхатга олиш китобида хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), унга берилган солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисида маълумотлар бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Текширишларни рўйхатга олиш китоби мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан юритилади. Текшириш бошланишидан олдин хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) текширувчи мансабдор шахсга Текширишларни рўйхатга олиш китобини тегишли устунларини тўлдириш учун тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширувчи мансабдор шахс Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса, у текширишга қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Назорат қилувчи органлар текширишни назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган текшириш ўтказиш режасига мувофиқ амалга оширади. Текшириш текширишни ўтказиш режаси ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан, зарур ҳолларда эса — аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма билан ҳам расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Кенгаш ёки унинг вилоят комиссияси томонидан белгиланган тартибда берилган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг мувофиқлаштириш режасидан кўчирма (кўчирманинг ҳақиқийлиги кўрсатилган ҳолда тегишли имзо ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим), назорат қилувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган текшириш ўтказиш буйруғи ва режаси, қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарор нусхалари хўжалик юритувчи субъект раҳбарига (якка тартибдаги тадбиркорга, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахсга) уларни олганлиги ҳақидаги тилхат асосида топширилади. Бунда текшириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхаси текшириш тугаганидан кейин ўн кунлик муддат ичида топширилади. Текшириш ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт жалб қилинган тақдирда, текширувчи орган ва аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт ўртасида тузилган шартнома нусхаси ҳам топширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилгандан ва текшириш тугагандан сўнг мансабдор шахс — текшириш раҳбари ва хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) унда қайд қилинган ёзувларни тўғрилигини ўзларининг имзолари билан сана ва вақтни кўрсатган ҳолда тасдиқлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар ва текширувчи органлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз фаолиятлари текширилиши тўғрисидаги тегишли ахборотга эга бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувчи мансабдор шахслардан Кенгаш, вилоят комиссиялари ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Кенгашнинг туман ва шаҳарлар бўйича ҳудудий комиссиялари қарорини ва қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ бўлган текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорни, текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланувчи бошқа ҳужжатларни талаб қилиш, текширувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текшириш ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувчи мансабдор шахсларнинг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларини бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувчи мансабдор шахслардан текшириш тугаганидан сўнг ўн кун муддат ичида текшириш натижаларини акс эттирувчи ҳужжатнинг бир нусхасини олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунда белгиланган тартибда текшириш натижалари устидан шикоят қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Хўжалик юритувчи субъектлар текширувчи мансабдор шахсларнинг қонуний талабига биноан текшириш ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишга, уларни текшириш объектларига киритишга, текширувчи мансабдор шахсларга ўз вазифаларини бажаришлари учун кўмаклашишга мажбурдирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Текширишни амалга ошираётган текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилаёттан хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар ва бошқа ахборотларни талаб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар мулкдорлари олдига айбдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширувга аудиторлик ташкилотлари ва/ёки экспертларни белгиланган тартибда шартнома асосида жалб этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда молиявий ва (ёки) маъмурий жазо чораларини қўллаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
режали текширишлар ўтказиш муддатини кўчириш тўғрисида башарти, бунга объектив асослар бўлса, Кенгашга тақдимнома киритиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширувчи мансабдор шахсларнинг қонуний талаблари текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажариш учун мажбурийдир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Текширувчи мансабдор шахслар ўз ваколатлари доирасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширилаётган хўжалик юритувчи субъектларга текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларни кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик юритувчи субъектлар ишлашига халал бермаслик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширишларни рўйхатга олиш китобига ушбу Низомда белгиланган тартибда ёзув киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
текширув натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини текширилаётган хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қолдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳуқуқбузарлик ҳоллари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятида қонунчилик бузилганлигини аниқласалар, улар ўзларига берилган ваколат доирасида ва муайян қоидабузарликни бартараф этиш билан бевосита боғлиқ чора-тадбирларни кўришлари мумкин. Текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари қоидабузарлик ҳолати мавжудлигидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа қонуний фаолиятига аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланишга ҳақли эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Жавобгарлик
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича жиноий жавобгарликкача бўлган шахсан жавобгарлик текширувчи органларнинг раҳбарлари ва ваколатли шахслари зиммасига юклатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Ҳуқуқи бузилган хўжалик юритувчи субъект унга келтирилган зарарни тўлиқ ундирилишини талаб қилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг ноқонуний қарорлари ёки шу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида тадбиркорлик субъектига етказилган зарарнинг ўрни суд қарори асосида тўла ҳажмда бевосита ана шу давлат органлари томонидан, биринчи навбатда, уларнинг бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига қопланиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарарларнинг ўрнини қоплаш суд қарори билан ана шу етказилган зарар учун айбдор бўлган давлат органларининг мансабдор шахсларига, қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорларда юкланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъект айбдор мансабдор шахснинг ноқонуний аралашуви натижасидаги етказилган реал зарарни, бой берилган фойдани, шунингдек маънавий зарарни қоплашни суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 февралдаги 57-сон «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рақбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ текширувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Ушбу Низом Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси ўринбосари в.б., Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 21 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 28 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 29 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 21 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2006 йил 21 декабрь
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТЕКШИРИШЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ КИТОБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа


‎__________________________________________________________________________‎‎___

(хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи)‎‎

_____________________________________________________________________________‎‎

(хўжалик юритувчи субъектнинг жойлашган ери (почта манзили)

_____________________________________________________________________________‎‎

‎‎(солиқ тўловчининг идентификация рақами)

Т/р‎ Назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг номи‎ Текширувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва гувоҳнома рақами ‎ Аудиторлик ташкилотининг номи (лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати), аудитор, экспертнинг Ф.И.О. (шахсини тасдиқловчи ҳужжат)‎ Текшириш ўтказиш учун асос; жиноий иш рақами ‎ Текшириш тури ва мақсади
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎
Текшириш ўтказиш учун белгиланган муддатлар ‎ Текширишни бошлаш ва тугатиш санаси ва вақти ‎ Текширишнинг аниқ давом этган вақти ‎ Талаб қилинган ҳужжатлар ‎ Текшириш жараёнида кўрилган чоралар ‎ Хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тадбиркорнинг) фикри ‎
7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ва Текширишларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хўжалик юритувчи субъектнинг Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Текширувчи орган 2—7, текширилувчи хўжалик юритувчи субъект 8—12 устунларни тўлдириши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Иккинчи устунда текширувчи органнинг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, у бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Учинчи устунда текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан махсус гувоҳнома) рақами, гувоҳномани берган идора номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади. Текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилгандан ва текшириш тугагандан сўнг мансабдор шахс — текшириш раҳбари ушбу устунга Китобга қайд қилинган ёзувларни тўғрилиги тўғрисида ёзув киритади ва сана ва вақтни кўрсатган ҳолда унинг имзоси билан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Тўртинчи устунда аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт жалб этилган тақдирда, аудиторлик ташкилотининг номи, лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати, аудитор ва/ёки экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи гувоҳнома рақами кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Бешинчи устунда текшириш ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаган орган номи ва уни тасдиқлаш санаси; буйруқни чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, буйруқни тасдиқлаш рақами ва санаси; қўзғатилган жиноят иши иш билан боғлиқ текширишни тайинлаш тўғрисида қарор чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, қарорнинг санаси, шунингдек жиноят ишининг рақами кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Олтинчи устунда текшириш турининг тўлиқ номи (режали текшириш, режадан ташқари текшириш, қисқа муддатли текшириш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш) ва мақсади кўрсатилади. Текшириш турининг номи текшириш ўтказиш режа-жадвали ва буйруқда кўрсатилган номга, мақсади эса — буйруқда кўрсатилганига мувофиқ бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Еттинчи устунда текшириш ўтказиш муддати кўрсатилади. У текшириш ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Саккизинчи устунда ҳар куни текшириш ўтказишни бошлаш ва тугатиш вақти, санаси кўрсатилади. Ушбу устунда зарур ҳолларда текширувчи мансабдор шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг ички тартибида белгиланган иш вақти тугаганидан кейинги фаолияти ҳақида махсус белгилар қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тўққизинчи устунда текширишнинг ҳақиқатан давом этган календарь муддати кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўнинчи устунда талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ номи кўрсатилади. Ушбу устунда талаб қилинган ҳужжатлар тавсифи текшириш ўтказиш режа-жадвали ҳамда буйруқда кўрсатилган текшириш тури ва мақсадларига мос келмаган ҳолда махсус белгилар қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўн биринчи устунда хўжалик юритувчи субъектга нисбатан белгиланган тартибда кўрилган чоралар (ишлаб чиқаришни тўхтатиш, омборни ёки бутунлай корхонани муҳрлаш, пул маблағларидан ва/ёки хом ашёдан фойдаланишни таъқиқлаш, молия ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйиш ва ҳ. к.) кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўн иккинчи устунда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг) «Розиман», «Рози эмасман», «Эътирозлар билан розиман» шаклларидаги фикри кўрсатилади. «Рози эмасман» шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор) бунинг асосланган сабабларини кўрсатади. «Эътирозлар билан розиман» шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда асосланган эътирозлар келтиради. Текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилгандан ва текшириш тугагандан сўнг хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) ушбу устунга Китобга қайд қилинган ёзувларни тўғрилиги ҳақида сана ва вақтни кўрсатган ҳолда ўзининг имзоси билан тасдиқлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Текширишларни рўйхатга олиш китобида ўчириб ёзиш ва бўяш тақиқланади. Тўғрилашлар хато ёзувлар ўчирилиб, керакли маълумотларни устидан қайта ёзиш ёки қўлда устидан ёзиш йўли билан амалга оширилиши лозим. Ҳар бир бундай тўғрилаш мансабдор шахс-текшириш раҳбарининг ва хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг имзоси билан тасдиқланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 525-модда)